Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
Факторинг – корхоналар ўртасида қарзларни ундиришда воситачилик
фаолиятидир. Факторингда ўртада турувчи компания (одатда, банк) қарз берган корхонадан маълум бир комиссион тўлов эвазига қарздордан маблағни ундириш ҳуқуқини қўлга киритади. Факторинг шартномаси тузилиши билан корхона ундиролмай турган қарзнинг аксарият қисмини факторинг компанияси (ѐки банк) дан қўлга киритади. Сўнгра факторинг компанияси дебитор корхонага қарзни ундириш бўйича даъво қўзғатади. Факторингнинг афзаллиги шундаки, у нотўловлар муаммосини қисман бўлсада ечишга имкон беради. Сўнгги пайтларда молиялаштиришнинг янги шаклларидан бири сифатида овердрафт кириб келмоқда. Овердрафт – қисқа муддатли кредитлаш шакли бўлиб, банклар амалиѐтида ишлатилади. Унинг мазмуни шундаки, банк ўз мижозининг ҳисоб рақамида вақтинча маблағ бўлмаган ҳолатда унинг фаолиятини молиялаштириш учун овердрафт шартномасини тузади. Мижоз ўз ҳисоб рақамида маблағ пайдо бўлиши билан овердрафт шартида олган қарзларини банкка маълум бир фоизлар эвазига қайтаради. Овердрафт, одатда, банкнинг энг ишочли мижозларига нисбатан қўлланилади. 112 17 –БОБ. ЕВРОПА ҲАМЖАМИЯТИНИНГ ЯГОНА АГРАР СИЁСАТИ 17.1. Европа ҳамжамияти ягона аграр сиѐсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши 17.2. Европа ягона аграр сиѐсатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини қўллаб-қувватлаш механизми 17.1. Европа ҳамжамияти ягона аграр сиѐсатининг зарурати, аҳамияти ва ривожланиши Европа Иттифоқи дунѐ сиѐсати, иқтисодиѐти ва ижтимоий ҳаѐтида муҳим ўринга эга минтақа ҳисобланиб, аҳолиси 496 миллион кишини ташкил этади. Дунѐ ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизидан кўпроғини ишлаб чиқаради. Дунѐ халқаро савдосининг 40 фоизини, экспортининг 50 фоизи Европа Иттифоқига тўғри келади. Европа Иттифоқи дунѐдаги энг йирик олтин-валюта заҳирасига эга. Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулотининг 0,4-0,5 фоизи миқдорида ривожланаѐтган ва бозор муносабатларига ўтиш даврини бошдан кечираѐтган давлатларга ѐрдам кўрсатишга ажратмоқда. Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон Республикаси мустаҳкам сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий алоқалар ўрнатган. Ўзбекистон Республикасининг умумий ташқи савдо айланмасининг 55 фоизга яқини Европа Иттифоқи аъзолари бўлган давлатларга тўғри келади. Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи билан ТАСИС ва ТРАСЕКА дастурлари, қурилиш, энергетика, таълим ва экология муносабатлари билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам алоқалар ўрнатган. Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатга етгунча жуда мураккаб ва оғир дарвларни бошдан ўтказган. Иккинчи жаҳон уришидан кейин Европа давлатлари учун интеграциялашув жараѐнига ҳавфсизликни таъминлайдиган энг асосий омил сифатида қарала бошланди. Шу мақсадда 1948 йилда Европа Иқтисодий Кооперацияси Ташкилоти (ЕИТС) тузилди. Натижада Белгия, Нидерландия ва Люксембург ягона божхона иттифоқини вужудга келтирдилар. Европа давлатларининг иқтисодий интеграциялашувида Маршал режасида катта аҳамият касб этди. Унинг натижасида 1948-1952 йилларда АҚШ ва Канада давлатларидан Европага 25 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. 1951 йилда Европа кўмир ва пўлат ҳамжамияти вужудга келди. Унинг натижасида кўмир ва пўлат учун божхона тўловлари, квоталар ва субсидиялар бекор қилинди. Европа давлатлари арзон импорт маҳсулотларидан ҳимояланиш ва ўзларининг қишлоқ хўжалигини мустаҳкам асосга қўйишга киришдилар. Бундай фикрлар натижасида 1957 йилда Европа давлатларидан 6 таси Рим шаҳрида Рим шартномасини имзоладилар. Бу шартнома Европа ҳамжамияти ташкил этилишига асос солди. Рим шартномасининг 38- 47- моддалари Европа ягона аграр сиѐсатининг асосий тамойилларини белгилаб беради. Ушбу ҳужжат бўйича Европа ягона аграр сиѐсатининг мақсадлари қуйидагича белгиланди: ишлаб чиқариш омилларидан оптимал фойдаланиш, қишлоқ хўжалигининг ривожланишига техникавий ѐрдам кўрсатиш орқали қишлоқ хўжалигши маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш; қишлоқ жойларда яшайдиганларга яхши турмуш даражасида яратиш, айниқса, қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаѐтганлар даромадини ошириш эвазига уларнинг турмуш даражасини кескин ошириш; бозорни барқарорлаштириш; 113 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кафолатли таъминотини вужудга келтириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг истеъмолчилар учун мақбул баҳоларини вужудга келтириш; Европа иттифоқи Вазирлар кенгаши 1962 йилда дон маҳсулотлари учун ягона Европа бозорини шакллантириш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилди. Ушбу ҳужжатларда ягона дон бозорини тартибга солиб туриш механизмлари ишлаб чиқарилди. Улар ҳозирги кунда ҳам Европа аграр сиѐсатининг асосини ташкил этади. Бу механизимлар: мақсадли нархлар, интервенцион нархлар, остона нархлари, ўзгарувчан импорт тарифлари ва экспорт субсидияларидан иборат. Бундан ташқари ягона дон бозорини молиялаштириш тартибини ҳам жорий қилди. Европа ягона аграр бозорини ўрнатиш бўйича қилинган катта ишларга қарамасдан бу жараѐн осон кечган эмас. Фақатгина ягона дон бозори ўрнатиш бўйича амалда келишиш 1967 йилда амалга ошди.1962 йилда марказлашган молиялаштиришни амалга ошириш учун тузилган Европа қишлоқ хўжалигига йўналтирилган ва кафолат фонди (FEOGA)га пул ажратиш 1969 йилдагина амалга оширилади. Натижада 1970 йилга келиб Европа ягона аграр сиѐсати унга аъзо давлатлар манфаатлари учун хизмат қиладиган жуда катта амалий кучга айланди. 1972 йилда ―Қишлоқ хўжалиги -80‖ номли Мансхолд режаси қабул қилинди. Ушбу режага биноан 1980 йилга келиб қишлоқ хўжалигада банд бўлганлар сонини 5 млн. кишига камайтириш ва фермерларнинг ўртача хажмини ошириш вазифасини қўйилади. Албатта, бу ихтиѐрий равишда юз бериши керак эди. Бу режа қуйидаги асосий тадбирларни амалга оширишни белгилайди: 55-65 ѐшдан ошган фермерлар ўз фаолиятини тўхтатган ҳолда уларга йилига маълум миқдорда пул маблағлари берилишини ташкил этиш; Истиқболли деб топилган фермерларга имтиѐзли кредитлар ва кредит кафолатлари бериш; Фермерлар учун ахборот ва маслаҳат хизматларини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш; Маркетинг хизматларини ривожлантириш юзасидан ташкил этилаѐтган уюшмаларни ва бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш; Қишлоқ хўжалигига янги ерларни жалб этишни чеклаш. 1992 йилда Европа ягона аграр сиѐсатини ривожлантириш юзасида янги режа- Мак-Шерри режаси қабул қилинди. Унинг асосий мазмуни қуйидагиларда ўз ифодасини топди: Деҳқончилик ва қорамолчилик маҳсулотларига бўлган нарх дунѐ даражасига яқинлаштирилиши керак (ҳатто, 90-йилларда ҳам Европа давлатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш нархи АҚШ ва Канададаги даражадан анча баланд эди.); Фермерларга нархларни туширганлари учун зарарни қоплайдиган тўловлар тўлашни ташкил этиш; Зарарни қоплаш тўловлари ишлаб чиқаришдан ерларни озод қилган ва 1 га ерга чорва молларининг максимал бириктирилишини таъминлаган фермерларга бериш; Фермерларнинг экологик масалаларини тўғри ҳал этишда қатнашишлари, эрта пенсияга чиқишларини қўллаб-қувватлаш. 1997 йилда Европа Ҳамжамияти Комиссияси ―2000 йил кун тартиби: қишлоқ хўжалиги‖ ҳужжатини эълон қилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling