Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  5-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

59 
5-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ 
 
5.1. Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг моҳияти, таркиби 
5.2. Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиѐтдаги ўрни 
ва ҳозирги ҳолати 
5.3. Республика агросаноат мажмуаси инфратузилмасини ривожлантириш 
йўналишлари 
 
5.1. Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг моҳияти, таркиби 
Инфратузилма – лотинча сўз бўлиб, қуйида жойлашган, хизмат кўрсатувчи 
деган маънони беради. Инфратузилма – ишлаб чиқариш жараѐни самарали амал 
қилиши учун зарур хизматларни кўрсатувчи йўналишлар (соҳалар)ни ўз ичига олади. 
Маълумки ишлаб чиқарувчи субъектлар ўз ишлаб чиқариши учун жуда кўплаб 
шароитларнинг, омилларнинг бўлишини талаб қилади. Бугунги кунда ишлаб чиқариш 
жараѐни шу даражада тезлашиб, мураккаблашиб кетдики, иқтисодий жиҳатдан жуда 
катта имкониятга эга бўлган корхона ва фирмалар ҳам ўз ишлаб чиқариши учун зарур 
барча хизмат турларини ўз ҳисобидан ташкил қила олмай қолдилар. Бу хизматлар 
ихтисослашган ҳолда ташкил этилгандагина самарали ҳисобланади. Ишлаб 
чиқарувчи ўзига хос бўлмаган хизмат турларини ўз таркибида ташкил этмасдан 
уларни ихтисослашган хизмат кўрсатувчилардан сотиб олгани иқтисодий жиҳатдан 
самарали ҳисобланади. Албатта айрим хизмат турларини йирик ишлаб чиқарувчилар 
ўзлари ташкил этишлари мумкин.
Инфратузилманинг асосий вазифси ишлаб чиқаришнинг самарали ишлаши учун 
хизмат қилиш, ишлаб чиқариш жараѐнларининг узликсиз, бир меъѐрда ишлаши учун 
шароит яратишдан иборат.
Инфратузилма 
қишлоқ 
хўжалиги 
корхоналари 
бажарадиган 
кўплаб 
функцияларни ўз зиммасига олади. Бу қишлоқ хўжалиги корхоналарига ресурсларни 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш имкониятини беради.
Агросаноат мажмуаси инфратузилмасининг ўзига хос хусусиятларига қуйидагилар 
киради: 

агросаноат мажмуи хизматлар бозори кўп қиррали мураккаб универсал 
табиатлидир;

унга маълум даражада мавсумийлик хосдир; 

айрим соҳаларда монополлик даражаси юқори. Хизмат кўрсатувчи корхоналар 
асосан монопол ҳолдадирлар; 

фермерлар ва деҳқонларнинг мавқеи ушбу бозорда пастдир; 

хизматнинг барча турлари ҳам яхши шаклланган ва ривожланган эмас. 
Агросаноат мажмуасининг ишлаб чиқариш инфратузилмасига қуйидагилар 
киради:

транспорт тизими ва йўллар; 

алоқа тизимининг ишлаб чиқариш билан бевосита боғланган қисми; 

банк ва молия бозорининг тегишли қисми; 

қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш тизими

қишлоқ жойларда электр энергиясини узатиш линиялари; 

илмий – ишлаб чиқариш лабороториялари; 


60 

зооветеренария хизматлари
Агросаноат мажмуаси ижтимоий инфратузилмасига қуйдаги соҳалар киради:

аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими; 

йўловчи ташиш тизими; 

алоқа хизмати;

уй – жой хўжалиги;

мактабгача таълим тизими;

таълим тизими;

соғлиқни сақлаш тизими; 

аҳолини табиий газ, ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминлаш 
тизимлари;

спорт-соғломлаштириш тизими; 

коммунал хизматлар; 

маданий –маиший хизматлар тизими ва бошқалар. 
Агросаноат мажмуасининг ижтимоий инфратузилмасини қуйидагича ифодалаш 
мумкин. (5-чизма) 
5- чизма. Агросаноат мажмуаси ижтимоий инфратузилмасининг таркиби 
АСМнинг ижтимоий инфратузилмаси 
Корхоналарда ишлаб турадиган 
бўлимлар ва хизмат соҳалари 
Аҳолига хизмат кўрсатувчи 
ташкилот ва массасалар 
Дам оиш хоналари 
Буферлар ва дўкончалар 
Тамаддихоналар ва дала 
ошхоналари 
Ҳоммомлар ва душлар 
Тиббий пунктлар 
Уй-жой ва коммунал хўжалик 
Таълим ва маданият 
Спорт ташкилотлари 
Тиббиѐт тизими 
Савдо ва умумий овқатланиш 
тизими 
Ишчиларни ташийдиган 
транпорт 
Меҳнат муҳофазаси хизмат 
соҳалари 
Ўқув-ишлаб чиқариш 
комбинатлар, марказлари 
Мактабгача тарбия масканлари 
Аҳоли ташиш транспорт 
тизими 
Аҳолига маданий-маиший 
хизмат кўрсатувчи объектлар 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling