Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  19- БОБ. Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалиги


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
конспект учун (2)

120 
19- БОБ. Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалиги
19.1. Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалигининг 
иқтисодиѐтдаги ўрни ва аҳамияти 
19.2. Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалигининг таркиби 
19.3. Мустақил 
давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалигини 
ривожлантириш йўналишлари 
 
 
19.1. Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалигининг 
иқтисодиѐтдаги ўрни ва аҳамияти 
 
Мустақил ҳамдўстлик давлатларига Собиқ Иқтифоқ таркибига кирувчи 
(болтиқбўйи далвтларидан ташқари) давлатлар киради. Уларнинг деярли барчасида 
қишлоқ хўжалиги энг муҳим тармоқларидан бир саналади. Мустақил ҳамдўстлик 
давлатларининг барчасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Табиий 
иқлим шароига ҳамда тарихий ривожланиш натижасида шаклланган иқтисодиѐга 
қараб ҳар бир мамакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини 
етиштиришга ихтисослашганлигини кўрамиз. 
Мустақил ҳамдўстлик давлатлари иқтисодиѐтида қишлоқ хўжалигининг улуши 
ялпи ички маҳсулот 11 фоиздан 26 фоизни ташкил этади.
Мустақил ҳамдўстлик давлатлари қишлоқ хўжалигида иқтисодий фаол 
аҳолининг 12-28 фоизи банд. 
Мустақил ҳамдўстлик давлатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан 
ички талабни қондириш даражасида 56 фоиздан 96 фоизни ташкил этади.
19.2. Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатлари қишлоқ хўжалигининг таркиби 
 
Мустақил ҳамдўстлик давлатлари қишлоқ хўжалигида мустақиллик йиллари 
даврида катта ўзгаришлар юз берди. Энг авволо бозор иқтисодиѐтига ўтиш 
жараѐнини бошидан кечирди. Бозор муносабатларига мос қонунлар ва меъѐрий 
ҳуқуқий асослар ўзгартирилди. Қишлоқ хўжалигида мулкий муносабатлар ўзгариб, 
хусусий мулк ҳал қилувчи кучга эга бўлди. Бу ўзгаришларга мос равишда ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш шакллари ҳам ўзгарди. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари, 
агрофирмалар, жамоа хўжаликлари, фермер хўжаликлари юзага келди.
Мустақил ҳамдўстлик давлатлари ичида қишлоқ хўжалиги нисбатан яхши 
ривож топган даллатлардан бир Россия Федерацияси саналади. Қишлоқ 
хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2014 йилда 4,8 фоизни ташкил этди. 
Банд бўлганларнинг 10 фоизи қишлоқ хўжалиги ишлайди. Тарихан дон етиштириш 
билан шуғилланган. Революциягача дон экинлари майдони жами экинзорларда 88 
фоиздан ортиқроқни ташкил этган. Дон асосий экспорт товарларидан бири 
ҳисобланган. Собиқ Итифоқ даврида 145 миллон гектардан ортиқ ерда деҳқончилик 
қилинган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2008 йилга келиб 1990 
йилдаги даражанинг 87 фоизига етди. Ўсимликчилик 130 фоизни, чорвачилик 60 
фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 56 фоизи ўсимликчилик ва 
қолган 44 фоизи чорвачилика тўғри келади. Етиштирилган ялпи маҳсулотнинг 48-50 
фоизини аҳолининг шахсий ѐрдамчи хўжаликлари, 43 фоизга яқинини қишлоқ 
хўжалиги корхоналари ва 8 фоизга яқинини фермер хўжаликлари ишлаб чиқаради. Ер 


121 
юзидаги жами ҳайдаладиан ерларнинг 10 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. 
Бўғдой экспорти бўйича дунѐда 3 ўринда (АҚШ ва ЕИдан кейин) туради. 84 та давлат 
Россия буғдойи ва унини импорт қилади. 
2006 йилда ―АПКни ривожи‖ дастури қабул қилинди. Дастур устун даражада 
чорвачиликни ривожлантиришга, қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини 
оширишга, камбағаллика қарши курашишга, қишлоқ хўжалигида кичик бизнесни 
рағбатлантиришга қаратилган. Ҳар йили қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга 140 
миллиард рубль отрофида маблағ давлат бюджетидан сарфланмоқда. 2010 йилда 
Бразилия, Россия, Хиндистон ва Хитой (БРИК) ўзаро қишлоқ хўжалиги бўйича 
деларация имзолашди. Унинг моҳияти қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ҳамкорлик 
қилиш, қишлоқ хўжалиги бўйича маълумотлар базасини яратишдан иборатдир.
Қозоқистон Респуликаси қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатлардан бири 
саналади. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатиладиган ер майдони 222,5 миллион 
гектарни ташкил этади. Шундан, 24,1 миллион гектари (10,8%) ҳайдаладиган 
ерларни, 5 миллион гектари (2,2%) пичанзорларни ва 189 миллион гектари (85%) 
яйловларни ташкил этади. Республика қишлоқ хўжалигида буғдой, арпа, сабзавот
полиз, кунгабоқар, лен, тамаки, пахта, қанд лавлаги, шоли, мева ва узум 
етиштирилади. Чорвачиликда қўйчилик, отчилик, туячилик ва қорамолчилик асосий 
тармоқлар саналади. Кейинга пайтлар паррандачилик ҳам тез ривож топмоқда. 1954 
йилда қўриқни (целена) ўзлаштириш бошланди. 1954-1959 йилларда қўриқни 
ўзлаштиришга 20 миллиард рубль сарфланди. 
Қишлоқ хўжалиги аҳолиси 7,3 миллон киши. Йилига жуда кам, яъни 150-320 
мм ѐмғир тушади. Мамлакат қишлоқ хўжалиги шакар, ўсимлик мойи, парранда 
гўшти, сабзавот ва мевалар билан ўзини таъминлай олмайди.
Жун, тери, пахта толаси ва буғдой экспорт қилади. 90 фоиздан ортиқ чорва 
моллар уй хўжаликларида жойлашган.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling