Мазкур қарорга асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди
Турар жой бино ва иншоотларини рўйхатга олиш
Download 489.33 Kb.
|
3 Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш
Турар жой бино ва иншоотларини рўйхатга олиш
РЕЕСТР КИТОБИ 1-реестр _____-сон қурилиш дахаси
Нотурар жой бино ва иншоотларини рўйхатга олиш реестр китоби 2-реестр
А. асосий рўйхатдан ўтказиш Давлат рўйхатидан ўтказувчининг имзоси В. Жорий рўйхатдан ўтказиш Давлат рўйхатидан ўтказувчининг имзоси 7.4.Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза келиб тушган кундан эътиборан икки кун мобайнида амалга оширилади (7.5-шакл). Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи: -аризани ва унга илова қилинган кадастр йиғма жилдини ўрганади, аризадаги ахборотни бинолар ва иншоотларка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридаги ахборот билан таққослайди; -ўзга шахсга ёки мерос бўйича ўтадиган бинолар ва иншоотларни, уларнинг ҳақиқатдаги таркиби ҳамда ҳолатини аниқлаш мақсадида жойда текширади; 7.5-шакл. - бино, иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос мавжудлигини ҳамда унинг юридик ва жисмоний шахсларга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди; -бинолар ва иншоотлар ўзга шахсларга ўтказилиши бўйича ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши қонунийлигини, уларнинг ўзга шахсларга ўтказилиши учун мулк ҳуқуқлари ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини аниқлайди; -умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди; -ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу объект ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди; -бошқа шахслардан айнан шу бинолар ва иншоотлар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза бор ёки йўқлигини бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестридан аниқлайди. Агар тақдим этилган материалларда аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса, рўйхатдан ўтказувчи икки кун мобайнида рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда муайян камчиликлар ва рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш сабаблари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этишлари учун етарли бўлган муддат кўрсатилади. Рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисидаги хатда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин уч кундан ортиқ бўлмаслиги лозим (7.6-шакл). Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи бўлим қуйидагиларни аниқлайди: 7.6-шакл. а) бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулкдорларни ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг эгаларини; б) бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган мулкдорларни ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг эгаларини – уларнинг ҳуқуқий мансублигини кейинчалик аниқлаш учун; в) хўжасиз (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 191-моддаси), мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтадиган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1157-моддаси) ёки мусодара қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 204-моддаси) бино ва иншоотлар, бу бино ва иншоотларни қонунда белгиланган тартибда давлат фондига топшириш учун улар тўғрисида маҳаллий ҳокимият органига хабар қилган ҳолда; г) ўзбошимчалик билан солинган бино ва иншоотлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасида назарда тутилган чораларни кўриш учун ҳуқуқи бузилган маҳаллий ҳокимият органига ёки шахсга бу ҳақда хабар қилган ҳолда. Давлат рўйхатидан ўтказишдан аввал рўйхатдан ўтказувчи бўлим қуйидагиларни амалга оширмоғи шарт: а) юридик ва жисмоний шахслардан уларнинг биноларга, иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқини ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиш; б) мулкдорларнинг бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг тегишли тарзда тасдиқланган нусхаларини талаб қилиб олиш ва кадастр ёки инвентаризация йиғма жилдига хронологик тартибда қўшиб қўйиш; в) бинога, иншоотга бўлган мулкий ҳуқуқнинг ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқнинг вужудга келишини ва унинг юридик ва жисмоний шахсларга ўтишининг қонунийлигини текшириш, шу ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганига умумий улушли мулкий ҳуқуқ иштирокчиларининг сонини ва уларнинг улушлари ўлчамларини аниқлаш. Бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга умумий улушли мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар мулкдорлар номига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган улушларда рўйхатдан ўтказилади. Агар улушли мулк ҳуқуқи иштирокчилари ўзаро келишув бўйича умумий бино ва иншоотнинг (хоналардан, квартиралардан ва ҳ.к.) алоҳида қисмларидан (хоналардан), ўзларининг улушларига мувофиқ равишда фойдаланиш тартибини белгилаган бўлсалар ва бу келишув нотариал тасдиқланган бўлса, у ҳолда бундай келишув уларнинг илтимослари бўйича рўйхатдан ўтказилиши лозим. Бунда келишувда ва унинг давлат рўйхатидан ўтказувчи органда қолдириладиган, тегишли равишда тасдиқланган нусхасида рўйхатдан ўтказиш устхати битилади. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар суд томонидан бедарак йўқолган ёки ўлган деб топилган мулкдорларнинг оила аъзолари ёки меросхўрлари томонидан тақдим этилган ҳолларда, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар уларга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ, мерос қилиб олиш тартибида рўйхатдан ўтказилади. Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ва ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестри (7.3-жадвал) га ушбу объектларга бўлган муайян юридик ва жисмоний шахснинг тегишли ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритиш орқали хамда “Кўчмас мулк 3.1 С” дастури ёрдамида ДКЯТ маълумотлари базасига online тарзда (7.7-шакл) амалга оширилади. 7.7-шакл.
Download 489.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling