Мавзунинг қисқача мазмуни


Download 394.59 Kb.
bet4/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Афлотун (Платон) жоннинг таркибий қисмлари тўғрисидаги тушунчани психологияга олиб киради. Унинг фикрича, ақл-идрок, жасорат, орзу-истак кабилардан иборат бўлиб, улар бош, кўкрак, қорин бўшлиғига жойлашган. Афлотун психологияда дуализм (лот. “dualis” - икки мустақил) таълимотини руҳий оламни, тана билан психикани иккита мустақил нарса деб изоҳласа, унинг шогирди Арасту (Аристотель) ўзининг таълимотида психологияни табиий-илмий асосга қуриб, уни биология ва тиббиёт билан боғлаб тушунтиришга эришган. Арастунинг “Жон” тўғрисидаги китоби маълум бир давр учун тараққийпарвар манба вазифасини бажариб, унда одамларнинг ва ҳайвонларнинг кундалик ҳаётий лаҳзаларини кузатиш орқали яққол воқеликни тасвирлаш, таҳлил қилиш жараёнлари мужассамлашгандир. Арастунинг таъкидлашича, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятнинг озиқланиш, ҳис этиш, ҳаракатга келтириш, ақл, идрок каби турларга оид қобилиятларда намоён бўлади. Унинг фикрича, сезги билишнинг дастлабки қобилияти, у тасаввур шаклида из қолдириши мумкин экан.
Қадимги дунёнинг кейинги ривожланиши даврларида психологик ғоялар мукаммаллашиб, унга оид таянч тушунчалар вужудга кела бошлади, ҳатто руҳ ҳозирги замон психикаси каби қўлланиш кўлами кенгайди.
Гиппократ (эрамиздан аввалги 460-377 йиллар) Демокритнинг издоши сифатида қадимги тиббиётда тўпланган тажрибаларни жамлаб, умумлаштиради. У мия ва руҳ ўртасидаги муносабатларга оид қарашлари билан машҳур бўлиб, темперамент таълимотининг асосчисидир. Машҳур олим одамлардаги касалликнинг кечиши ва беморнинг тузалиши унинг темпераментига боғлиқ эканлигини таъкидлайди.
Гиппократдан кейин Герофио ва Эразистлар (Александрия мактаби), Цельс, Аретей, Аврелий ва Гален (қадимий рум мактаби) муваффақиятли ишларни амалга оширдилар. Масалан, румлик шифокор Гален (эрамиздан олдинги II аср) физиология ва тиббиёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларни янада бойитди.
X-XI асрга келиб қадимий Шарқда Яқуб бин Исаак ал-Киндий, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Бакр ар-Розий, Абу Али ибн Сино ва бошқалар фалсафа, тиббиёт ва психология соҳаларини жадал ривожлантирадилар. Уларнинг асарларида кўплаб психологияга оид муаммоларга ойдинлик киритилган. Жумладан, машҳур мутафаккир Абу Бакр ар-Розий (865-925 йиллар) беморларни даволашда руҳий таъсир қилиш усулларини кенг қўллаган. У касалликнинг келиб чиқиш сабабларини, уларнинг оқибатларини ўрганиб, психопрофилактика ва психогигиена соҳаларига оид билимларни ривожлантирган. Шунингдек, Абу Бакр ар-Розий асарларида шифокор бурчи, тиббий маслаҳатлар ҳақида ҳам маълумотлар учрайди.
Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино (980-1037) ўзининг давригача маълум бўлган психологияга доир маълумотларни тўплаб, махсус асарлар (“Жон тўғрисида рисола” (“Рисола фи-ал-нафс”), “Психология тўғрисида рисола” (“Рисола-дар реваншиноси”), “Китоб ал-таъбир” (“Тушни йўйиш китоби”), “Жон-руҳ ҳақида китоб” (“Китоб ал-муҳжат”), “Тиб қонунлари” (“Китоб ал-қонун фит тиб”), “Шифо берувчи китоби” (“Китоб ан-нажот”), “Донишнома”) ёзиб қолдирган.
Ибн Сино антик дунё олим ва файласуфлари ва ўтган шарқ мамлакатлари олимлари ёзиб қолдирган асарларини чуқур ўрганар экан, у психологиянинг “отаси” деб ном олган Арастуни ўзининг “биринчи ўқитувчиси” деб тан олади. У Арасту сингари одам танаси ва “руҳий қувватлар” материя билан шаклан бир-биридан ажратилмаган ҳолда мавжуд эканлигини эътироф этади. Бу билан машҳур мутафаккир психик фаолият билан одам саломатлигининг бир-бирига таъсир этиш кучи қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини исбот қилишга ҳаракат қилади. Ибн Сино ўзининг назарий билимларини турли тажрибалари натижаларига кўра асослаб беришга ҳаракат қилади.
Ибн Сино психик ҳолатларнинг организмга таъсири ҳар қандай руҳий жараённинг физиологик асослари билан боғлиқ эканлиги ҳамда организмга ташқи муҳитнинг таъсири катта бўлишини исботлаш мақсадида иккита қўзи олиб, улардан бирини оч бўри яқинига боғлаган, иккинчисини эса бўрига кўрсатмай, оддий, тинч шароитда боққан. Ҳар иккала қўйга ҳам бир хил ҳажмдаги емакни айнан бир вақтда бериб борган. Кўп ўтмай бўрига яқин боғланган қўзи унинг доимий ҳамлаларидан узоқ вақт қўрққанидан жуда ҳам озиб кетган ва яхши боқилишига қарамай, касалликка учраб нобуд бўлган. Тинч шароитда боқилган қўзи эса кундан-кун семириб, хотиржам узоқ яшаган. Ибн Синонинг турли касалликка чалинган оғир беморларни психотерапевтик яъни сўз билан руҳий таъсир қилиш орқали даволаганлиги ҳақида кўплаб ҳикоялар учрайди.
Шунингдек, унинг асарларида касалликларнинг олдини олишда тарбиянинг аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилади. “Тарбия эрта болалик давридан бошланиши керак”, деган эди Ибн Сино. Болани қўрқоқ, ғамгин ёки жуда эрка қилиб ўстирмаслик кераклигини, боланинг истакларини яқинлари пайқаши ва унинг хоҳишини муҳайё қилишини, ёмон иллатлардан эса болани йироқлаштиришлари зарурлигини уқтирган. Бу амалларни бажариш боланинг зеҳнини ўткир, танасини соғлом қилиб ўстиришини таъкидлаб ўтган.
Ибн Синонинг тана ва руҳиятнинг бир бутунлиги ҳақидаги фикрлари ҳозирги кунда замонавий тиббиёт ютуқлари туфайли ўз исботини топиб, психосоматик тиббиёт фанига асос солди. У хотиранинг бузилиши бош миянинг орқа қисми, тафаккурнинг бузилиши миянинг ўрта қисми, идрокнинг бузилиши эса мия қоринчаларининг зарарланиши билан боғлиқ деб мулоҳаза билдирган. Психик жараёнларнинг бузилишини ўрганиш XIX асрларда Ғарб олимлари томонидан бошланган деган фикр ҳали-ҳанус манбаларда учрайди. Ваҳоланки, буюк бобокалонимиз ўз даврида депрессия, эпилепсия, онгнинг бузилишлари, галлюцинациялар, алаҳсираш, тафаккур ва хотира бузилишларини ўрганиб, улар ҳақида ёзиб қолдирган.
Абу Али ибн Сино бош миянинг атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни ўзида турли хил шаклда акс эттириш қобилиятига эга эканлигини англаб етган. Ташқи таъсирлар аввало сезгилар орқали намоён бўлиши ва улар кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм ва тери-туйғу кўринишга эга эканлигини, уларнинг хусусиятлари ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, ҳар қайси сезгининг бош мияда алоҳида бошқариб турадиган маркази борлиги­ни таъкидлаган. У инсоннинг тафаккури, хаёли, хотираси ва ирода сифатларига юқори баҳо беради ва бу психик жараёнларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эканлигини англайди. Тафаккурнинг ёрдамида ҳодиса ва воқеаларни бир-бири билан алмаштириш, абстракциялаш билан ҳақиқатни ёлғондан ажратилади. Хотира ёрдамида эса идрок қилинган нарса ва ҳодисалар киши онгида мустаҳкам жойлашади ва идрок қилинган бир объектни иккинчисидан ажратишга ёрдам беради. Хаёл киши онгида объектив воқеликни акс эттиради, деган фикрларни баён этиш орқали Ибн Сино психология соҳасида чуқур билимга эга бўлганидан далолат беради. Абу Али ибн Сино Психология назарияси ва тарихи модулиининг кейинги тараққиётига ҳам кўпгина илғор ва ҳаққоний фикрлари билан катта ҳисса қўшган.
Шарқлик яна бир буюк мутафаккир аллома Исмоил Журжоний (1080–1141 йилларда Хоразмда яшаб ижод қилган) тиббиётга оид асарларида (“Ибн Сино ҳақида сўз”, “Хоразмшоҳ хазинаси” ва “Хасталикларни аниқлаш усуллари”) беморлар психологиясига бағишланган бир қанча фикрлар баён қилинган. Шарқ олимлари беморлар психологияси ва руҳий касалликларни ўрганишга катта ҳисса қўшибгина қолмай, улар Марвда, Боғдодда, Қуддусда, Дамашқда беморлар учун шифохоналар очадилар.
X-XI асрларга Шарқда илм-фан ва тиббиёт гуркираб ривожланган бўлса, Европа мамлакатларида эса турғунлик (V-ХV асрлар) ҳукмрон эди. XVI асрдан бошлаб Европада ҳам илм-фан тараққий этиб, буюк кашфиётлар яратилади ва XVI-XVII асрлар уйғониш даври деб аталади. Бу даврда биология ва физиология соҳасида А.Везалий (1514–1564), В.Харвей (1578–1657) каби буюк олимлар етишиб чиқди. А.Везалий бош мияни очиб ўрганиб, руҳий жараёнлар мия суюқликлари бўйлаб оғади, деб мулоҳазани илгари суради.
XVII аср биология ва Психология назарияси ва тарихи модулилари тараққиёти учун муҳим давр бўлиб, жумладан, француз олими Декарт (1596-1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиатга эга эканлигини кашф этилиши, юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон айланишнинг ички механизми билан бошқарилаётганлигини тушунтирилиши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, рефлекс (лот. “reflexus” - акс эттириш) организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги жавоб реакцияси сифатида талқин қилиниши асаб-мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига айланди, сезги, ассоциация, эҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди.
Психология назарияси ва тарихи модулиининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс (1588-1679) руҳни мутлақо рад этиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб билади ва унинг қонуниятлари психологиянинг ҳам қонуниятлари эканлигини таъкидлайди. Унинг негизида эпифеноменализм (юнон. “epi” - ўта, “phainomenon” - ғайритабиий ҳодиса) вужудга келиб, психология танадаги жараёнларнинг сояси сингари рўй берадиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги таълимотга айланди.
Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб тушунтириб, у детерминизм (лот. “demerminata” - белгилайман) принципининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан, психик ҳодисаларнинг объектив сабаблари билан белгиланиши ҳақидаги таълимот тарғиботчиси ҳамдир.
Немис мутафаккири Лейбниц (1646-1716), инглиз файласуфи Жон Локк (1632-1704), инглиз тадқиқотчиси Гартли (1705-1757), француз адиби Дидро (1713-1784) кабилар ғоялар ассоциацияси (боғланиши) қонуни, идрок ва тафаккурнинг пайдо бўлиши, қобилиятлар психологияси ҳақида муҳим таълимотларини яратиш билан фаннинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшдилар.
XVIII асрга келиб Галлер, Прохазкалар нерв тизимини тадқиқ қилишда улкан ютуқларга эришдилар, натижада эса психика миянинг функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. Инглиз тадқиқотчиси Чарльз Белл ва француз Франсуа Мажанди томонидан ёзувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовут очиб берилиб, унинг негизида рефлектор ёйи деган янги тушунча пайдо бўлиб, буларнинг натижасида ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди.
Австриялик шифокор Ф.Галль (1758–1828) одам мияси­нинг тузилишини жуда мукаммал ўрганиб, миянинг френологик харитасини яратди. У бош мия катта ярим шарларининг кулранг ва оқ моддасини бир-бирига боғлиқ бўлган алоҳида тузилмалар эканлигини биринчилардан бўлиб аниқлади. Ф.Галль бош мия пўстлоғида 40 га яқин руҳий функцияларни жойлаштирди ва уларни миянинг пушталари (бўрмалар) билан боғлади. У ҳаракат, кўрув, эшитув ва сезги марказлари билан биргаликда мияда хотира, тафаккур, севги, камтарлик, донолик, айёрлик марказларини жойлаштирди. Ўта қобилиятли одамларнинг миясидаги пушталар кучли ривожланган, ботиқ ва чуқур бўлади, кимнинг фикрлаши суст бўлса, унинг мияси силлиқ бўлади, деган фикрни илгари суради.
Юқоридаги илмий кашфиётлар таъсирида рус олими И.М.Сеченовнинг (1829-1905) рефлектор назарияси рўёбга чиқди ва ушбу назария Психология назарияси ва тарихи модулиининг физиологик асослари, механизмлари, бош мия рефлексларининг ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятига эга бўлди. Бу муҳим назарий қоидалар И.П.Павлов (1849-1936) томонидан тажриба йўли билан тасдиқланди. У ҳайвон ва одамнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати мия томонидан бошқарилиши қонуниятларини кашф этган эди. Олимнинг ушбу қонуниятларига нисбатан барча қарашлари одатда икки хил сигнал тизими ҳақидаги таълимот деб аталади.
XIX асрнинг ўрталарида психологиянинг ривожланишида катта ўзгаришлар юз бериб, Месмер гипноз (юнонча – “уйқу” деган маънони англатиб, фанга ушбу тушунчани 1843 йили англиялик жарроҳ Жеймс Бред киритган.) ҳақидаги таълимот яратади. Гипнозда кузатиладиган барча ҳодисаларни Месмер “магнетизм” билан боғлайди. Кейинчалик франциялик олим Ж.М.Чаркотт (1888) гипноз асосида физиологик жараёнлар ётади деб уқтиради. Мазкур даврда машҳур неврологлар ва психиатрлар (Ж.Шарко, Бенедикт, Форель, Левенфельд, Мапассан, С.С.Корсаков, Мебиус) беморни гипноз усули билан даволашни кенг йўлга қўйишади.
1879 йили Лейпцигда биринчи психологик лаборатория ташкил қилган Вильгельм Вундт (1832-1920) психологиянинг структуравий мактаб йўналишига асос солади. Вундт психологиянинг асосий вазифаси сифатида онг жараёнини қисмларга ажратиш ва улар ўртасидаги қонуният боғланишларни ўрганиш таклифини киритади.
Веналик ёш шифокор Зигмунд Фрейд (1856-1939) психология соҳасида катта шов-шувга сабаб бўлган психоаналитик мактаб йўналишига асос солади. З.Фрейд одам психик ҳаётининг марказига онгни қўйиш ўрнига, уни озгина қисми сувнинг тепасига чиқиб турган айсбергга қиёслади. У шу давргача ҳукмронлик қилиб келган одамга ўз хулқини англай оладиган ақлли мавжудот сифатида қарашларга мутлоқо зид бўлган назарияни илгари суради. У одамлар доимий зиддият ҳолатида бўлишини ва низоларнинг сабабини англанилмаган жинсий, агрессив майллар билан боғлиқлигини эътироф этади. З.Фрейд ўзининг 45 йиллик самарали илмий фаолияти давомида шахснинг биринчи кенг кўламли назариясини, ўзининг терапевтик тажрибаси ва ўзини ўзи таҳлил қилишга асосланган клиник кузатишларнинг кенг миқёсли тизимини, невротик бузилишларни даволашнинг ўзига хос усулини, бошқа ҳеч қандай усул билан ўрганиб бўлмайдиган психик жараёнларни тадқиқ қилиш усулларини яратиб, фрейдизм йўналишига асос солади.
З.Фрейд физиологлар (И.М. Сеченов, И.П. Павлов) ҳамда невропатолог ва психолог олимларнинг (Эрнест Кречмер, Эмил Крепелин, Эйген Блейлер) илмий ишларини ҳам ўрганади. У истерик неврозларнинг келиб чиқишида И.П.Павловнинг тормозланиш ва қўзғалиш жараёнлари ҳақидаги таълимотини юқори баҳолайди. Унинг дастлабки сафдошлари ва шогирдлари А.Адлер ва К.Г.Юнглар неврозларнинг келиб чиқишига оид ўз назарияларини илгари суриб, Фрейдча ёндошувни кенгайтиришга ҳаракат қилишди. А.Адлер фанда индивидуал психология ғоясини кўтариб чиқиб, шахснинг ижтимоий детерминантларига алоҳида эътибор беради. К.Г.Юнг эса ўз эътиборини аналитик психологияга қаратиб, шахснинг психик саломатлигига эришиш учун унинг турли йўналишдаги интилишлари ўзаро мутаносибликдаги бир бутунликда жамланиши керак, деган фикрни исботлайди.
Ўтган асрнинг биринчи ярмида Э.Кречмер (1888-1964) “Тиббиёт психологияси” асарини ёзади ва тиббиёт психологиясини алоҳида фан сифатида ривожланишига сабабчи бўлади. У мазкур фанни барча тиббий, фалсафий ва биологик фанлар ютуғига асосланиб ўрганиш зарурлигини таъкидлайди. Кречмер тиббиёт психологиясида ва психотерепияда одам руҳиятининг шаклланишида ва бузилишида асосан туғма конституционал омилларга катта эътибор берди.
Психология назарияси ва тарихи модулиининг экспериментал, психоаналитик, бихевиористик, эмпирик, эпифеноменалистик, гештальт, ассоциатив, вюрцбург, психогенетик, редукционизм, солипцизм, гуманистик, биогенетик, социогенетик каби йўналишлари томонидан тўпланган маълумотлар ҳозирги замон психологиясини вужудга келтирди.
Мазкур нуфузли йўналишлар олиб борган тадқиқотлари ва уларнинг асосий ғоя ва фикрлари билан кейинги бобда танишиб чиқамиз.


Назорат саволлари:

        1. Психология назарияси ва тарихи модулиининг фалсафа таркибида ривожланган даврини тушунтиринг.

        2. Психологиянинг мустақил фан сифатида тарақиёти даври масалалари.

Мустақил таълим учун мавзулар:

              1. Психологиянинг ривожланган фанлар тизимидаги ўрни.

Ҳозирги замон психологияси йўналишлари.

Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling