- Ўзбекистоннинг энг янги тарихини тизимли равишда тарихийлик ва холислик принципларига асосланган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, шунингдек буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймасликка йўналтирилган бўлиб, унда Ўзбекистон илмий жамоатчилиги олдига ўқув, илмий, ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва янги авлод нашрларини чоп этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш каби вазифалар белгилаб қўйилди.
- Энг янги тарихни ўрганишда яна бир муҳим омил борки, у бугунги кун бутунжаҳон тадқиқотлари тизимида устувор ўринни эгаллаб келмоқда. Бу “тарихдаги инсон” мавзусини тадқиқ қилиш, бошқача айтганда, шахснинг, тарихий сиймонинг ҳамда оддий инсоннинг уни ўраб турган дунёдаги ролини ўрганиш. Энг муҳим вазифа энг янги тарихни жиддий методологик ва илмий асосга қуришдан иборат. Агарда биз фаннинг назарий-методологик асосни чуқур англаб етсак, бу бир вақтнинг ўзида тарихни қалбакилаштириш ва бузиб кўрсатишнинг олдини олади.
-
-
- Бугунги кунда дарсларни янгича ўқув-услубий ёндашувлар, янгича манбалар ва материалларга таянган ҳолда ўқитишга катта аҳамият берилмоқда. Зеро, бу Ўзбекистоннинг умумжаҳон цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бири эканлигини, унинг жамиятимиз учун ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни катта эканлигидан келиб чиқиб, тарих авваломбор инсонларни ғоявий тарбилаб, уларда миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришга катта ҳисса қўшишини таъкидлаш ўринли.
- Инсонларни ҳар томонлама етук, маънавиятли ва комил этиб тарбиялашда Ўзбекистон тарихи фанининг ўрни.
-
- Маърифий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлмаган кишиларда илм – фанни ўрганишга, ҳалол меҳнат қилиб, ҳунар эгаллашга иштиёқ бўлмайди. Шу сабабли, жамият тараққиётининг барча босқичларида аввало ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаб, уларни тарихли қилишга муҳим аҳамият қаратилган. Тарихпарвар аллома Абдулла Авлоний фикрича: “Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир. Илм инсон учун ғоят муқаддас бир фазилатдур, зероки илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур, зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур, илмсиз одам мевасиз дарахт кабидур”.
-
- Агар ўтмишга мурожаат қилсак,
-
- тарихнинг асосий манбалари сифатида зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто», ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим, ҳадислар, Қобуснома, Зафарнома, Бобурнома, Темурнома, Абу Райҳон Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар», Абу али Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбандийларнинг тариқатлари, Абу Наср ал-Форобийнинг фалсафий қарашлари, Соҳибқирон Амир Темурнинг ўгитлари ва бошқа манбаларни келтириш мумкин.
-
- Ёшларларни мамлакатимиз пойтахтининг ва тарихий шаҳарларимизнинг диққатга сазовор жойлари, майдон ва хиёбоналари, музейларига ташрифларини кўпроқ ташкил этиш лозим. Самарқанд, Бухоро, Хива, Марғилон, Қўқон, Термиз, Шахрисабз каби қадимий шаҳарларимиз ёки. пойтахт Тошкент шаҳридаги “Мустақиллик” майдони, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси, иккинчи жаҳон урушида жонини фидо этган халқимизнинг муносиб фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида бунёд этилган “Ғалаба боғи”, “Шон-шараф” музейи, “Матонат мадҳияси” монументи, “Хотира майдони”, соҳибқирон Амир Темур хотирасига бағишлаб барпо қилинган “Амир Темур хиёбони” га уюштириладиган ҳар бир ташриф ёшларларда мустақиллигимиз, она-юртимизнинг шон-шухратига юксак ҳурмат туйғуларини юксалтириши табиий.
- Мустақиллик йилларида ҳаққоний тарихимизни ўрганиш борасида кўплаб илмий ва назарий хулосаларни бериб келмоқда. Айниқса узоқ йиллар мобайнида йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни рўй рост танқидий таҳлил қилиниши ҳам муҳим воқеа бўлди. Бу борада ўз фикр мулоҳазаларини билдирган Президентимиз қуйидагиларни қайд этади: ”Афсуски, юртимиз тарихини ўрганишда ўтган даврларда археологик тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмади. Шунинг учун Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари фаолиятини, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур.
- 2020 йилда Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномада Президент Шавкат Мирзиёев “бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик: Биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли буюк халқмиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз. Бу йўлда қандай қийинчилик ва машаққатлар бўлмасин, барчасини мардона енгиб ўтишга тайёрмиз. Бундай эзгу ишларда бизга Яратганнинг ўзи, буюк аждодларимизнинг пок руҳлари мададкор бўлади, деб ишонаман, деганлиги янада аҳамиятли бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |