Мазкур маъругшлар м


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
маънавият асослари

Шунда қиз: 
- Дада куёв бой бўлиши шарт эмас. Ақлли тадбиркор бўлсин,— дебди. 
- Қизим ҳали ҳам кеч эмас, биронтасига рози бўл-дебди шоҳ. Ҳаётинг 
тотли, бой бадавлат, ҳамма сенинг хизматингда бўлади. 


Шунда Хумор отасига: 
- Начора мени бахтли бўлсин десангиз, саволимни тўғри ечган шоҳми, 
гадоми, ушанга берасиз. Саволим шуки, - дебди қиз, - дунёда энг карзи кўп 
киму ҳаққи кўп ким? 
Шоҳ хамма ёққа овоза қилиб, шу саволга жавоб берган кишига қизини 
беришини маълум қилибди. Буни эшитган Хумор ошиқлари, шоҳу — 
шаҳзодалар кела бошлабди. Шоҳ - шаҳзодалар саволга ҳар хил, яъни «Энг 
бадавлат шоҳлар, қарздорлар гадолар»,—деб жавоб беришибди. 
Бу жавоблар Хуморга маъқул тушмабди. Кунларнинг бирида бу овоза ёш, 
кучли ва ақлли чўпоннинг қулоғига етибди. Чўпон йигит бахтини синаш 
мақсадида, шоҳ саройига йўл олибди. Чўпон саройга келса, дарвозабонлар уни 
ичкарига қўйишмабди. Хумор чўпонни саройга киритишларини буюрибди. 
Чўпон таъзим билан шоҳ ва Хумор турган хонага кирибди. Чўпонни кўрган 
шоҳ ғазабланиб: қанча шоҳулар бек-бекзодалар еча олмаган жумбоқни сен 
ечасанми? — дебди. 
Чўпон: 
- Маликам саволларига жавобим шуки: дунёда энг ҳаққи кўп одам бу ота 
—онадир. Чунки улар фарзандларини боқиб, одам қаторига қўшиб қарздор 
қилганлар. Энг қарзи кўп эса фарзанддир. Болага нисбатан ота-оналарнинг 
меҳнатини чеклаб бўлмайди,—деб жавоб берибди. 
2. Моддий бойликлар ишлаб чиқаришсиз киши хаётини кайта тиклаш 
инсоният жамияти яшаши ва ривожланиши мумкин эмас. 
1. Кишилар ўзларини моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш йўли 
билан ўз кучларини қайта тиклайдилар. 
2. Авлодни давом эттирадилар. Ҳаётдан кетганлари ўрнига янгилари 
яратилади. 
Ижтимоий ҳаётнинг киши ҳаётига қайта тиклаш соҳаси турмушдир. 
Турмуш яшаш усули, моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш йўллари ва 
шаклларидир. У энг аввало уй —жой шароити, овқатланиш, кийим —кечак, 
умумий овқатланиш муассасалари, коммунал ва медицина хизмати кабилардир. 
Турмуш жамиятда ишлаб чиқариш муносабатларининг маҳсулидир. Ишлаб 
чиқариш усули ривожланиши билан турмуш ҳам ўзгаради. Турмушда халқ ёки 
миллатнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва томонлари ифодаланади. У миллий 
формада намоён бўлади. Миллий ҳусусиятлар турмушнинг уй —жой, кийим 
кечак, озиқ — овқат тўрларида, уй —рўзғорни жиҳозлашда, урф —одат ва 
маросимларда, мусиқа ва рақсларда, ўйин кулгу ва бошқа маросимларда намоён 
бўлади. 
Турмуш ҳам синфий характерга эга бўлади. Масалан: 
1. Федализмда феодал, савдогар ва амалдорлар. 
2. Дехқон, хунарманд ва чорвадорлар турмуши. Улар моддий ва 
маънавий — ахлоқий асослари жиҳатидан фарқ қилади. 
Турмуш иқтисодий тараққиёт натижаларига боғлиқ ҳолда ўзининг 
ривожланиш қонунларига эга. 
1. Турмушни ҳар тарафлама ўзгартириш узоқ вақт ичида содир бўлади. 


2. Эски турмушнинг моддий ва маънавий натижаларини тамомила инкор 
қилинмайди. 
3. Кишиларнинг турмуш шароити ўзларининг моддий ва маънавий 
эҳтиёжларини қай даражада қондиришларига, меҳнат ва ижтимоий — сиёсий 
фаолиятига, маданий ўсиш ва ахлоқий такомилига, болаларни тарбиясига 
боғлиқ. 
Шундай қилиб, турмуш ижтимоий ҳаётнинг мухим соҳаси бўлиб, ишлаб 
чиқариш типи, усули ўзгариши билан янги типдаги турмуш вужудга келади. 
Оила эса турмушнинг муҳим қисмидир. Ишлаб чиқаришнинг иккинчи 
томони кишиларнинг бунёдга келтириш, авлодни давом эттириш оилада рўй 
беради. Ишлаб чиқариш усули ривожланса, ўзгарса оила ҳам тараққий этиб, 
ўзгариб боради. Ҳар бир ишлаб чиқариш усули ўзига хос оила типини вужудга 
келтиради. Оила табиий-биологик асосга эга. Оиланинг вужудга келишида икки 
жинс вакили иштирок этади ва авлод давом эттирилади. 
Жамият тараққиётининг турли босқичларига, ишлаб чиқариш 
муносабатлари характерига қараб оила ҳаётининг (иқтисодий маънавий, 
табиий-биологик) томони тезроқ ривожланади. Масалан, ибтидоий жамоа 
тузуми даврида оилавий муносабатлар табиий-биологик муносабатлар билан 
чегараланган. Оиланинг иқтисодий асослари ва болалар тарбияси жамоат иши 
бўлган. Хусусий мулкнинг вужудга келиши билан оила ҳаётининг ҳамма 
томонларини ўзига бўйсундирди. Оила қуриш, авлодни давом эттириш, 
оиланинг маънавий ҳаёти муаммоси ҳусусий мулк манфаатларига 
бўйсиндирилди. Феодал оиланинг муносабатларида келинни сотиб олиш (қалин 
тўлаш), зўрлаб эрга бериш ва уйлантириш каби ҳоллар вужудга келди. 
Оиланинг эркак ва аёлнинг ўзаро севги ва мойиллиги асосида юзага 
келиши унинг асосий хусусиятларидан биридир. Никоҳдан ташқарида рўй 
берадиган муносабатлар маънавиятсизлик, ахлоқсизликдир. Оилада бола дунёга 
келиши билан эр —хотин, ота —она бўлади. Севги, муҳаббат, оила, шахсий иш 
эмас. Жамиятда шахсий турмуш, оила, ижтимоий ҳаёт билан жамият 
тараққиёти манфаатлари билан чамбарчас боғлиқдир. Оила олдидаги бурч 
оилавий турмушнинг қуйидаги томонларини ўз ичига олади. 
1. Севги муҳаббат, садоқат ва вафодорлик. 
2. Оилада эр —хотин, ота —оналар ва болалар ўртасида ўзаро ҳурмат. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling