Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


 Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиѐтда тутган ўрни ва аҳамияти


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

7.2. Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиѐтда тутган ўрни ва аҳамияти 
Қишлоқ ҳўжалиги мамлакатимиз учун ҳам сиѐсий, ҳам иқтисодий ва ижтимоий 
аҳамият касб этган соҳа бўлиб, у қуйидаги функцияларни бажаради: 

мамлакатмизни озиқ-овқат фондини шакллантиради;

юртимизнинг озиқ-овқат соҳадаги мустақиллигини, хавфсизлигини таъминлайди;

қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат учун ҳомашѐ етказиб 
беради; 

аҳолини иш жойлари билан таъминлайди.
Бугунги кунда мамлакат енгил ва тўқимачилик саноатида ишлатилаѐтган 
толанинг 70 фоизидан ортиқроғи ўзимизда ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳисобига 
қондирилмоқда. Қолган 30 фоизга яқин қисми жун, каноп, пилла ва кимѐвий 
толаларга тўғри келади.
Мамлакат иқтисодиѐтида яратилаѐтган ялпи ички маҳсулотда қишлоқ 
хўжалигининг улуши йилдан йилга камайиб бормоқда. 1991 йилда қишлоқ хўжалиги 
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36,1 фоизни 2000 йилда 30,1, 2015 йилда 16,8 фоизни 
ташкил этди. Бу ижобий ҳолат бўлиб, мамлакат иқтисодиѐтининг саноатлашиб 
бораѐтганини кўрсатади.
Мамлакатимиз иқтисодиѐти учун зарур бўлган эркин ҳаракатдаги қаттиқ 
валюта тушумининг йирик бир қисми шу тармоқ маҳсулотлари ѐки унинг 
маҳсулотларидан тайѐрланган товарларни экспорт қилишдан олинади. Жумладан
1990 йилда экспортнинг ҳажми 442,7 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб унинг 
59,7 фоизи пахта толасига тўғри келган. 2000 йилда жами экспорт миқдори 3264,7 
миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, унда пахта толасининг улуши 27,5 фоизни, 
озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 5,4 фоизни ташкил этган. 2005 йилда жами экспортда 
пахта толасининг улуши 19,1 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 3,8 
фоизни ташкил этди2011 йилда жами экспортда пахта толасининг улуши 9,0 фоизни, 
озиқ-овқат маҳсулотлари улуши эса 13,2 фоизни ташкил этган. 2015 йилда бу 
кўрсаткичлар мос равишда 5,6 ва 14,2 фоизни ташкил этди. 

Минаков И.А и др. Экономика отраслей АПК. Учебник. –М.: КолосС, 2004.-464. (17с.) 


65 
Мамлакатда етиштириладиган озиқ-овқатнинг 96 фоизидан кўпроғи қишлоқ 
хўжалигида ишлаб чиқарилади. Аҳолининг 2008 йилгача 60 фоизидан ортиқроғи 
қишлоқ жойларда яшар эди. 2015 йилга келиб мамлакат аҳолисининг ярмидан 
камроғи қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling