Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
конспект учун (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3. Ширкат хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари 7.4. Фермер хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари 7.1.
63 7-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ - АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ АСОСИЙ БЎҒИНИ 7.1. Қишлоқ хўжалиги - агросаноат мажмуасининг асосий бўғини, унинг ўзига хос хусусиятлари 7.2. Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиѐтда тутган ўрни ва аҳамияти 7.3. Ширкат хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари 7.4. Фермер хўжаликлари ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари 7.1. Қишлоқ хўжалиги - агросаноат мажмуасининг асосий бўғини, унинг ўзига хос хусусиятлари 7.2. Агросаноат мажмуасининг қишлоқ хўжалиги асосий бўғини бўлиб, унинг ривожланиши агросаноат мажмуасининг жадал ва барқарор ривожланишининг асоси ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги қуйидаги сабабларга кўра агросаноат мажмуасининг асосий бўғини, ядроси ҳисобланади: қишлоқ хўжалиги агросаноат мажмуасига кирувчи саноат тармоқлари чиқараѐтган ишлаб чиқариш воситаларини асосий истеъмолчиси. Саноатнинг бу тармоқлари олдиган қандай маҳсулотлар чиқариши лозимлиги тўғрисида талабларни қўяди; ҳудудлар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ҳажми қайта ишлаш тармоқлари корхоналарининг жойлашишига ва ривожланишига асос бўлади; саноатда ишлаб чиқарилган ишлаб чиқариш воситаларининг самарадорлиги қишлоқ хўжалигида юзага чиқади; қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги охир оқибатда агросаноат мажмуасида меҳнатнинг унумдорлиги даражасини белгилайди; қишлоқ хўжалигида маҳсулот ва ишлар таннархи агросаноат мажмуаси маҳсулотлари таннархининг даражасини белгилайди; қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараѐнларининг саноатлашиши уни қайта ишлаш тармоқлари билан интеграциялашувининг асоси ҳисобланади. Агросаноат мажмуасининг асосини ташкил этадиган қишлоқ хўжалиги ўзига хос хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар бошқа тармоқлардан қишлоқ хўжалигини фарқлаб туради ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўз талабларини қўяди. Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборат: 1. Қишлоқ хўжалиги табиий омилларнинг таъсири катта. Об-ҳавонинг керагидан иссиқ ѐки совуқ келиши, ѐғингарчиликнинг меъѐридан кўп ѐки кам бўлиши қишлоқ хўжалигида қилинаѐтган меҳнатнинг натижаси турлича бўлишига олиб келади. 2. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситалари сифатида тирик организмлар қатнашади. Бу, ўз навбатида, мутахассислардан фақатгина иқтисодий қонуниятларнигина эмас, балки биолигик қонунларни ҳам билишни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда уларни ҳисобга олишни талаб қилади.. 3. Қишлоқ хўжалигида ер асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланиб, ундан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Уларни инкор этиш ѐки етарлича ҳисобга олмаслик катта салбий оқибатларга олиб келади. 4. Қишлоқ хўжалигида сарфланаѐтган моддий харажатлар даври билан фаолият натижасида олинаѐтган даромадларнинг олиниш даври ўртасида фарқ катта. 5. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жуда катта майдонларда олиб борилади. 64 6. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг бир қисмини ўзи уруғлик, ем – хашак, озиқ – овқат сифатида имтеъмол қилади. 7. Қишлоқ хўжалиги маҳулотларининг кўп турларини узоқ сақлаш мураккаб. 8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ноэластик ҳисобланади. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ноэластик бўлади. Кўплаб ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларанинг нархга нисбатан эластиклик коэффициенти 0,2-0,25 ни ташкил этади. Бу дегани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни 10 фоиз ошириш (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидини 10 фоизга кўпайтирш) учун уларни нархини 40-50 фоизга тушириш керак дегани. 9. Ишлаб чиқаришнинг фонд билан таъминланиш даражасининг юқорилиги. Маблағларнинг айланиши тезлиги жуда секин юз беради. Бу қишлоқ хўжалигини инвесторлар учун жозибадорлигини пасайтиради. 10. Қишлоқ хўжалигида жуда кўплаб бир турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мавжудлиги. Бу хусусият натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида эркин рақобат муҳити юзага келади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling