Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

Биринчиси, маънавий эскириш. Асосий фондларнинг маънавий эскириши 
қуйидаги ҳолларда юз беради: биринчидан, мавжуд асосий фонддан унумлироқ 
бўлган янгиси яратилганда. Фан, техника тараққиѐти техниканинг янги, унумли 
турларини ишлаб чиққан ҳолда эски фондлар янгисига нисбатан унумсизроқ 
бўлганлиги учун маънавий эскирган ҳисобланади.
Асосий фондларнинг янгиси эскисига нисбатан арзонга ишлаб чиқарилганда 
маънавий эскиришни қуйидагича ҳисоблаш қабул қилинган. 
100
1
х
АФбк
АФтк
АФбк
АФмэ


Бунда: АФмэ1 – асосий фондларнинг маънавий эскириши (эскисига нисбатан 
орзонроқ бўлган янгиси яратилганда) 
АФ бқ – асосий фондларнинг баланс қиймати, сўм; 
АФ тқ – асосий фондларнинг тиклаш қиймати, сўм. 
Асосий фондларнинг маънавий эскириши уларни унумдорлиги сабабли юз 
берганда уни қуйидагича аниқлаш мумкин. 
100
2
х
ЯАФму
АФму
ЯАФму
АФмэ


Бунда: АФмэ2 – асосий фондларнинг маънавий эскириши (эскисига нисбатан 
унумлироғи яратилганда) 
ЯАФму – янгидан яратилган асосий фондларнинг унумдорлиги 
АФму – ишлаб турган (амалдаги) асосий фондларнинг унумдорлиги
Асосий фондларнинг янгиланиш даражаси қуйидагича аниқланади. 
АФйок
АФя
Кя

Бунда: Кя – асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти 
АФя – йил давомида янгидан жалб этилган асосий фонд қиймати, сўм 
АФ йоқ – асосий фондларнинг йил охиридаги қиймати, сўм 


81 
Асосий фондлар эскиришининг иккинчи тури уларнинг жисмоний эскиришидир. 
Вақт ўтиши, фаолият кўрсатиши натижасида асосий фондлар жисмоний эскирадилар. 
Бу эскириш ―амортизация‖ тушунчаси билан белгиланади. Одатда, заводларда ишлаб 
чиқарилган техникаларнинг паспортида уларнинг хизмат кўрсатиш муддати, 
амортизация ажратиш нормаси белгиланган бўлади. Лекин айрим асосий фондларда 
бу маълумотлар берилмаган тақдирда амортизация нормасини ҳисоблаб топиш 
мумкин. Бу ҳолатда умумий йиллик амортизация нормаси қуйидагича аниқланади:
100
N
х
Бх
Л
Д
К
Б
Ан




Бунда: Ан – умумий йиллик амортизация нормаси, %;
Б – асосий фондларнинг дастлабки ѐки баланс қиймати, сўм; 
К – асосий фондларни капитал таъмирлаш харажатлари, сўм; 
Д – асосий фондларни тугатишдаги харажатлар, сўм; 
Л – асосий фондларни тугатишдан олинган даромад, сўм;
N – асосий фондларнинг ўртача хизмат қилиш муддати, йил.
Ҳозирда асосий фондларнинг эскиришини белгилашда тезлаштирилган 
амортизация ажратмаси ажратиш йўлидан ҳам фойдаланилмоқда. Бу инфляция 
даражаси юқори пайтда унинг салбий таъсирини камайтиради. Бундан ташқари фан, 
техника тараққиѐти тезлашган пайтда асосий фондларни тезликда алмаштириш 
имконини беради.
Асосий фондлар қолдиқ баҳоларда ҳам нархланади. Асосий фондларнинг 
дастлабки нархларидан эскириш суммаси ўртасидаги фарқ уларнинг қолдиқ баҳосини 
билдиради.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling