Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
18 –БОБ. АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.2. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг таркиби 18.3. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқариш
115
18 –БОБ. АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ 18.1. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг иқтисодиѐтда тутган ўрни, аҳамияти 18.2. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг таркиби 18.3. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқариш 18.4. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигини тарибга солиш ва қўллаб- қувватлаш 18.1. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг иқтисодиѐтда тутган ўрни, аҳамияти Қишлоқ хўжалиги Америка Қўшма Штатлари иқтисодиѐтининг муҳим тармоғи саналади. Америка Қўшма Штатлари дунѐда энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш давлат ҳисобланади. Америка Қўшма Штатларида субтропик маҳсулотлар кофе, какао, банан каби маҳсулотлардаш бошқа барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички талабдан кўп етшитирилади. Ички талабдан ортган қисми экспортга йўналтирилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиш бўйича ҳам дунѐда биринчи ўринда туради. Дунѐ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг қиймат ўлчовида 15 фоиздан ортиғи Америка Қўшма Штатлари ҳисобига тўғри келади. Қишлоқ хўжалиги Америка Қўшма Штатлари ялпи ички маҳсулотидаги улуши 3 фоизни ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги иқтисодий фаол аҳолининг 4 фоизи банд. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида 2,4 миллион киши банд. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалиги ўзи ва дунѐ аҳолиси учун жуда катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалиги юқори товарлилиги билан ажралиб туради. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигига хос хусусятлардан бири меҳнат унумдорлиги нисбатан жуда юқори эканлигидир. Яна бир ўзига хослиги мамлакат ҳудудлари бўйича жуда кучли ихтисослашишнинг мавжудлигидир. Бу ихтисослашиш табий шарт шароитларнинг мавжудлиги ва ҳудуднинг тарихий ривожланиш хусусиятлари билан белгиланган. Америка Қўшма Штатлари табиати қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қулай ҳисобланади. Америка Қўшма Штатларининг Конгресси жуда кенг текисликлари, яйловларини ўзлаштириш мақсадида 1862 йилда нисбатан паст нархларда қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер эгаси бўлиш имконини берувчи қонун қабул қилинди. Бу ўз натижасини берди. Бугунги кунда 48 та штатнинг 80 фоизга яқин ери қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмоқда. Америка Қўшма Штатларининг аҳолисининг миграцияга мойиллиги юқори бўлганлиги ҳам мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатган. Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари кичик хусусий фермер хўжаликларидан иборат бўлиб, уларнинг ички талабдан ортган маҳсулотнинг истеъмолчилари Европа давлатлари эди. Кейинчалик темир йўлларнинг қурилиши Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалигининг товарлилик даражасини кескин ошишига сабабчи бўлди. 1940 йилларгача Америка Қўшма Штатлари қишлоқ хўжалиги экстенсив йўл билан ривожланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling