Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

10.3. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари 
 
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўллари 
қуйидагилардан иборат: 
1). Қишлоқ хўжалиги экин турларининг ҳосилдорлигини, чорва молларининг 
маҳсулдорлигини ошириш.
2). Асосий фондларнинг фаол (актив) қисми бўлган техника, асбоб- 
ускуналардан фойдаланишнинг сменалик коэффициентларини кўтариш улардан 
фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади.
3). Асосий фондлар таркибини такомилаштириш улардан фойдаланишни 
иқтисодий самарадорлигини оширишнинг жуда муҳим йўлларидан биридир. Бугунги 
кунда ишлаб чиқаришда мавжуд куч берувчи техникалар (трактор ва ҳ.қ.) билан ишчи 
машиналар ўртасидаги мўътадил (оптимал) нисбатни таъминламаслик асосий 
фондлардан фойдаланиш самарадорлигини пасайтиради.
4). Асосий ва оборот фондлар мутаносиблигини таъминлаш ҳам улардан 
фойдаланиш самарадорлигини оширади.
5). Асосий фондлардан фойдаланишда жамоа аъзоларининг моддий 
манфаатдорлигини таъминлаш, улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг 
асосий йўлларидан бири ҳисобланади.
 
10.4. Айланма маблағлар ва улардан фойдаланиш 
 
Ишлаб чиқариш жараѐни самарали олиб борилишида асосий фондлар билан бир 
қаторда айланма маблағларнинг аҳамияти чексиздир. Улар ишлаб чиқариш 


82 
жараѐнининг албатта бўлиши лозим бўлган шартларидан биридир. Айланма фондлар 
бир ишлаб чиқариш циклида (жараѐнида) иштирок этади. Ўзининг қийматини тайѐр 
маҳсулотга тўлиқлигича бир ишлаб чиқариш жараѐнида ўтказади. Улар ишлаб 
чиқариш жараѐнида иштирок этиб, ўз физик кўринишини қисман, аксарият ҳолда эса 
бутунлай ўзгартиради. Ана шундай талабларга жавоб берган фондлар айланма 
фондлар деб юритилади. Айланма фондларга хўжаликнинг ҳисоб рақамларида 
мавжуд бўлган пуллари, сотилган, лекин ҳали пули келиб тушмаган маҳсулот учун 
маблағларини қўшиб ҳисоблаганда, айланма маблағлар тушунчаси келиб чиқади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling