Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Агросаноат мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

3.3. Агросаноат мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб
чиқарувчи соҳанинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш йўналишлари 
Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуаси 1-соҳасининг айрим тармоқлари 
яхши ривожланган. Жумладан, кимѐ саноати агросаноат мажмуаси 1-соҳасининг
нисбатан кучли ривожланган тармоғи саналади. Республика экспортида кимѐ 
саноатининг улуши 5-7 фоизни ташкил этмоқда.
Республикамизда асосан азотли ва фосфорли маъданли ўғитлар ишлаб чиқарилар 
эди. Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш учун махсус заводларнинг йўқлиги туфайли бу 
турдаги ўғитларни асосан импорт қилинар эди. Мустақиллик йилларида Қашқадарѐ 
вилоятининг Деҳқонобод туманида калийли ўғит ишлаб чиқариш заводи ташкил 
этилди ва йилига 120 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.


54 
Республикада 
мамлакат агросаноат мажмуасининг 1-соҳасига кирувчи 
тракторсозлик, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш тармоқлари яхши 
ривожланган. Ўзбекистон Республикаси пахта териш машиналарини комплес ҳолда 
ишлаб чиқарадиган икки давлатнинг бири ҳисобланади.
Республикада қишлоқ хўжалиги машинасозлиги мамлакат саноатининг асосий 
тармоқларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда 300 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги 
машиналар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари 
бор. Айниқса, пахта териш машиналари ва агрегатлари ишлаб чиқариш тизими яхши 
ривожланган. Пахта териш машиналари билан боғлиқ барча механизмлар 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Мамлакатда ишчи машиналар – плуглар, экиш 
агрегатлари, чизеллар, бороналар ва кўплаб турдаги иш қуроллари ишлаб чиқариш 
ҳам йўлга қўйилган. Албатта, уларнинг сифатини яхшилаш талаб қилинади.
Республикада дон ўриш камбайнлари, махсус автомобиллар каби жуда зарур 
воситалар ишлаб чиқариш тармоқлари ҳали ташкил этилмаган. Улар республикада 
ишлаб чиқариш учун Германия давлати билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. 
Республика агросаноат мажмуасининг биринчи соҳасини ривожлантириш жуда 
мураккаб бўлиб, бу катта маблағ ва вақтни талаб қилади.
Республикада мавжуд ҳолатни чуқур ўрганиб ҳамда агросаноат мажмуаси 
тармоқларининг 
талабларидан 
келиб 
чиқиб, 
асосий 
воситалар 
лизинги 
ривожлантирилмоқда. Лизинг йўли билан четдан энг зарур асосий воситалар 
келтирилмоқда. Масаланинг бу тариқа ҳал этилиши ҳам малакат иқтисодиѐти 
айниқса, қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга. 
Хулоса қилиб айтганда, республикада агросаноат мажмуаси 1-соҳасининг 
ривожланиши талаб даражасида юқори эмас. Шу сабабли, бу соҳани ривожлантириш 
мамлакат ҳукумати иқтисодий сиѐсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида 
белгиланган. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling