Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг предметини
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг вазифалари
1.2. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг предметини
ўрганиш усуллари Барча фанлар ўз ўрганиш предметига эга. Улар ўз предметларини ўрганишда турли туман усуллардан фойдаланадилар. ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани ўз предметини ўрганишда қуйидаги муайян усуллардан кўпроқ фойдаланади. Фан ўз предметини ўрганишда фойдаланадиган усулларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга ўрганишнинг умумфан усуллари киради. Бу усулларга: илмий абстракция, индукция, дедукция, қиѐсий таҳлил, таржиба, фараз, кабилар киради. Иккинчи гуруҳга махсус усуллар киради. Буларга: монографик тадқиқотлар, иқтисодий–математик моделлаштириш, иқтисодий таҳлил ва синтез, иқтисодий таққослаш, иқтисодий- статистик, баланс, ҳисоб конструкторлик каби усуллар киради. ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани тарихий фандир. У ўз шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга. Фаннинг муаммоларини ўрганиш жуда қадим даврларга бориб қадалади. Лекин алоҳида фан сифатида шаклланганига унча катта вақт бўлган эмас. Адабиѐтларда ―агросаноат интеграцияси‖, ―агробизнес‖, ―агросаноат мажмуаси‖ тушунчаларининг пайдо бўлиши 1950 йиллар охирига тўғри келади. ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ алоҳида фан сифатида 1960 йиллардан бошлаб ўрганила бошланди. Бизнинг мамлакатимизда бу фан 1970 йилларнинг ўрталарида шаклланди ва мутахассислар томонидан ўрганилиб, ривожлантирилмоқда. Фан ўз предметини ўрганишда тарихий–деалектик ривожланиш усулидан ҳам кенг фойдаланади. Бунда мажмуага кирган бир тармоқда юз берган ўзгариш унинг бошқа тармоқлари фолиятида ўз аксини топиши доимий ҳисобга олиниб турилади. Демак, ―Агросаноат 47 мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани бошқа иқтисодий фанлар каби иқтисодиѐтда юз бераѐтган барча ўзгаришларни бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганади. 1.3. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг вазифалари ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фанининг асосий мақсади ўқувчиларни мажмуанинг иқтисодий масалалари бўйича давлат стандартлари даражасида барча зарурий билимлар мажмуаси билан қуроллантиришдир. Мутахассисларга мажмуада юзага келадиган кўплаб иқтисодий муаммолар ва масалаларнинг мўътадил ечимини топишда назарий асос бўлиб хизмат қилади. ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фанининг асосий вазифаси ўқувчиларни агросаноат мажмуаси тармоқларида иқтисодиѐтнинг долзарб масалалари билан таништириш, уларни ечиш бўйича мутахассиларга етарли даражада билим беришдир. Ушбу масалаларга қуйидагиларни киритиш мумкин: агросаноат интеграцияси; агросаноат мажмуаси тармоқ таркиби; агросаноат мажмуаси тармоқлари ривожланишининг ҳозирги ҳолати; мажмуа тармоқларидаги ишлаб чиқариш омилларидан самарали фойдаланиш йўллари; агромаркетинг; агросаноат мажмуаси менежменти; мажмуанинг молия ва кредит, солиқ сиѐсати; агросаноат мажмуаси тармоқларини ривожлантириш йўналишлари. Ушбу масалаларни тўғри тушуниш ва уларнинг ечимлари тўғрисидаги билимлар билан талабаларни, мутахассисларни қуроллантириш агросаноат мажмуасининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling