Меъдаости бези


Download 97 Kb.
bet2/5
Sana04.11.2023
Hajmi97 Kb.
#1745916
1   2   3   4   5
Bog'liq
4- маъруза.МЕЪДАОСТИ БЕЗ

Безнинг эндокрин қисми. Эндокрин қисм без бўлакчалари ичида жойлашган панкреатик оролчалар (Лангерганс оролчалари) дан иборат. Кўпчилик оролчалар одатда атрофдаги тўқималардан бириктирувчи тўқимали парда билан ажралган. Лекин айрим оролчаларнинг, айниқса, майда оролчаларнинг капсуласи бўлмайди ва экзокрин паренхима билан қўшилиб кетади. Оролчаларнинг сони безнинг бош — тана — дум йўналишида ортиб боради. Панкреатик оролчалар эндокрин ҳужайралар— инсулоцитлардан ташкил топган. Улар ўртасида фенестрланган синусоид типидаги қон капилярлари жойлашади. Қон капилярлари атрофида перикапилляр бўшлиқ бўлиб, инсуляр гормонлар аввало шу бўшлиққа, сўнгра капиллярлар девори орқали қонга тушади.
Инсулоцитлар ацинар ҳужайраларга қараганда кичикроқ бўлиб, уларнинг цитоплазмасида донадор эндоплазматик тўр ўртача ривожланган бўлсада, Гольжи комплекси яхши ривожланган, майда митохондриялар ва секрет доначалари кўп. Секрет доначаларининг физик-кимёвий ва морфологик хусусиятларига қараб инсулоцитларнинг 5 тури фарқланади: В- (базофил) ҳужайралар, А- (ацидофил) ҳужайралар, Д- (дендритик) ҳужайралар, Д1-(аргирофил) ҳужайралар ва РР-ҳужайралар.
Панкреатик оролчалар ҳужайраларининг кўпчилигини (70-75%) В-ҳужайралар ташкил қилади. Улар асосан оролча марказида жойлашади. Секрет доначаларининг катталиги 275 нм атрофида бўлиб, улар базофиллик хусусиятига эга. Секрет доначаларининг ўраб турган мембранаси билан ичидаги моддаси орасида кенг ёруғ гардиш (ореола) бор. В-ҳужайраларнинг секрет доначалари инсулин гормонидан иборат. Инсулин тўқималар ҳужайралари томонидан глюкозани ўзлаштиришни кучайтиради ва қондаги қанд миқдорини камайтиради. Ўзлаштирилган глюкоза ҳужайраларда, айниқса, жигар ва мушак ҳужайраларида гликогенга айланади ва тўпланади. Шунинг учун организмда инсулин етишмаганда тўқималарда глюкоза миқдори камайиб, қонда унинг миқдори кўпайиб кетади. Бу эса қандли диабет касаллигкга олиб келади.
А-ҳужайралар панкреатик оролчалар ҳужайраларининг 15-20%ни ташкил қилади ва улар кўпинча оролчанинг чеккаларида жойлашади. Бу ҳужайралар секрет доначаларининг катталиги 230 нм атрофида. А-доначалар оксифил хусусиятга эга. В-ҳужайралар секрет доначаларидан фарқли ўлароқ, А-доначаларнинг қорамтир маркази билан уни ўраб турган мембранаси орасидаги ёруғ гардиш (ореола) тор бўлади. А-ҳужайралар секрет доначаларида глюкогон гормони топилган. Глюкогон инсулиннинг антагонисти ҳисобланади ва унинг таъсирида тўқималарда гликогеннинг глюкозага парчаланиши кучаяди, натижада, қондаги қанд миқдори ошади. Шунинг учун организмда глюкогон камайиб кетганда қондаги глюкоза миқдори камайиб кетиши мумкин. Шундай қилиб, инсулин ва глюкогон қондаги глюкоза миқдорининг доимийлигини ушлаб туради ва тўқималардаги (биринчи навбатда жигардаги) гликоген миқдорини белгилайди.
Д-хужайралар инсулоцитларнинг 5—10% ини ташкил қилади. Бу ҳужайралар ноксимон, баъзан, юлдузсимон шаклдаги ҳужайралар бўлиб, асосан, панкреатик оролчаларнинг четида жойлашади. Д-ҳужайраларнинг секрет доначалари катталиги 325 нм атрофида, ўртача зичликда бўлади ва ёруғ гардиш (ореола) тутмайди. Д-ҳужайралар соматостатин гормони ишлаб чиқаради. Бу гормон А- ва В-ҳужайралардан инсулин билан глюкогон аж-ралишини тўхтатади ҳамда безнинг ацинар ҳужайраларидаги ферментлари синтезини пасайтиради.
Панкреатик оролчаларда оз миқдорда Д1 - ҳужайралари ҳам учрайди. Бу ҳужайралар жуда зич маркази атрофида тор ёруғ гардиши бўлган майда (160 нм) аргирофил доначалар тутади. Д1-ҳужайралар вазоактив интестинал полипептид (ВИП) ишлаб чиқаради. ВИП артериал босимни пасайтиради, меъда ости бези шираси ва гормонлар ажралишини кучайтиради.
РР-ҳужайралар инсулоцитлар орасида жуда кам (2—5%) бўлиб, улар меъда ва меъда ости бези ширалари ажралишини кучайтирувчи панкреатик полипептид ишлайди. РР-ҳужайралар полигонал шаклда бўлиб, цитоплазмасида жуда майда (140 нм гача) доначалар тутади.
Меъда ости бези бўлакларида юқорида айтиб ўтилган, ацинар ва эндокрин ҳужайралардан ташқари, секретор ҳужайраларнинг яна бир тури оралиқ ёки ациноинсуляр ҳужайралар учрайди.
Ациноинсуляр ҳужайралар тўда-тўда бўлиб экзокрин қисм орасида жойлашади. Бу ҳужайраларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уларнинг цитоплазмасида икки хил доначалар: ацинар ҳужайраларга хос бўлган йирик зимоген доначалари ва эндокрин ҳужайраларга хос—майда секрет доначалари учрайди. Ациноинсуляр ҳужайраларнинг кўпчилиги қонга ҳам эндокрин, ҳам зимоген доначаларини ажратади. Камдан-кам ҳолларда ҳар икки хил секрет доначалари безнинг чиқарув найига тушади.
ЖИГАР
Жигар ҳазм системасининг энг йирик бези бўлиб, организм учун муҳим қатор вазифаларни бажаради:

  1. жигарда модда алмашинувининг кўп маҳсулотлари зарарсизлантирилади; гормонлар, биологик аминлар ҳамда дори моддалар кучсизлантирилади.

  2. Жигар ҳимоя вазифасини ҳам бажаради, унинг юлдузсимон ретикулоэндотелиоцитлари (Купфер ҳужайралари) микро-организмлар ва ёт (зарарли) моддаларни ушлаб қолиш ҳамда емириш хусусиятига эга.

  3. Жигарда гликоген ҳосил бўлади ва тўпланади, у қондаги глюкоза миқдорини мунтазам бошқариб туради.

  4. Жигарда қон плазмасининг альбумин, глобулин (80%). фибриноген, протромбин каби муҳим оқсиллари синтезланади.

  5. Жигарда ўт ҳосил бўлиб, у ичакда ёғлар сўрилишида муҳим аҳамиятга эга.

  6. У ҳужайра мембраналарининг зарур таркибий қисми бўлган холестерин алмашинувида муҳим роль ўйнайди.

  7. Жигарда организм учун зарур бўлган А, В, Е, К каби ёғда эрувчи витаминлар тўпланади.

  8. эмбрионал даврда жигар қон яратувчи аъзо ҳисобланади.

Бундай кўп қиррали ва ўта муҳим фаолияти учун жигар организмнинг биохимиявий ла-бораторияси деб аталади.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling