Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
13.3. Қишлоқ хўжалигининг интенсивлаштириш даражаси ва
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
93
13.3. Қишлоқ хўжалигининг интенсивлаштириш даражаси ва иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар Иқтисодий фан интенсивлаштириш кўрсаткичларини икки гуруҳга бўлиб ўрганади. Биринчи гуруҳга интенсивлаштириш даражасини ифодаловчи кўрсатгичлар киритилади. Буларга қуйидагилар киради: 1. Экин майдони бирлигига тўғри келадиган асосий активлар ва айланма маблағларнинг миқдори. Бу хўжаликда мавжуд асосий активлар ва айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматини ер (экин майдони, ҳайдаланадиган ерлар ѐки қишлоқ хўжалиги ерлари) майдонига бўлиш билан аниқланади. 2. Бир бирлик ер майдонига тўғри келадиган жорий харажатлар миқдори. 3. Бир бирлик ер майдонига тўғри келадиган жонли ва буюмлашган меҳнатнинг умумий миқдори. 4. Бир бирлик ерга тўғри келадиган энергетик қувватлар миқдори. 5. Ҳар 100 гектар ерга тўғри келадиган чорва молларининг бош сони. Ана шу кўрсатгичлар тизими интенсивлаштиришнинг даражасини ифода этади. Интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларига: 1. Ҳосилдорлик, ц/га. 2. Маҳсулдорлик, кг, бош, дона. 3. Ер майдони бирлигидан олинаѐтган ялпи маҳсулот. 4. Бир бирлик ер майдонидан олинадиган фойда миқдори. 5. Меҳнат унумдорлигининг ошиши. 6. Маҳсулот бирлиги таннархининг нисбатан пасайиши. 7. Рентабелликнинг ўсиши. 8. Фонд қийматининг ошиши, киради. 13.4. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий йўналишлари Ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришни доимий ривожлантириш талаб этилади. Қишлоқ хўжалигида интенсивлаштириш қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилади: кимѐлаштириш – қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг асосий йўналишларидан биридир. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа бир йўналиши – ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштиришдир. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа бир йўналиши ишлаб чиқаришни электрлаштиришдир. Электр имкониятларидан фойдаланмасдан ишлаб чиқаришнинг бугунги ривожини кўриш мумкин эмас. Кадрларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш, малакасини, билимини ошириш ҳам интенсивлаштириш йўналишларидан биридир. Кадрларнинг малакасини, билимини ошириш иқтисодиѐтни жадал ва барқарор ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради. Хулоса қилиб айтганда, етиштириладиган маҳсулот миқдори ва сифатини оширишга, меҳнат унумдорлиги ошишига таъсир этувчи барча Фан, техника ва техналогия ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш омиллар эътибордан қолмаслиги ва ўз ўрнида ишлатилиши лозим. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling