Мавзунинг қисқача мазмуни


Download 394.59 Kb.
bet54/76
Sana11.08.2023
Hajmi394.59 Kb.
#1666354
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   76
IV босқич

психология – психиканинг механизмлари, фактлари ва қонуниятлари ҳақидаги фан сифатида

илмий психологиянинг – замонавий босқичи

III босқич

психология – инсон ҳулқ-атворини ўрганувчи фан сифатида

XX асрда пайдо бўлган. Психологиянинг мақсади – инсоннинг конкрет ҳулқ-атворини, инсон муносабатлари ва реакцияларини кузатиш олинди. Ҳулқ-атворга сабаб бўлувчи мотивлар ҳисобга олинмади.

II босқич

психология – онг ҳақидаги фан сифатида

XVII асрда табиий фанлар пайдо бўлиши билан юзага келди. Фикрлаш, исташ – онг деб олинди. Асосий метод сифатида инсонни ўзини-ўзи кузатиши олинди.

I босқич

психология – руҳ ҳақидаги фан сифатида

психологияга бундай таъриф 2300 йил илгари берилган. Руҳ деб инсон ҳаётидаги барча тушуниб бўлмайдиган нарсалар қабул қилинган.

Шарқда психологик қарашларнинг пайдо бўлишида буюк Шарқ мутафаккирларининг роли жуда катта бўлган. Улар орасида – Ал Хоразмий (783-850 йиллар), Ал Форобий (873-950 йиллар), Абу Райҳон Беруний


(973-1048 йиллар), Абу Али ибн Сино (980-1037 йиллар), Мирзо Улуғбек
(1324-1409 йиллар) кабилар ўзларининг инсон психикаси ва ёш авлодни тарбиялашга доир бой фикрлари ва қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. Улар орасида айниқса Абу Али ибн Синонинг мантиқ, метофизика, табиий фанлар (айниқса тиббиёт) ҳақидаги фикрлари ўша давр илмий тараққиётига катта ҳисса қўшди. У махсус психологик муаммолар билан шуғулланган олимлардан биридир. Унинг руҳ ҳақида, асаб тизими, миянинг функционал тузилиши ҳақидаги фикрларига асаб тизимининг замонавий қарашларига ўхшашдир. Айниқса, Абу Али ибн Синонинг темперамент ҳақидаги таълимоти, ҳар бир кишига унинг темперамент хусусиятларига қараб ёндашиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари минг йилдан сўнг ҳам замонавий психологияда ўз аксини топган. Абу Али ибн Сино дунёда биринчи бўлиб психотеранситик усулларини қўллаб кўрган олимлардан биридир.
Абу Али ибн Синодан сўнг Марказий Осиёда психологик муаммолар билан шуғулланган бирор-бир олим учрамаган бўлсада, халқ оғзаки ижодиётида, шоирлар шеъриятида психологик қарашларни кўриш мумкин. Абадий қаҳрамонлар орқали айтилган фикрлар маълум тасаввурларни ташкил этиб, улар илмий қарашларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди ва шу билан бирга психологиянинг фан сифатида таркиб топишига асос бўлди.
Ёрқин намоёндалар қаторига Умар Ҳайём (1048-1123 йиллар), Алишер Навоий (1441-1501 йиллар), Машраб (1657-1711 йиллар)ни киритиш мумкин. Айниқса, Алишер Навоий асарида баркамол инсон ҳақидаги ғоялар теран ифодаланган бўлиб, бу борада ҳазрат Алишер Навоийнинг:

Download 394.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling