Меъда ва ун икки бармок ичакнинг яра касаллиги


Download 305 Kb.
bet2/19
Sana30.04.2023
Hajmi305 Kb.
#1405859
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
5. Yara kasalligi

Асосий :
10.1.Э.Й.Қосимов, Ш.Г.Мукминова, Б.Н.Нуритдинов.-Ички касалликлар пропедевтикаси. Тошкент. 1996. 367 стр.
10.2.К.Б.Боходиров, И.Фатхуллаев.- Ички касалликлар ташхиси ва клиникаси. Тошкент. 1996.
10.3.В.Х.Василенко, А.Л.Гребенова.- Пропедевтика внутренних болезней. Москва. Медицина. 1989
Қўшимча:
10.4.Н.В.Путов, Г.Б.Федосеева. - Руководство по пульмонологии. Ленинград. Медицина. 1994.
10.5.Диагностический справочник терапевта. А.А.Чиркин, А.Н.Окороков, И.И.Гончарин. Минск. Беларусь. 1993. 688 стр.
10.6.Справочник врача общей практики. Дж. Герта. Москва. Практикум. 1998.
10.7.Диагностика и лечение внутренних болезней. Руководство для врачей в 3-х томах. Под общей редакцией Ф.И.Комарова. Москва. 1991.
МЕЪДА ВА УН ИККИ БАРМОК ИЧАКНИНГ ЯРА КАСАЛЛИГИ
Меъда ва ун икки бармок ичакнинг яра касаллиги одамнинг умумий хасталиги булиб, шу кунгача унинг келиб чикиш сабаблари тула-тукис аникланмаган. Касаллик тез-тез учраб туради ва анча вакт давом этади.
Хасталик аёлларга Караганда эркакларда 4—6 марта куп учрайди ва асосан шахар ахолией орасида учрайди. Шу билан бирга бу касаллик асосан 24—40 яшар одамлар орасида учрайди. Меъданинг яра касаллиги купрок 40 ёшдан кейин кузатилади.
Хозирги замон маълумотларига кура, ун икки бармок ичакнинг яра касаллиги меъданинг яра касаллигига Кара­ганда купрок учрайди. Айрим беморларда яра меъдада хам, ун икки бармок ичакда хам булиши мумкин. Меъда ва ун икки бармок ичакнинг яра касаллиги купгина адаби-ётларда яранинг келиб чикиш сабаблари бир хил булса-да, лекин клиник куриниши, даволаш натижалари, олдини олиш чоралари турлича булиши мумкин. Масалан, ун икки бармок ичакнинг яра касаллигига чалинган бемор кунт билан даволанса, бутунлай тузалиб кетиши мумкин. Меъданинг яра касаллигини тамомила даволаб булмайди. Шунинг учун хам куйида бу иккала хасталик алохида-алохида куриб чикилади.


МЕЪДА ЯРАСИ ВА УН ИККИ БАРМОК ИЧАК ЯРАСИНИНГ КЕЛИБ ЧИКИШ САБАБЛАРИ.
Меъда ва ун икки бармок, ичак ярасининг келиб чикиш сабабларини шифокорлар купинча бир хил деб тушунишади. Лекин шуни хам эсда тутиш керакки, меъда ва ун икки бармок ичак яра касаллигининг келиб чикиш сабаблари хали аник булмаса хам, хозирги вактда иккала аъзо яра касаллигининг келиб чикиши бир хил деб кабул килинган. Бу Хакда талайгина (30) назариялар мавжуд. К,уйида бу назарияларнинг турт гурухи куриб чикилади.
Биринчи гурух назарияларига кура, меъда ва ун икки бармок, ичак яраси шу аъзолар фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо булади. Масалан, меъда ширасидаги кислота ошиб кетиб, меъда ва айникса ун икки бармок ичакнинг шиллик каватини эритиб юборишга ёки шиллик каватида трофик узгаришлар содир булиб, яра хосил булишига олиб келади. Бундай анатомик узгаришлар овкатланиш тартиби бузилганда, куп-куп ичкилик ичганда, тамаки ёки нос чекканда кайд килинади (Ашоф, Вирхов, Бауэр ва бошк).
Бошка олимлар (Конечний, Юлазовский) меъда ва ун икки бармок ичак шиллик кавати аввал яллигланиб, сунг яра хосил булади, деб хисоблашади.
Учинчи гурух олимлари ун икки бармок ичак яраси хосил булишини марказий асаб, вегетатив ва гормонал тизимлари фаоллигининг бузилиши билан боглайдилар (С. Бергман, П. Павлов, Б. Бабкин, К- Биков, И. Курдин, С. Рисе ва бошк.). Нихоят, туртинчи гурух олимлари меъда ва ун икки бармок и,чак ярасининг хосил булишини меъдада хеликао-бактер — риоя деган микроб билан боглайдилар (Маршалл ва бошк.). Лекин бу микроб яра хосил булгандан кейин хам пайдо булиши мумкин, чунки бу касалликда меъда ва ун икки бармок ичакда купгина узгаришлар содир булади.
Шундай килиб, меъда ва ун икки бармок ичак яра касалликларини келиб чикиш сабаблари хали яхши етарлича урганилмаган булса-да айрим олимлар (К. Баходиров, А. Балодиров ва бошк.) ун икки бармок ичак ярасининг хосил булишини ичак турма аномалиясининг натижаси деб хисоб­лашади. Бу назарияга кура, меъданинг пилорик кисмидан ун икки бармок, ичакнинг пиёзсимон кисми бошланиб, ичакнинг юкори кундаланг кисмига утишда бурилиб, бурчак хосил килади, у меъёрда 90° дан катта булади. Борди-ю, бу бурчак 90° дан кичик булса, бунда меъданинг пилорик кисмидан овкат химуси катта куч билан чикиб, ун икки бармок ичакнинг олдинги ёки орка деворига урилади ва ичак


Соглом ва бемор кишининг рентгенографик суратидан олинган
ун икки бармок ичакнинг бурчак курсаткичлари: а — соглом кишида ун икки
бармок ичак бурчаги, б — яра хасталигидаги ун икки бармок ичак бурчаги,
в — гиперстеник коматидаги кишида ун икки бармок, ичак бурчаги шиллик каватини жарохатлаб, яра хосил килар экан. Утказилган тадкикотларга кура хар 200 одамдан биттаси ун икки бармок ичак аномалияси билан, яъни бурчаги 90° дан кичик булиб тугилар экан. Бунда дори-дармонлар билан даво кор килмаганидан бу хасталикни жаррохлик усулида даволаш керак булади (ичак бурчагини 90° дан ортик килиш)

Download 305 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling