Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.2. Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими 12.1. “Нарх” тушинчаси, унинг моҳияти ва функциялари
88 12-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ТАРМОҚЛАРИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НАРХЛАРИ 12.1. “Нарх” тушинчаси, унинг моҳияти ва функциялари 12.2. Қишлоқ хўжалигида нархлар тизими 12.1. “Нарх” тушинчаси, унинг моҳияти ва функциялари Иқтисодий категориялар орасида энг мураккаби ва ўзида барча омилларни ифодалаши бўйича нархга тенг келадигани кам. Айрим иқтисодий адабиѐтларда ―нарх‖, айримларида ―баҳо‖ тушинчаси ишлатилади. Биз бу сўзларнинг моҳиятида бир нарсани кўрамиз. Иқтисодий адабиѐтларда нархнинг бир неча тарифи мавжуд. Бозор қонуниятлари асосида нарх – бу айрибошлаш жараѐнида маҳсулотлар (неъматлар)нинг қимматини (нафлилигини) акс эттириш шаклидир. Нархнинг бу тарифи нисбатан кенг бўлиб, бозор муносабатлари талабларига тўлиқроқ жавоб беради. Нархга берилган бу тарифда икки ҳолатни кўриш мумкин. Биринчидан товарлар (неъматлар) нархи унинг бирор эҳтиѐж учун қанчалик нафга, қимматга эга эканлигини кўрсатади. Иккинчидан неъматлар нархи фақатгина айрибошлаш жараѐнида юзага чиқади. Бошқача қилиб айтганда нарх фақатгина бозорда (олди сотди жараѐнида шаклланади) вужудга келади ва бозорсиз уни ифодалаш мумкин эмас. Шу сабабли нархга қуйидагича тариф ҳам бериш мумкин. Нарх – бу бирор неъматнинг нафлилигини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчи (харидор) томонидан тўлашга рози бўлган суммадир. Иқтисодий жиҳатдан асосланган маҳсулот қийматидан паст, лекин уни ишлаб чиқариш ва сотишга кетадиган харажатлардан, бошқача қилиб айтганда, маҳсулот таннархидан юқори бўлиши керак. Ана шу қонуният таъминланган ҳолда маҳсулот ва хизмат турларини ишлаб чиқариш ривожланиб боради. Бу зарурият қишлоқ хўжалигида доимо ҳам ижобий юзага чиқмайди. Гап шундаки, қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яхши, ўрта ва ѐмон имкониятлардан ҳам фойдаланилади. Нархлар қуйидаги функцияларни бажарадилар: ўлчаш функцияси. Нархлар товарларнинг қийматини аниқлашга ѐрдам қилиши лозим; 1. ҳисобга олиш ѐки ҳисоблаш функцияси. Нархлар ҳар бир маҳсулот ва хизмат тури қанчага тушаѐтганини билдиради. Нархлар орқали барча иқтисодий кўрсаткичлар аниқланади. Уларнинг ѐрдамида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти, ишлаб чиқариш ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлиги ва бошқалар аниқланади; 2. талаб ва таклифни баланслаштириш функцияси. Нархлар ишлаб чиқарувчи ва маҳсулотларни сотиб олувчини ҳамда талаб ва таклифни боғлаб туради, мувозанатлаштиришга хизмат қилади ва уларнинг таъсирида ўзи мувозанатлашади. 3. тартибга солиб туриш функцияси; 4. рағбатлантирувчилик функцияси. Нархлар иқтисодиѐтни тартибга олиб туришда ва зарур бўлинмаларни тезда ривожлантиришда катта дастак ҳисобланади. Нархларнинг маҳсулот таннархидан юқори бўлиши ишлаб чиқарувчилар фойда қилишини таъминлайди. Нарх қанча баланд бўлса, харажатлар ўзгармаган ҳолда 89 корхона шунча кўп фойда олади. Албатта, бу ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришни рағбатлантиради. Аксинча, нарх маҳсулот таннархидан паст бўлган ҳолда ривожланиш ҳақида гап бориши мумкин эмас. Маҳсулотлар сифатининг ошишида ҳам нархнинг рағбатлантирувчилик функцияси катта аҳамият касб этади. Юқоридагиларни эътиборга олиб нархлар рағбатлантирувчи функциясини бажаришда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: - рағбатлантирувчи нарх иқтисодиѐт ривожи учун зарур; - Маҳсулот сифатини ошириш янги экин навларин жорий этишга, янги техника ва технологияни ишга туширишга, уруғликнинг сифатини ортиши харажатларнинг кўпроқ бўлишини талаб қилади; - рағбатлантирувчи нархнинг бир қисми ушбу харажатларни қоплашга ишлатилиши лозим; - рағбатлантирувчи нархнинг иккинчи қисми юқорида қилинган ишлар эвазига қўшимча ўсган сифатни рағбатлантириш зарур; - нархнинг ошиши ишлаб чиқарувчини рағбатлантириши ва истеъмолчининг ҳам мақсадларига мос бўлиши керак; - маҳсулот таркибига кирган фойда билан ва нархлардаги чегирмалар орқали ишлаб чиқарувчини рағбатлантириши кераклиги эътиборга олиниб турилади; - тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функцияси. Нарх мамлакат иқтисодиѐти тармоқлари ўртасида яратилган даромадни тақсимлайди ва қайта тақсимлайди. Бундан ташқари у мамлакатда яратилган даромадни истеъмол ва жамғарма фондларига тақсимланишини таъминлайди. 5. Ишлаб чиқаришни мўътадил жойлаштириш функцияси. 6. Маълумот бериш функцияси. Иқтисодий асосланган нарх ишлаб чиқаришни мўътадил ривожлантириш учун зарур бўладиган рентабеллик даражасини ҳисобга олганда қуйидаги кўринишни олади. Н = И х х(1 + Р д / 100), Бунда: Н – нарх; И х – ишлаб чиқариш харажатлари; Р д – мўътадил рентабеллик даражаси. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling