Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  9.4. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

77 
9.4. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва меҳнат 
унумдорлигини ошириш йўналишлари 
 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги меҳнат бозори нисбатан ривожланмаган 
бозорлардан бири бўлиб, уни ривожлантириш биринчи даражадаги иқтисодий – 
ижтимоий масалалардан бири ҳисобланади.
Мамлакат қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг сонини мутлоқ ва нисбий 
камайтириш бугунги кундаги ва келажакдаги асосий вазифалардан бири. Қишлоқ 
хўжалиги меҳнат ресурслари нисбатан паст малакалидир. Бу, ўз навбатида, жуда 
катта муаммоларни юзага келтиради. Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларининг 
малакасини ошириш мамлакат иқтисодиѐтини янги босқичга кўтаради. Бу саноат ва 
бошқа хизмат турларига меҳнат ресурслари бир қисмининг ўтиши учун зарур 
шароитлар туғдиради. Чунки меҳнат унумдорлиги ўсиши натижасида меҳнат 
ресурсларининг катта бир қисми қишлоқ хўжалигидан озод бўлади. Бу 
ривожланишнинг умумий объектив тенденцияси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги 
меҳнат ресурсларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайѐрлаш ва тайѐрлаш 
тизими ишларини жонлантириш зарур. Бу ишларнинг жонланиши улардан 
фойдаланиш самарадорлигини оширади. Қишлоқ хўжалиги аҳолиси, ишчи – 
хизматчилари даромадлари иқтисодиѐтнинг бошқа тармоқлари ишчи – хизматчи
даромадларидан паст бўлмаслигини таъминлаш ҳам улардан фойдаланиш даражасини 
оширган бўлар эди. Миллий менталитет ва мавжуд март –мароитлар натижасида 
қишлоқ аҳолиси, ишчи ходимлари нисбатан кам ҳаракатланади. Нисбатан ўтроқ 
бўлган аҳоли ва ишчи ходимларни ўша жойнинг ўзида иш билан таъминлаш 
муаммосини ечиш бозор иқтисодиѐти талабларига зид бўлмаслиги керак. Шунга 
қарамасдан саноатни, хизматларни қишлоқ жойларда ташкил этиш иши доимий 
равишда амалга оширилиши лозим. Бундай сиѐсатсиз мамлакатда ижтимоий 
масалалар ҳам чуқурлашиб бораверади.
Қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари меҳнатининг фонд, энергетик қувватлар 
билан қуролланиш даражасини ошириш улардан фойдаланишни яхшилаш 
йўлларидан биридир. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ҳар бир экин тури ѐки маҳсулот 
тури бўйича технологияни ҳисобга олган холда зарур воситалар билан таъминланиши 
керак. Шу сабабли, айниқса, кичик техника ишлаб чиқаришни ѐки хориждан сотиб 
олишни йўлга қўйиш, ривожлантириш талаб қилинади.
Қишлоқ хўжалигида мулкий муносабатларни янада ривожлантириш ҳам меҳнат 
ресурсларинидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг бир йўналишидир. 
Фан-техника тараққиѐтининг қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурсларидан фойдаланишни 
яхшилашдаги имкониятларидан кенг фойдаланиш зарур. Бунда асосий эьтибор янги
серҳосил экин навларини яратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, чорва 
молларининг сермаҳсул зотларини кўпайтиришга қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Молия, кредит тизими, солиқ тизими ва бошқа кўплаб иқтисодий дастакларнинг 
ривожланиши ҳам меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасига ижобий ѐки салбий 
таъсир кўрсатиши мумкин. 
Ишчи кучлари бозори таркиби ва уни тартибга солиш механизмини қуйидаги 
чизмада кўриш мумкин (8- чизма).
6
6
Минаков И.А. и др. Эклномика отраслей АПК. Учебник.-М.: КолосС, 2004—464с. (100с). 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling