Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  9-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

74 
9-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА 
УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
9.1. Меҳнат, меҳнат ресурслари тушунчаси, унинг моҳияти ва таркиби 
9.2. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари
9.3. Меҳнат унумдорлиги ва уни ҳисоблаш усуллари 
9.4.Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат
унумдорлигини ошириш йўналишлари 
 
9.1. Меҳнат, меҳнат ресурслари тушунчаси, унинг моҳияти ва таркиби 
Ишлаб чиқариш жараѐнининг зарурий қисми меҳнатдир. Меҳнат инсонга хос 
хусусият. Инсоннинг жисмоний ва ақлий фаолияти меҳнат ҳисобланади. Ишни 
тракторлар, машиналар, ишчи ҳайвонлар бажариши мумкин. Меҳнат эса фақат онгли 
фаолият натижасидир. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан меҳнатнинг 
ҳолатига боғлиқ.
Иқтисодий фан ―меҳнат ресурслари‖, ―иқтисодий фаол аҳоли‖, ―иқтисодиѐтда 
банд бўлган аҳоли‖ каби тушунчаларни бир биридан фарқлайди. Бу тушунчалар 
моҳияти ва ўлчами бўйича бир-биридан фарқ қилади. Меҳнат ресурслари миқдорий 
жиҳатдан иқтисодий фаол ва иқтисодиѐтда банд бўлган аҳолига нисбатан катта. 
Иқтисодий фаол аҳоли эса иқтисодиѐтда банд бўлган аҳолидан миқдор жиҳатдан 
катта.
Нафақа ѐшидагилар ва меҳнат қилиш қобилиятига эга ўсмирлар ҳам аҳолининг 
каттагана қисмини ташкил этади. Лекин жамият учун фаол меҳнат ресурслари 16 
ѐшдан 55 ѐшгача бўлган аѐллар ва 16 ѐшдан 60 ѐшгача бўлган эркаклар ҳисобланади. 
Иқтисодий фан шу меҳнат ресурсларидан энг фаоли бўлганларни, яъни 22 ѐшдан 33 
ѐшгача бўлган кишиларни алоҳида ўрганади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари меҳнат ресурслари асосий ва ѐрдамчи гуруҳларга 
бўлинади. Асосий меҳнат ресурсларига 16 ѐшдан 55 ѐшгача бўлган аѐллар, 16 ѐшдан 
60 ѐшгача бўлган эркаклар, ѐрдамчи меҳнат ресурсларга 14-16 ѐшдаги ўсмирлар ва 
нафақа ѐшидаги аѐл ва эркаклар киради. Улардан асосан қишлоқ хўжалиги йилининг 
айрим даврларида фойдаланилади. 
Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш шу тармоқнинг ўзига хос 
хусусиятидан келиб чиқади.
1. Энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мавсумий характерга эга. 
Натижада ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиқиб, йилнинг айрим даврларида 
меҳнат ресурсларининг бўш қолиш ҳолати юз беради.
2. Қишлоқ хўжалигида ер асосий восита бўлганлиги учун ишлаб чиқаришни 
жойлаштириш, ихтисослашишни танлашга таъсир қилади. 
3. Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари нисбатан паст малакага эга. Уларнинг 
бир ердан иккинчи ерга кўчиб ўтиш даражалари ҳам жуда паст. Бу муаммо ҳам улар 
бор жойда ишлаб чиқаришни, турли хизмат турларини имкони борича максимал 
даражада ташкил этишни талаб қилади. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling