Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  18.2. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг таркиби


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
конспект учун (2)

116 
18.2. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг таркиби 
Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалиги энг аввало дон ишлаб чиқаришга 
ихтисослашган. Доннинг жуда кўплаб тури етиштирилади аммо буғдой ва 
маккажўхори етакчи ўринни эгаллайди. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ 
хўжалигида катта миқдорда мева, узум, сабзавот ва полиз маҳсулотлари 
етиштирилади.
Америка 
Қўшма 
Штатларининг 
жанубий 
ҳудудларида 
пахтачилик, 
тамакичилик, шакар қамиш, цитрусли мевалар, боғдорчиликда бодом етиштириш, 
узумчилик ривожлантирилган.
Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида чорвачилик ҳам юқори 
даражада тараққий этган. Асосан қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик ва 
паррандачилик интенсив ривожлантирилган.
Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида йирик хўжаликлари асосий 
ишлаб чиқарувчилар саналади. 1 фоизга яқин йирик хўжаликлари Америка Қўшма 
Штатлари қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотларининг 40 фоиздан ортиқроғини 
етиштиради. Фан техника революцияси мамлакат агросаноат мажмуасини 
шакллантирди. Америка Қўшма Штатларида агросаноат мажмуаси агробизнес деб 
юритилди. Америка Қўшма Штатлари агробизнеси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштириш билан биргаликда уни тайѐрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва қишлоқ 
хўжалиги машинасозлиги, минерал ўғитлар, кимѐвий воситалар ишлаб чиқариш каби 
хизматлари ўз назратига олувчи тизимдир. Фан техника тарққиѐти қишлоқ хўжалиги 
санот типидаги ишлаб чиқаришга айлантира борди. Натижада ―донфабрикалари‖, 
―бройлерфабрикалари‖, ―пахтафабрикалари‖ деган тушунчалар юзага келди.
Натижада қишлоқ хўжалигида фермкерларнинг малакаси ва билими, меҳнат 
унумдорлиги кескин ошди. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида 
ҳосилдорлик ва маҳсулдорлик Европа ҳамжамияти давлатларидагига қараганда паст 
бўлишига қарамасдан, бир киши ҳисобига ишлаб чиқарилга маҳсулотнинг миқдори 
бўйича устунликка эга бўлди. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида бир 
киши 50 кишига етарли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.
Америка Қўшма Штатлари ер фонди (Аляскасиз) 770 миллион гектарни ташкил 
этади. Шундан ҳайдаладиган ерлар 20 фоизни, пичанзор ва яйловлар 50 фоизни, мол 
боқилмайдиган 15 фоиз захира ерлар қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилган. 
Айова штатида ҳайдаладиган ерлар фермер хўжаликлари ерларининг 90 фоизини 
ташкил этади.
Америка Қўшма Штатларида 17 миллион гектар суғориладигшан ерлардан 
фойдаланилади. Шунинг 75 фоизи ғарбий штатларда жойлашган. Кейинги пайтларда 
намгарчиликни барқарор эмаслиги туфайли буюк пасттекисликларда жойлашган
штатларда ҳам суғориш ишларига эътибор кучаймоқда. 
Жами экин майдонларининг 65 фоизи дон етиштириш учун ажратилган. Ем 
учун дон етиштириш буғдой етиштиришдан 4 марта кўп. Биргина маккажўхори 30 
миллион гектарга экилади. Унинг ҳосилдорлиги ўртача 55-56 центнерни ташкил 
этади. Маккажўхоринниг 75 фоизга яқинини Айова, Иллинойс ва Индиана ва уларга 
яқин штатлар беради. Макка соя, арпа ва беда билан алмашлаб экилади.
Йилига 25-30 миллион гектарга буғдой экилади. Буғдойнинг ўртача 
ҳосилдорлиги 20-21 центнерни ташкил этади.


117 
Соя 1920 йиллардан экила бошлаган ва дунѐда етиштирладиган соянинг 60 
фоизи Америка Қўшма Штатларида етиштирилади. Мамлакат аҳолисининг мойга 
бўлган талабанинг 65 фоизи соя мойи саналади. Соя парранда ва чорва учун озуқа 
сифатида ҳам ишлатилади.
19 асрда пахта толаси мамлакат экспортининг асосий товари саналган. Кимѐвий 
тола ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши пахтачиликнинг кескин камайишига олиб 
келди. Ҳозирда Миссисипи дарѐси бўйларида Техас, Калифорния, Аризона 
штатларида пахтачилик сақланиб турибди. 5 миллион гектардан ортиқроқ ерга пахта 
экилади. 2,6 миллион тонна пахта толаси ва 6,0 миллион тонна пахта чигити 
етиштиради. Пахта чигити мой олишда соядан кейинги иккинчи ўринда турадиган 
маҳсулот саналади. Америка Қўшма Штатлари пахта толаси экспортида биринчи 
ўринда туради. 
Америка Қўшма Штатлари тамаки етиштирида дунѐда биринчи ўринда туради. 
Тамаки оғир меҳнат билан боғлиқ бўлганлигидан унчалик Аппалачи тоғолди 
ҳудудларида (жанубий-шарқий штатлар) унча катта бўлмаган массивларда, кичик 
фермалар томонидан етиштирилади. 
Мичиган, Флорида, Луизиана штатларида шакар қамиш етиштирлади.
Америка Қўшма Штатлари ўзини шакар билан таъминлай олмайди ва уни Пуэрто-
Рико, Филлипин ва бошқа давлатлардан импорт қилади.
Калифорния ва Флори штатлари 70 фоиз мевани беради. Апелсин ва лимонни 
100 фоизи шу штатларда етиштирлади.
Мэн ва Янги Англия штатларида лалми картошка, Айдахода суғориладиган 
ерда етиштирилади.
Америка 
Қўшма 
Штатлари 
қишлоқ 
хўжалиги 
товар 
маҳсулотда 
чорвачиликнинг улуши 55 фоиздан ортиқроқ. Чорвачиликда гўшт йўналиши асосий 
саналади. Буюк текислик штатларида (ғарбий штатлар) макка билан жўхори (сорго) 
етиштириш кўпайди ва омухта ем ишлаб чиқариш ривожланди. Бу эса агробизнесда 
―гўштфабрикалари‖нинг юзага келишига сабаб бўлди. 
Чўчқачилик гўшти ѐғли бўлганлиги сабабли қорамол гўштига нисбатан талаб 
паст. Макка поясида ривожланган.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин паррпандани гўштга саноат асосида боқиш 
(бройлер) кескин ривожланди. Унинг 90 фоизи Жоржия, Алабама, Шимолий ва 
Жанубий Каролина штатларигатўғри келади. 
Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида бозорда талабнинг ўзгаришига 
қараб, чекловларни қўллаб туради. Бу эса рақобатни кескинлашувига олиб келди. 
Натижада кучли, йирик, ихтисослашган хўжаликлар бозорда ўз ўрнини сақлаб 
турибди. Ихтисослашган хўжаликлар одатда 50 фоиздан ортиқ дарамодларини бир 
турдаги маҳсулотни сотишдан оладиган хўжаликлардир.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling