Мазкур маъругшлар м


Меҳр шафқатлилик тушунчаси


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
маънавият асослари

Меҳр шафқатлилик тушунчаси 
Инсонни маънавий қиёфасини тавсифлайдиган фазилатлардан бири меҳр 
— шафқатлилик ҳисобланади. Меҳр тушунчаси кенг маънода бўлиб, у шахсни 
ота — онага, ватанга, инсонни улуғловчи барча нарса — ҳодисаларга нисбатан 
мухаббати, саҳовати ифодасидир.
Меҳр —шафқат кишиларни бир —бирига бўлган ҳурмати, мухаббати, 
ўзаро ёрдами, меҳрибонлигини ифодалайди. Халқимизда «Меҳр кўзда» деган 
нақл бор. Одамлар ўзаро муносабатларида, моддий ва маънавий ишлаб 
чиқариш жараёнида ўзига ўхшаб минглаб одамлар билан учрашади, кўзи —
кўзига тушади, самимият намоён бўлади, ўзаро фикр алмашади, завқини 
улашади, дардлашади. Мана шундай жараёнда эса улар ўртасида меҳр, оқибат, 
деган маънавий мухит юзага келади. 
Халқимизда меҳр — шафқат, истиқлол туфайли янги маъно касб этди. 
Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсати Президентнинг серқирра фаолияти 
муносабатидан иборат. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг 


мазмуни ва моҳияти ҳам меҳр —шафқат руҳи билан суғорилган. Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясида қайд қилгандир. Республикамизда 
яшаётган ҳар бир фуқаро миллати, эътиқоди, касб коридан қатъи назар шахсий 
фазилатларини намоён бўлиш, ўз ҳаётини муносиб равишда кўра олиш, 
маънавий жиҳатдан ривожланиш имкониятлари, шарт —шароитларига хусусий 
кафолатланган тарзда қуришга эгадир. Бу ғамхўрлик меҳр —шафқат ижтимоий 
ҳимояга мухтож. Кўп болали, кам таъминланган оилаларни, ишсизларни 
даромади чекланган шахсларни, ўқувчи ёшларни бутун чоралар билан қўллаб 
— қувватлашга қаратилган. Бу ишларни амалга оширишда нафақат давлат, 
балки нодавлат ташкилотлар, меҳнат жамоалари, хайрия жамғармалари 
жонбозлик қилмоқда. Президентимиз И.А.Каримов ёзадики: «Эл — 
юртимизнинг, шу юртда яшаётган ҳар қайси инсоннинг эсон — омонлиги 
бизнинг энг катта ютуғимиздир. Бу бойликларнинг кўз қорачиғимиздай асраб 
—авайлаш, қадрига етиш — барчамизни инсоний бурчимиздир» (Мулоқот 1998. 
4 —сон. 10 —бет). 
Ҳадисларда таъкидланишича, меҳр — шафқатли кишилар энг яхши 
инсонлардир. Ҳалол йўл билан тўпланган бойликлардан эҳсон қилувчи, 
иффатли, «Мискин ва бечораларга раҳм — шафқат қиладиган одамларга кўп 
яхшилик бўлур». 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling