Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
11.3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш
йўллари Қишлоқ хўжалигида маҳсулот бирлигининг таннархини пасайтириш энг зарур масалалардан биридир. Маҳсулот бирлиги таннархини пасайтириш ресурслар чекланган шароитда катта амалий аҳамият касб этади. Маҳсулот таннархи тўғридан- тўғри икки омилга боғлиқ. Биринчидан, етиштирилаѐтган маҳсулотнинг миқдорига боғлиқ. Етиштирилаѐтган маҳсулот миқдорининг ошишига нималар ижобий таъсир этса, улар устида ишлаш лозим. Буларга деҳқончиликда қуйидагилар киради: ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш. Бу, ўз навбатида, ҳосилдорликнинг ўсишига олиб келади; минтақалар шароитига мос бўлган, илмий асосланган қишлоқ хўжалиги юритиш тизимини жорий этиш; алмашлаб экишни тўғри жорий қилиш, талаб ва имкониятдан келиб чиққан ҳолда экин турларини жойлаштиришни рационал ташкил этиш; уруғчиликни яхшилаш, селекция ишларини жонлантириш; маъданли ва органик ўғитлардан фойдаланишни илмий асосга қўйиш, барча кимѐвий воситалардан самарали фойдаланиш; ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш. Деҳқончилик тармоқларида маҳсулотлар таннархининг паст бўлишига харажатларни тежаш ҳам катта таъсир кўрсатади. Бу борадаги омилларга қуйдагилар киради: ишлаб чиқариш жараѐнларини комплекс механизациялаштириш; экинларни парваришлашда интенсив технологияларни қўллаш; ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш; ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштириш; ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш; агросаноат интеграциясини чуқурлаштириш, агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларнинг мутаносиб ривожлантирилиши; бошқарув тизимини ривожлантириш ҳисобига у билан боғлиқ харажатларни тежаш; қишлоқ жойларда ижтимоий ривожланишни таъминлаш. Чорвачилик тармоғида маҳсулот бирлиги таннархининг пасайишига қуйидаги омиллар таъсир қилади: чорвачиликнинг ем-хашак базасини мустаҳкамлаш, ем-хашакнинг сифатини ошириш ва нисбатан арзон бўлишини таъминлаш; чорва молларининг зотини, пода таркибини яхшилаш; 87 фондлардан фойдаланишнинг энг мўътадил (оптимал) йўлларидан фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг қуюқлашуви (концентрациялашуви) ва ихтисослашувининг энг маъқул ҳажмларини ташкил этиш; ишчи ходимларнинг манфаатдорлигини ошириш; қишлоқда ижтимоий масалаларнинг ечимини топиш; барча харажатларни тежамкорлик билан амалга ошириш, бу борада мавжуд технологиялардан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларидан самарали фойдаланиш; маҳсулот нобудгарчилигига йўл қўймаслик. Ушбу омилларнинг барчасига катта эътибор бериш зарурати мавжуд. Албатта, бу масалаларни тўғри ҳал этиш ишчи ходимларнинг нафақат манфаатдорлигига, балки билим ва тажрибаларига ҳам боғлиқ. Шу сабабли қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаѐтганларнинг билим ва тажрибасини тинмасдан ошириб боришни таъминлаш керак. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling