104
16-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИДА МОЛИЯ – КРЕДИТ ТИЗИМИНИНГ
АМАЛ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ
16.1. Агросаноат мажмуаси молия-кредит тизимининг моҳияти ва хусусиятлари
16.2.
Қишлоқ
хўжалигини
кредитлаш
усуллари,
шакллари
ва
уларнинг манбалари
16.3. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг бошқа
манбалари ва улардан самарали фойдаланиш
16.1. Агросаноат мажмуаси молия-кредит тизимининг моҳияти ва хусусиятлари
Молия – кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш
ҳамда давлатнинг ўз олдига қўйган мақсади ва вазифаларини амалга ошириш
мақсадида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини
шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий
муносабатларни ўзида акс эттирувчи тизим. Марказлаштирилган молия деганда
давлат бюджети тизими ва ҳукуматнинг бюджетдан ташқари жамғармаларида
жамланадиган пул маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан
боғлиқ иқтисодий муносабатлар тушинилса, марказлаштирилмаган молия
корхоналар
пул
жамғармаларининг
доиравий
айланиши
билан
боғлиқ
муносабатларни ўз ичига олади.
Молия пул муносабатларининг ажралмас қисми ҳисобланади ва шу туфайли
унинг иқтисодий тизимдаги роли ва аҳамияти пул муносабатларининг шаклланиш
даражасига боғлиқ бўлади. Ўзининг моддий мазмунига кўра, молия мамлакатнинг
молиявий ресурсларни ташкил этувчи мақсадли пул маблағлари жамғармасини ифода
этади.
Молия:
товар моддий қийматликларни харид этиш, маҳсулот, иш ва хизматларни
реализация қилиш жараѐнидаги корхоналар ўртасида;
марказлашган пул маблағлари жамғармаларини шакллантириш ва улардан
фойдаланиш юзасидан корхоналар билан юқори ташкилотлар ўртасида;
бюджет тизимига солиқлар тўлаш ва харажатларни молиялаштириш
жараѐнида корхоналар билан давлат ўртасида;
тўловларни амалда ошириш ва ресурслар харид этишда корхоналар, уй
хўжалиги ва бюджетдан ташқари жамғармалар ўртасида;
бюджет тизимининг алоҳида бўғинлари ўртасида;
суғурта холатлари вужудга келганда зарарларни қоплаш ва суғурта
тўловларини амалга оширишда корхоналар, уй хўжалиги ва суғурта органлари
ўртасида вужудга келадиган пул муносабатларини акс эттиради;
Молия ва кредит ўзаро боғланган категориялар бўлиб, улар ѐрдамида
корхоналарнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараѐнида пул
жамғармалари доиравий айланиши таъминланади.
Кредит банк тизими ва ихтисослашган молия-кредит муассасалари орқали ссуда
жамғармасининг ҳаракатини ифодалайди. Молия-кредит тизимининг тақсимловчи,
назорат қилувчи, тартибга солувчи ва барқарорлаштирувчи функциялари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |