Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


чиқарувчи соҳанинг аҳамияти ва иқтисодиѐтдаги ўрни


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

чиқарувчи соҳанинг аҳамияти ва иқтисодиѐтдаги ўрни 

Агросаноат мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш 


мамлакат иқтисодиѐти учун катта аҳамиятга эга. Унинг ривожланганлик даражасини 
умуман агросаноат мажмуасининг ривожланишини белгилайди. Агросаноат 
мажмуаси учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
Агросаноат мажмуаси тармоқлари учун ишлаб чиқариш 
воситалари ишлаб чиқарувчи (биринчи) соҳаси 
1. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги (трактор, комбайн, ер ҳайдовчи, қазувчи ва 
текисловчи машиналар, махсус транспорт воситалари, прицеплар, уруғни 
экиш машиналари ва х.з.)
2. Кимѐвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати (азотли, фосфорли ва калийли 
минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш 
воситалари ишлаб чиқариш саноати, чорва молларини касалликлардан ҳимоя 
қилувчи воситалар ишлаб чиқариш саноати, ўсимлик ва чорва молларини 
ўсишини рағбатлантирувчи моддалар ишлаб чиқариш саноати ва х.з.) ,
3. Омухта ем ишлаб чиқариш саноати,
4. Микробиология саноати 
5. Қишлоқ хўжалигининг бир қисми (уруғлик, мева, узум кўчатларини ишлаб 
чиқариш, наслли молларни ишлаб чиқариш ва х.з.).
6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноати учун асосий ишлаб 
чиқариш воситалари ишлаб чиқариш саноати 
7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақловчи омборхона, музхоналар, учун 
ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш. 
8. Агросаноат мажмуаси маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб берувчи 
соҳага ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш саноати.


53 
объектив зарурат ҳисобланади. Уни ривожлантириш мамлакатни саноатлашган 
давлатга айлантиради. Аҳолини иш билан таъминлашни яхшилайди ва унинг турмуш 
даражасини оширади. Бир сўз билан айтганда мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини 
мустаҳкамлайди. 
Ривожланган давлатларда ЯИМда саноатнинг улуши ўртача 32-38% ни, қишлоқ 
хўжалиги 2-4 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳаси – 55-60 фоизни ташкил этади.
1990 йилда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтида саноатнинг улуши 14,0 
фоизни, қишлоқ хўжалиги 36,1 фоизни ташкил этган эди. 2015 йил якунларига кўра 
саноатнинг улуши 33,5 фоизни ва қишлоқ хўжалигининг улуши 16,7 фоизни ташкил 
этди. 
Келажакда саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш ва қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтирилган ҳолда унинг улушини 
мамлакат ялпи маҳсулотида 10 фоиздан паст бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади.
Мамлакат саноатининг асосий қисми агросаноат мажмуаси билан боғлиқ. 
Агросаноат мажмуаси яхши, самарали ишлаши унинг 1-соҳасининг ривожланиш 
даражаси билан белгиланади. Агарда мамлакатда агросаноат мажмуасининг 1- соҳаси 
яхши ривожланган бўлмаса, зарур ишлаб чиқариш воситаларини, техникаларни 
ташқаридан сотиб олиш зарурати туғилади. Бу эса ҳар йили катта миқдордаги 
молиявий ресурсларни сарфланишини талаб қилади. Энг ѐмони, мамлакат агросаноат 
мажмуасининг муваффақиятли фаолияти бошқа давлатлардан керакли ишлаб 
чиқариш воситаларини олиб келишга боғлиқ бўлиб қолади. Бундай боғлиқлик, 
одатда, салбий оқибатларга олиб келади. 
Соҳага 
кирувчи 
тармоқларнинг 
ривожлантирилиши 
иқтисодиѐтни 
саноатлаштиради. Агросаноат мажмуасининг биринчи соҳасига кирувчи тармоқ 
корхоналарининг ривожланиши мамлакат меҳнат ресурсларини иш билан 
таъминлашни яхшилайди. Саноатда иш билан таъминланган меҳнат ресурсларининг 
малакаси юқори бўлади. Натижада меҳнат ресурсларнинг сифати яхшиланади ва 
рақобатбардошлиги ошади. Қолаверса, саноатда юқори малакали, интенсив меҳнат 
бўлганлиги учун унга тўланадиган ҳақ ҳам юқори. Бу бир томондан аҳолининг 
турмуш даражасини оширади, унинг маҳсулот ва хизматларни сотиб олиш 
қобилиятини яхшилайди. Иккинчи томондан эса давлат бюджетига тўлайдиган 
даромад солиқлари миқдори ҳам юқори бўлади. Бу давлат бюджетининг 
мустаҳкамланишига, иқтисодий – ижтимоий масалалар ечимининг яхшиланишига 
олиб келади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling