МАВЗУНИНГ РЕЖАСИ: - Авесто қадимги аждодларимиз маънавий ҳаётини ўрганишда муҳим манба.
Тарих фани инсониятнинг ўтмиши, аҳолининг турмуш тарзи, жамият ижтимоий тараққиётига оид содир бўлган воқеа ва ҳодисаларни, инсоният жамиятининг барча тадрижий (эволюцион) ривожланиш жараёнларини ўрганади. - Ватанимиз тарихи жаҳон тарихининг ажралмас қисми бўлиб, у аждодларимизнинг босиб ўтган тарихий йўли, турмуш тарзига оид маълумотларни маълум изчилликда ва кетма-кетликда ўрганади. Ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш орқали биз аждодларимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи хусусида тушунчаларга эга бўлиш баробарида, уларнинг жаҳон халқлари тарихий тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида зарур маълумотларга эга бўламиз.
| - Тарих хусусида холис маълумотларга эга бўлиш учун фаннинг предмети ва объектини тўғри белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳозирги кунда тарихчилар олдида турган муҳим масалалардан бири бу, ўзбек халқи ва унинг давлатчилик тарихини фаннинг предмети ва уни ўрганиш объектидан келиб чиқиб, маълум назарий-методологик тамойилларга суянган ҳолда ҳаққонийлик, холислик асосида ёритишдан иборатдир.
| - Тарих фани ҳам бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар каби мустақил фан ҳисобланади. У барча фанлар қатори алоҳида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб, ижтимоий-гуманитар ва бошқа айрим фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганилади.
| - У ўз хусусиятига кўра, ўтмиш ҳақида сабоқ беради, инсонларни содир бўлган воқеа ва ҳодисалар ҳақида керакли хулосалар чиқаришга ундайди, кишиларни аждодларимизнинг ўтмишдаги ҳаёт тарзини, улар яратган моддий ва маънавий меросини қадрлашга ундайди.
| - Фаннинг предмети шу минтақада содир бўлган жамики воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумийлик ва алоқадорлик қонуниятлари, тарихий ҳодиса ва жараёнлар, умуман инсониятнинг барча тарихий фаолият жараёнларини ўрганишдир.
| - Ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш объекти Ўзбекистон тарихида содир бўлган барча воқеа ва ҳодисалардир. Тарихий объект (макон)га нисбатан фаннинг мақсади, вазифаси, йўналишини белгилайди. Маълум бир маънода объект билан предмет бир-бирига жуда яқин тушунча бўлса-да, улар тарих фанида тутган ўрни ва вазифаси билан фарқланадилар.
| - Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш
-
- Буюк келажак билан боғлиқ истиқболдаги стратегик мақсадларимизни ҳам теран англаймиз.
- Ўзбекистоннинг энг янги тарих даврини ўрганишнинг аҳамияти шундаки, бунда биз нафақат мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақида маълумотларга эга бўламиз ёки ўрганамиз.
-
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик Кенгашини тузиш тўғрисидаги” Қарорининг қабул қилиниши ҳамда Кенгашнинг ишчи органи бўлган Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг ташкил этилиши бундай тизимли англашнинг нақадар муҳимлигидан далолат беради.
- Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз тарихидаги воқеалар кўлами ва ўсиш суръати фан ва таълим олдига уларни тизимли равишда ўрганиш вазифасини қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |