Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  8-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР ФОНДИ ВА УНДАН


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

69 
8-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР ФОНДИ ВА УНДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
8.1. Қишлоқ хўжалиги ер фондининг таркиби, аҳамияти ва ўзига хос
хусусиятлари 
8.2. Қишлоқ 
хўжалигида ер фондларидан фойдаланиш даражаси ва
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар 
8.3. Ердан фойдаланиш даражаси ва самарадорлигини ошириш йўллари 
 
8.1. Қишлоқ хўжалиги ер фондининг таркиби, аҳамияти ва ўзига хос
хусусиятлари 
Ер барча ишлаб чиқарилаѐтган бойликларнинг манбаси эканлиги кўп марталаб 
эътироф этилган. ―Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаѐти, 
фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у 
давлат томонидан муҳофаза қилинади.
4
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 8-моддасида ер фонди тоифалари 
белгилаб 
қўйилган. ―Ўзбекистон 
Республикасининг ер фонди ерлардан 
фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади: 
1. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига тайин этилган ерлар – қишлоқ хўжалиги 
эҳтиѐжлари учун берилган ѐки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) 
ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-
дархтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади; 
2. аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посѐлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) 
ерлари - шаҳарлар ва посѐлкалар шунинигдек қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси 
доирасидаги ерлар; 
3. саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар – 
кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун юридик шахсларга берилган ерлар; 
4. табиатни 
муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, реализация мақсадларига 
мўлжалланган ерлар – алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, 
табиий даволаш омилларига эга бўлган ерлар, шунингдек оммавий дам олиш ва 
туризм учун фойдаланадиган ерлар; 
5. тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар – тарихий-маданий ѐдгорликлар 
жойлашган ерлар; 
6. ўрмон фонди ерлари – ўрмон билан қопланган, шунингдек ўрмон билан 
қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиѐжи учун берилган ерлар; 
7. сув фонди ерлари – сув объектлари, сув хўжалиги иншоатлари эгаллаган ерлар ва 
сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар; 
8. заҳира ерлар.‖
5
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига тайин этилган ерларга ҳайдаладиган ерлар, 
яйловлар, кўп йиллик дарахтзорлар, пичанзорлар киради. 
4
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами.-Тошкент: 
―YURIST-MEDIA MARKAZI‖, 2009 й. -762 бет. 
5
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари. –Т.: ―Адолат‖, 
1999.-448 б. ( 11бет). 


70 
Қишлоқ хўжалигида ер фонди асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида 
қуйидаги хусусиятларга эга: 
1). Ер табиатда чегараланган. Уни инсоният хоҳлагунча кўпайтириш имконига 
эга эмас.
2). Ер – табиат маҳсули. Бу ҳам бизнинг олдимизга қатор вазифаларни қўяди.
Уни яратишда инсон меҳнати аралашмаган. Албатта бозор муносабатлари 
талабларидан келиб чиқиб ернинг баҳоси шаклланади. Лекин бу баҳо унинг ҳақиқий 
нархи қанча эканлигини аниқ белгилай олмайди. Ерни олди-сотди жараѐнларида бу 
хусусияларни ҳисобга олиш лозим. Бозор муносабатларининг ривожланиши ерни 
олди-сотди объектига айлантиради. Бундан ташқари ерларни иқтисодиѐт 
тармоқларида фойдаланиш учун қишлоқ хўжалигидан ажратиб берѐтганда унинг 
нархини билиш ижобий аҳамиятга эга. Имкони борича қишлоқ хўжалигидан ер бошқа 
соҳалар учун ажратилганда паст унумли, қишлоқ хўжалиги учун қиммати паст 
ерлардан ажратиш мақсадга мувофиқ. Шу сабабли ернинг бозор нархини аниқлаш 
тартиби мавжуд. Ернинг нархи қуйидаги формула ѐрдамида аниқланади.
100
х
Сф
Ерр
Ерн

Бунда: Ер н – ернинг нархи, сўм; 
Ер р – ер рентаси, сўм; 
Сф - ссуда фоизи. 
3). Ер абадий ишлаб чиқариш воситасидир. Бу дегани ердан ўз билганимизча 
абадий фойдаланиш мумкин дегани эмас.
4). Турли жойларда мавжуд ер майдонлари турли сифатга, яъни унумдорликка 
эга. Ернинг табиий, сунъий ва иқтисодий унумдорлиги бир – биридан фарқланади.
5). Ерни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш мумкин эмас.
Буларнинг барчаси мавжуд ерларда қайси экин турларини жойлаштириш, 
техниканинг қандай турларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришнинг ҳажми қандай 
бўлиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида инкор этиб бўлмайдиган талабларни 
келтириб чиқаради.
Ер тўғрисидаги асосий маълумотлар Давлат ер кадастрида мужассам этилади. 
Давлат ер кадастри қуйидагиларни ўз ичига олади:
ердан фойдаланувчиларни давлат рўйхатига олиш; 
ерни миқдор ва сифат жиҳатдан учетга (ҳисобга) олиш; 
ерни баҳолаш (тупроқ бонитировкаси ва иқтисодий баҳолаш).

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling