Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
3. Эр —хотин ўзаро бир —бирини тарбиялаши: бир —бирини
маънавий маданий ва ахлоқий юксалиши учун ёрдамлашиш керак. 4. Эр-хотининг ижтимоий фаолияти ва оилада рўзғор ишларини олиб боришда бир —бирига ёрдам бериш. 5. Болалар тарбияси учун ғамхўрлик қилиш. Болалар тарбияси ота — онанинг ахлоқий бурчигина эмас, балки ҳуқуқий мажбурияти ҳамдир. Ёш бўғинни тарбиялашда шубҳасиз, ижтимоий тарбия системаси ҳам асосий роль ўйнайди. Оилада бўлажак фукаронинг характери, дунёқараши ва ахлоқий қиёфаси пойдевори қўйилади. Кўпчилик ота —оналар фарзандлари тарбиясига катта ижтимоий вазифа сифатида муносабатда бўлиб, уларни жамиятга муносиб кишилар қилиб тарбияламоқдалар. Бироқ, ёшлар ўртасида ишёқмас текинхўрлар, ўғрилар, олифталар, безорилар учраётган экан, бу энг аввало оила тарбиясининг камчилигидир. (мақол: қуш уясида кўрганини қилади). Оилада болаларни тўғри тарбиялашнинг иккинчи асосий шарти оиладаги ахлоқий вазият, ота — онанинг ўзаро муносабати, бошқаларга муносабат, болаларга муомаласи, қисқаси ота — онанинг инсоний қиёфаси болалар онгида чуқур из қолдиради. Болалар ота — онасининг кўп хислатларини ўзлаштириб олади ва улғайгач ундан фойдаланадилар. Оила тарбияси жуда мураккаб ва кўп қирралидир. Шундай қилиб, оила ёш авлодни умуминсоний ахлоқ, маънавий пок, халоллик, садоқатлик, ватаниарварлик, комил инсонийлик руҳида тарбиялашнинг муҳим омилидир. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: 1. Ота-онага ҳурмат, 2.Падар, З.Бузруквор, 4.Волида, 5.Оила, б.Муҳаббат, 7.Никоҳ, 8.Оиланинг биологик асоси, 9.Ҳуқуқий асос, 10. Ахлоқий асос. ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР: 1. Ота-онага ҳурмат тарбияси 2. Оиланинг маънавий-ҳуқуқий асослари 3. Никоҳ, оила ва фарзанднинг муносабати Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling