Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  2-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАРКИБИ


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

48 
2-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАРКИБИ 
 
2.1. Агросаноат интеграцияси. “Агросаноат мажмуаси” тушунчаси, унинг 
моҳияти. 
2.2. Агросаноат мажмуасининг таркиби (тузилмаси) 
2.3. Агросаноат мажумасининг мамлакат иқтисодиѐтидаги ўрни 
2.4. Агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 
 
 
2.1. Агросаноат интеграцияси. “Агросаноат мажмуаси” тушунчаси, унинг 
моҳияти 
Агросаноат интеграцияси – саноат ва қишлоқ хўжалигининг бир-бирига 
сингиб кетиши, бир бутун тизимга айланишидир. Агросаноат интеграцияси 
ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациясини ривожланишининг натижасидир. 
Тармоқларнинг бир-биридан ажралиб кетиши уларнинг ишлаб чиқарган 
маҳсулотларини айрибошлашни кучайишини талаб қилди. Бир тармоқда ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотга талаб асосан бошқа тармоқда вужудга келади. Натижада 
бир тармоқ иккинчисиз мўътадил ривожлана олмайди. Бу уларни интеграциялашуви 
заруратини келтириб чиқаради.
Агросаноат интегарациясининг янада чуқурлашиб бориши объектив жараѐндир. 
Бу, албатта, қишлоқ хўжалигининг ва умуман, агросаноат мажмуасининг, мамлакат 
иқтисодиѐтининг ривожланишига олиб келувчи жараѐндир. 
Агросаноат интеграциясининг ва кооперациясининг маҳсули сифатида ўтган 
асрнинг 60-йилларидан бошлаб мамлакатимизда агросаноат мажмуаси ягона тизим 
сифатида шаклана бошлади. 
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, 
уларни тайѐрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тайѐр маҳсулотни истеъмолчиларга 
етказиб берувчи, ягона мақсадларга бўйсундирилган, технологик жиҳатдан устун 
даражада бир бири билан боғланган тармоқ ва хизматлар йиғиндисидир. Агросаноат 
мажмуасини аграр иқтисодчи олимлар турлича таснифлаган. Улар жуда турли таман 
бўлиб, иқтисодий фан мамлакат, ҳудуд ва маҳсулот турлари бўйича ―агросаноат 
мажмуаси‖ тушунчаларини фарқлайди. Шунга кўра агросаноат мажмуаси: 

Мамлакат агросаноат мажмуаси

Ҳудуд агросаноат мажмуаси; 

Ихтисослашган (гўшт, сут, дон, сабзавот ва полиз каби маҳсулот турларини 
етиштириш билан шуғилланувчи) агросаноат мажмуаларидан иборат. 
Ихтисослашган агросаноат мажмуалари иккига бўлинади. Биринчиси, озиқ-овқат 
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи агросаноат мажмуаси. Иккинчиси ноозиқ-овқат 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқарувчи 
агросаноат 
мажмуаси. 
Бу 
агросаноат 
мажмуаларининг ҳар иккаласи ҳам алоҳида олинган товарлар (маҳсулотлар) бўйича 
агросаноат мажмуаларини ташкил этади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling