Мавзунинг қисқача мазмуни
Download 394.59 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Замонавий психология фанининг методлари РЕЖА
Қайтариш учун саволлар
Психология предметига тушунча беринг. Психология фанини фанлар тизимида топган ўрнини аниқланг ва тушунтиринг. Психология нимани ўрганади? Психик жараёнлар, психик ҳолатлар, психик хусусиятларга тушунчалар беринг. Психологияни фан сифатида ривожланиш босқичларини айтинг. Шарқ мутафаккирларининг психология фанини ривожланишига қўшган ҳиссаси қандай? Ҳозирги замон психологиясининг ҳолатини айтиб беринг. Психологиянинг асосий йўналишлари нимадан иборат? Психология фанининг фанлар тизимида тутган ўрнини очиб беринг (Б.М. Кедров бўйича). Психология тармоқларини эсланг. Педагогик амалиётда психологияни аҳамиятини характерлаб беринг. Замонавий психология фанининг методлари РЕЖА: Психологик тадқиқотлар методларининг муаммоси. Психологик тадқиқотлар босқичлари. Психологик тадқиқотнинг асосий босқичлари. Психологик тадқиқотларда олинган натижаларнинг математик-статистик қайта ишланиши. Психологик тадқиқотларда ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш. Маълумки, ҳар қандай фан ўз предметига эга. Психологиянинг юқорида айтиб ўтилганидек, предмети психика бўлиб, у объектив оламни психик ҳодисалар асосида акс эттириб, юзага келган ва шаклланган образ субъект фаолиятини ва хулқ-атворини мақсад сари йўналтиради. Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодисани қонуниятини билиш учун маълум бир методлардан фойдаланади. И.П. Павлов «методнинг қўлида тадқиқот тақдири ётади» деган эди. Методлар тизими фаннинг умумий методологиясига бирлашади. Методологияни кенг маънода оладиган бўлсак, у маълум тизимга эга бўлган ва билимларни излаб топишга қаратилган мантиқан кетма-кетликка эга бўлган методлардир. Кўпчилик олимлар бу терминни илмий метод тушунчасига мос тарзда тушунадилар ва фойдаланадилар, методология фақат илмий тарзда қабул қилинишини таъкидлайдилар. Методология (юнонча – methodos – билиш, тадқиқ қилиш, изланиш йўли, logos – тушунча, таълимот) амалиёт фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни принциплари ва усуллари тизими, ҳамда ушбу тизим ҳақидаги таълимотдир. Методлар – психикани ўрганиш усуллари ва йўллари йиғиндиси. «Метод бу – билиш, англаш йўли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади, ўрганилади» (С.Л. Рубинштейн). Методлар тизими юқорида таъкидланганидек фаннинг умумий методологиясига боғлиқдир. Психологик тадқиқотлар методологияси, метод ва методикалари орасидаги боғлиқлик схемада берилган. Download 394.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling