Мазкур қарорга асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди


Download 489.33 Kb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi489.33 Kb.
#1011997
  1   2   3
Bog'liq
3 Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш



7.3. Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкил қилиш
Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бинолар ва иншоотларка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботлар сонини ва муддатларини қисқартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Бинолар ва иншоотларка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. Бинолар ва иншоотларка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди.
2. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди.
3. Ахборотларни тақдим этиш бўйича муддатлар ишлаб чиқилди, унга мувофиқ ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ахборот тизимлари комплексидан фойдаланган ҳолда:
-амалга оширилган бинолар ва иншоотлар билан боғлиқ битимлар тўғрисида — нотариал идоралар томонидан, битим расмийлаштирилгандан сўнг икки кун мобайнида;
-бузиб ташланиши лозим бўлган уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан, тегишли давлат органининг уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар бузиб ташланиши тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;
-бинолар ва иншоотларни ўзгага ўтказишга тақиқлар ва унга нисбатан қўйилган хатга олишлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;
-мулк солиғи ва ер солиғи (ягона ер солиғи) бўйича солиқ қарздорлигининг ҳолати тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан, ахборотдан реал вақт режимида фойдаланишни чеклаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ахборот тақдим этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
-ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, маълумотларни ахборот тизими комплексидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқди ва ва ишлаб чиқаришга жорий этилди;
-бинолар ва иншоотларга бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотлар ва бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар базасида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилиши белгиланган тартибда таъминланди;
-2014 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда амалдаги «бир ойна» принципи бўйича бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш бўйича АRC GIS дастурий таъминоти жорий этилди;
-ер кадастри дафтарини юритиш бўйича маълумотлар базаси мунтазам янгиланиб боришини таъминловчи АRC GIS дастурий таъминоти жорий этилди.
Мазкур қарор қабул қилинганга қадар турар жой бинолари ва иншоотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказиш бўлими ҳар бир шаҳар ва шаҳар типидаги посёлка бўйича, туманларга бўлинган шаҳарларда эса – ҳар бир туман бўйича 1-реестр китобини, турар жой бўлмаган бино ва иншоотлар бўйича эса - туман, шаҳар 2-реестр китобини юритар эди. Ушбу давлат реестр китобларидан бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда ахборот ва манба сифатида фойдаланиш керак.
Махфийлик режимига эга бўлган бино ва иншоотлар махсус кадастр китобида рўйхатдан ўтказилади, уни юритиш хусусиятлари ва бу объектларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ахборотдан фойдаланиш шартлари қонунчилик томонидан белгиланади.
Давлат реестр китоблари қаттиқ муқовада, рақамлаб чиқилган ва туман, шаҳар ҳокимининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Давлат реестр китоблари туман, шаҳар бинолари ва иншоотларининг мулкдорларини ёки уларга бўлган бошқа ашъёвий ҳуқуқлар эгаларини ҳисобга олиш ҳужжатидир ва рўйхатдан ўтказувчи бўлим томонидан уларнинг доимий сақланиши таъминланган бўлиши лозим.
Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ушбу объектларга бўлган муайян юридик ва жисмоний шахснинг тегишли ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг чекланишини давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашъёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг чекланиши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашъёвий ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига бу ҳақда ушбу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашъёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган қаторга ҳуқуқнинг бекор қилиниши учун асосларни кўрсатган ҳолда ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказишда бино ва иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ ёки бошқа ашъёвий ҳуқуқлар (ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсларга ўтиши,чекланиши ва бекор қилиниши) тўғрисида, шунингдек, объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғрисида давлат реестр китобига ёзиб киритилади.
Ҳар бир бино, иншоотга битта кадастр рақами берилади.
Бино ва иншоотларнинг ҳуқуқий мансублиги тўғрисидаги ёзувлар реестр китобларида аниқ қисқартиришларсиз амалга оширилиши лозим. Ҳар бир ёзув рўйхатдан ўтказувчининг имзоси билан тасдиқланади.
Ҳуқуқлар (ҳуқуқдаги улуш) бошқа ҳуқуқ эгасига ўтганда, ҳуқуқ тури, юкловлар, ҳуқуқнинг амал қилиш муддатлари ўзгарганда, рўйхатдан ўтказувчи реестр китобининг "Жорий рўйхатдан ўтказиш" бўлимида тегишли ёзувлар киритади, барча ўз кучини йўқотган ёзувлар қизил рангли шарикли ручка ёрдамида битта ингичка чизиқ билан ўчирилади.

Download 489.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling