Мазкур Қоидаларнинг рус тилидаги матни Ўзбекистон Республикаси


электрдан ҳимоя қилиш воситалари –


Download 0.83 Mb.
bet6/66
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1192688
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
ТБ янги

электрдан ҳимоя қилиш воситалари – электр қурилмаларда ишловчи одамларни электр токидан лат ейишдан, электр майдонининг ва электр ёйининг таъсиридан ҳимоя қилувчи кœчма ва кœтариб юриладиган буюмлар;
электр қурилма - электр энергиясини ҳосил қилиш ёки ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш ёки истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўзаро боғланган ускуналар ва иншоотлар мажмуидир;
маҳаллий навбатчисиз электр қурилма- тезкор-ҳаракатдаги бригада ёки тезкор-таъмирлаш ходимлари томонидан қараб туриладиган ҳаво ва кабел электр узатиш тармоқлари, ҳамда электр қурилмалар;
ишлаб турган электр қурилма - кучланиш остида бўлган ёки коммутацион аппаратларни улаш билан кучланиш бериш мумкин бўлган электр қурилмалари ёки унинг участкалари;
1000 вольтдан паст ва юқори кучланишли электр қурилмалари -кучланиши 1000 вольтдан паст ва юқори бўлган электр қурилмалари (амалдаги кучланишнинг қийматига қараб). Мазкур Қоидаларнинг 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларнинг талаблари 42 В дан юқори кучланишга тегишли.


II боб. Умумий талаблар
2. Мазкур Қоидаларга мувофиқ иш жараёнида фойдаланиладиган ҳимоя воситалари давлат стандартлари талабларига, ҳамда «Электр қурилмаларда фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари»га жавоб бериши шарт.
3. Ишларни бажаришда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, асбоб ва мосламалар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари талабларига, амалдаги «Саноатконтехназарат» Давлат инспекциясининг Қоидаларига ва «Асбоб ва мосламалар ёрдамида иш бажаришда хавфсизлик қоидалари»га, шунингдек ишлаб чиқарган завод йўриқномаси талабларига мувофиқ ишлатилиши керак.
4. Ишлаб турган электр қурилмаларда қурилиш ва монтаж ишларини бажараётганда қурилиш меъёрлари ва Қоидалари (кейинчалик ҚМҚ) талабларига риоя қилиши шарт
5. Ишчи ва хизматчилар мехнатини муҳофаза қилиш йўриқномаси ушбу Қоидаларга мувофиқлаштирилиши керак.
Ҳар бир ходим қоидалар талабларига зид бўлган чекиниш ёки Қоидалар талабини бажармасликни ва электр ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўрилмаса, зудлик билан юқори раҳбариятга бу ҳақида хабар бериш шарт.
6. Мазкур Қоидаларга зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling