Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

12.2. Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими 
 
Иқтисодиѐтнинг тармоқлари, соҳалари кўп бўлганлиги сабабли нархларнинг ҳам 
тури кўп. Бундай бўлишининг объектив сабаблари мавжуд. Нархларнинг турининиг 
кўп бўлиши қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ. 

нархларнинг турли даражада (дунѐ, мамлакат, тармоқ, ҳудуд) шаклланиши ва 
ишлатилиши; 

маҳсулот, хомашѐ ва бошқа товарларни сотиш каналларининг турлича эканлиги

товарни сотувчидан истеъмолчига ҳаракатланиш босқичларида турли нархда 
(улгуржи, чакана, топшириш) бўлиши; 

товарларни сотиш ҳажмининг турлича бўлиши.
Қишлоқ хўжалигида нархларнинг қуйидаги турларидан кенг фойдаланилади:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат томонидан харид қилиш нархлари. 
Ўзбекистон Республикасида ҳозирда асосан пахта ва дон маҳсулотлари учун харид 
нархлари ўрнатилган; 

дунѐ нархлари.


90 

деҳқон бозори нархлари. Деҳқон бозорида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 
асосан улгуржи ва чакана нархлар ишлатилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
йирик миқдорда харид қилувчилар улгуржи нархлардан фойдаланадилар. Одатда, 
улгуржи нархлар чакана нархлардан анча паст бўлади.

қишлоқ хўжалигида ички ҳисоб-китобларни олиб бориш учун ҳисоб 
нархларидан кенг фойдаланилади. Ҳисоб нархлари устун даражада ширкат билан 
шартнома асосида фаолият кўрсатаѐтган оила пудрати ўртасидаги ҳисоб-китобларни 
олиб боришда ишлатилади

қишлоқ хўжалигида хизматлар учун асосан, таъриф нархларидан 
фойдаланилади. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатадиган МТП 
хизматлари ана шу нархлардан фойдаланилган ҳолда олиб борилади;

қишлоқ хўжалигида амалга оширилаѐтган қурилиш-монтаж ишларида эса 
асосан смета қиймати нархлари ишлатилади;

ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида шартнома нархлари ҳам кенг 
қўлланилмоқда.

лицензия нархлари.

кафолатланган нархлар.
Нархлар бозорда харакат қилиш шароитларига қараб эркин ва монопол 
нархларга бўлинади. Эркин нархлар давлатнинг аралашувисиз бозорларда эркин 
шалланади.
Нархнинг давлат томонидан тартибга солиб туришининг объектив сабаблари 
қуйидагилардан иборат:
1. агросаноат мажмуаси товарлари чакана совдонинг асосий қисмини ташкил этади. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти инсон ҳаѐти учун биринчи даражали ва кунда керак 
бўлганлиги туфайли унинг нархи имкон қадар стабил, ўзгармас бўлиши керак; 
2. қишлоқ хўжалиги табиий омиллар таъсирига кўпроқ тушадиган, натижада 
тармоқда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархи кескин ўзгариб туради. Табиий 
омиллар таъсирини камайтириш (компенсация) қилиш учун давлат аралашуви 
талаб қилинади; 
3. қишлоқ хўжалигининг жадал ва барқарор ривожланиши аграсаноат мажмуасининг 
қолган тармоқларининг истиқболини белгилаб беради. Қишлоқ хўжалиги барқарор 
ривожланган ҳолда мажмуанинг бошқа тармоқлари жадал ривожланиши мумкин. 
4. ресурслар чекланган шароитда иқтисодиѐтнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 
ўсиб бораѐтган талабларини тўлиқ қондиришни фақат қишлоқ хўжалигининг ўзига 
юклаш ижобий самара бермайди. Бунинг учун қишлоқ хўжалигига маълум 
инвестициялар қилиниши, харажатларнинг бир қисмини давлат ўз зиммасига 
олиши керак бўлади; 
5. қишлоқ хўжалигида талабнинг нарх бўйича эластиклигининг пастлиги;
6. қишлоқ хўжалиги билан бошқа тармоқлар айрибошлаш жараѐнида нархлар 
паритетини сақлаш зараратининг мавжудлиги; 
7. қишлоқ хўжалигида узоқ муддатли иқтисодиѐт нуқтаи назаридан қараганда ишлаб 
чиқаришнинг иқтисодиѐтдаги ўртача даромад олишини таъминлашнинг 
муҳимлиги; 
8. қишлоқ жойларда иш жойларининг сақланиши ва ижтимоий масалаларни 
мўътадил ҳал этишнинг зарурлиги. 
Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида шаклланадиган нархларни 
тартибга солиб туриш борасида қуйидаги имкониятларга эга: 
1. Нархларни кузатиб туриш имконияти.


91 
2. Нархларга эгри таъсир кўрсатиш. Бу ҳолда давлат солиқ, божхона, пул эмиссияси 
каби дастаклар орқали нархларнинг даражасига таъсир кўрсатади. 
3. Нархларнинг шаклланишида давлатнинг бевосита иштирок этиши. Одатда давлат 
бирор маҳсулот турига нисбатан монопол имкониятни эгаллаган ҳолда юз беради. 
Айрим тармоқ маҳсулотлари нархига давлат аралашади ва монопол нарх эгасига 
айланади;
4. Нархларни ўрнатишда давлатнинг тўғридан-тўғри аралашуви. Ўзбекистонда пахта 
ва доннинг бир қисмига харид нархларини давлатнинг ўзи ўрнатади. 



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling