Мазкур маъругшлар м


Баркамол инсоннинг шарқона фазилатлари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари

2.Баркамол инсоннинг шарқона фазилатлари. 
Комил инсон тўғрисидаги назария ва усулбият методология жиҳатдан 
Ўзбекистон 
Президенти 
асарларида, Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясида, «Таълим тўғрисидаги қонун»да, кадрлар тайёрлаш миллий 
дастурида ва бошқа ҳужжатларда таълим тизимини янги замон талаблари 
даражасига кўтариш соғлом, баркамол, маънавиятли ёшларни тарбиялаш энг 
муҳим вазифа эканлиги белгилаб берилган. 
Маънавияти бой, юксак ахлоқий, маданий ва жисмоний фазилатлар ҳар 
жиҳатдан уйғун бўлган, чуқур ва замоанвий билимга, кенг илмий — фалсафий 
дунёқарашга эга бўлган инсон, комил инсон бўлади. 
Одам қандай ҳулқ ахлоқий ва маданий сифатга эга бўлса, фаолият 
тарзини намоён этса, унинг қадр қиймати ҳам шунчалик юксак бўлади. «сир 


эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий 
бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан, балки 
оила тарбиясида доимий таъсирчан куч оиладаги муносабат, оила муҳити, оила 
аъзоларининг ўзаро алоқаси, ота —она, ака —ука ва бошқаларнинг хулқ атвори, 
маданий ва сиёсий савияси, муомала маданияти, оиланинг даромади, яшаш 
шароити ва бошқа ҳолатлар бола камолотига таъсир қиладиган омиллардир. 
Оила қанчалик тартибли, яхши хулқ — атворли, унинг аъзолари ўзаро 
муносабатлари самимий бўлса, оила тарбияси ҳам шунчалик самарали бўлади. 
Тарбиянинг анъанавий ва замонавий турлари ва усуллари кўп, шулардан 
бири шажаравий тарбиядир. Бу тарбия усули орқали аждодлар билан 
фахрланиш ҳисси шакллантирилади, уларга нисбатан муносиб бўлишга даъват 
этилади. 
Исломда ҳар бир мусулмон ўзининг етти пуштини билиши кераклиги 
таъкидланади. 
Маънавий етукликнинг шартларидан бири инсоний сифатларнинг уйғун 
бўлиши масаласидир. Киши ички ва ташқи дунёси, соғлом фикр ва оқила сўзи 
билан амалий фаолияти, тили билан дили бирдай бўлиши етуклик мезони ва 
шарт шароитидир. Бир ҳакимдан бахтиёр ким? Деб сўрадилар. У «Уч нарсанинг 
уч нарса билан, яъни фикрни тўғрилик билан, сўзни ростлик билан, феълни 
саховат билан безаган киши бахтиёр», деб жавоб берди. 
Буюк юнон файласуфи Суқрот ўз насиҳатларидан бирида шундай дейди: 
уч нарсани барбод қилмаслик учун уч нарсани эхтиёт килинг. бошдан 
айирмаслик учун тилингни сакла, намоздан айирмаслик учун таҳоратни сакла. 
юракдан айирмаслик учун ғазабланишдан эхтиёт бўл. 
Ёшларни соғлом фикрлашга, айниқса мустақил фикр юритишга ўргатиш 
зарур. Шарқона тарбияда ўзининг гапини, фикраларини ўтказишга интилиш, 
ёки манманлик ҳамма вақт ҳам қўллаб — қувватланмайди. Кўпинча катталар ўз 
фикралрини ўтказишга уринадилар, шунга қарамай мустақил фикри бор одам 
одатда «фикрли одам» дейилади. 
Мустақиллик шароитида тўғри маънодаги мустақил фикрлаш ҳар бир 
ёшнинг қобилияти, оламга фаол муносабатини, малакасини таркиб топдиришда 
муҳим маънавий омил эканлиги таъкидланади. Президентимиз «Тафаккур 
журнали» мухаррири билан қилган суҳбатида «Таълимнинг янги модели 
жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шаклланишига олиб келади. 
Ўзининг қадр қийматини биладиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда 
аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз» деган 
эди. 
Шунда одам оломон бўлиб, ҳар лаҳзада эҳтиёж сезиб эмас, аксинча — ўз 
ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз масъулияти билан, онгли тарзда озод ва ҳур 
инсон бўлиб яшайди»,—деб таъкидлаган эди. (Каримов И.А. Жамиятимиз 
мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хичмат қилсин. 21 —22 
бетлар) 
Фикр тафаккурни келтириб чиқаради ва у ўйлаш, мухокама юритиш 
маьноларини билдиради. Мутафаккир сўзининг ўзаги ҳам «фикр»дир. Лекин 
ҳар қандай фикрлайдиган кишини мутафаккир деб бўлмайди. Бундай фазилатга 


эга бўлган киши ҳдр бир нарсани ақл билан, мантиқ юзасидан тарозига солиб 
кўради. 
Баркамол инсон тушунчасига кирадиган муҳим талаблар Шарқ 
тафаккурида алоҳида тизимни ташкил қилади. улар шахснинг босиқлиги, 
ниминлиги, бағрикенглиги, камтарлиги, одамохунлиги, умуминсонийлик 
руҳининг кучлилиги, серфарзандлиги, кекса ва ёшларга меҳр пмфқатлилиги 
билан характерланади. 
Комил инсонни таркиб топтириш тушунчаси янги инсонни тарбиялаш 
билан узвий боғланган ва унинг асосий талабларидан келиб чиқади. Бунда 
ёшларимизда миллий ифтихор туйғусини таркиб топтириш ва чуқурлаштириш 
аҳамияти фавқулодда катта аҳмият касб этади. Миллий ифтихор туйғуси ўз 
миллатининг бой тарихи, маданияти ва маънавий меросидан, унинг: жаҳон 
цивилизациясига қўшган ҳиссасидан гурурланиш ҳиссиётидир. 
Президентимиз И.А.Каримов асарларида комил инсон тушунчаси ва уни 
тарбиялашнинг йўл —йўриқлари, моҳияти, тамойиллари алоҳида таъкидлаб 
ўтилган. Унинг халқнинг ўтмиши ва келажаги, шон —шуҳрати хақидаги ҳар 
бир фикрида комил инсон ғояси, уни вояга етказишга 1уфатилган мулоҳазалари 
чуқур маъно топади. Комил инсон тарбияси мустақилликка эришган 
мамлакатимизда давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон қилинган. 
Демак Президентимизнинг сўзлари билан айтганда «Комил инсон деганда 
биз, аввало, онги юксак, билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз». 
(Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. 1998 йил 6 —бет.) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling