Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ннт вакиллари салоҳиятини ошириш


Download 19.05 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi19.05 Kb.
#1828379
TuriСеминар
Bog'liq
mediasavodxonlik seminar


Ўзбекистон Республикаси Журналистиларни қайта тайёрлаш маркази “Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Замонамизнинг долзарб муаммоларидан бири бу ахборот тармоқларининг ёшларга салбий таъсирига қарши курашишни кучайтиришдир. Ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонлари билан бир вақтда, Интернет фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашишни соддалаштирди. Айнан шу жиҳат бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг одамлар билан ишлашда фаол фойдаланилиши натижасида, асосий мақсадли аудитория бўлмиш ёшлар хавф остида қолишмокда. Интернетдан назоратсиз фойдаланиш ёшларни ёллаш учун енгил усулдир. Бугунги кунда ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш муаммоси долзарблашмоқда. Тармоқларда мулоқот қилишнинг ижобий имкониятлари билан бирга бир қатор қийинчиликлар ва таҳдидлар ҳам мавжуд. Хусусан, ёшларни тез-тез атипик хатти-ҳаракатларга, ноаниқ маълумот олишга, масъулиятсизликка, ҳақоратли сўзларни ишлатишга, ахлоқий меъёрларга риоя қилмасликка ундайдиган Интернет мулоқоти маданияти масалалари биринчи ўринга чиқмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги бундай хабарларнинг узоқ муддатли натижаси жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг беқарорлашувига олиб келиб, анъанавий қадриятларига зарба беради, шахсга, жамиятга ва давлатга ҳурматнинг йўқолишига, ижтимоий хулқ-атворни рад этилишига олиб келади.
Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятига қарашли бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ёшларнинг медиасаводхонлик кўникмаларини ошириш” лойиҳаси доирасида Бухоро, шаҳрида “Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ташкил этилган тренингда давомида интернетнинг деструктив таъсирини олдини олишда медиасаводхонлик масалалари бўйича ўқув қўлланмани тарқатиб, лойиҳа мавзуси бўйича тренинг қатнашчилари ўртасида энг яхши подкастлар ва таҳлилий материаллар танловини ўтказилди. Тренингни “Қалб нури” ННТ раҳбари, ЖҚТМ медиатпенери Нодира Алимова, ЎзДЖТУ катта ўқитувчиси, ЖҚТМ медиатренери Муҳайё Саидова ҳамда Бухоро вилояти “Ойдин нур” оилани ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш маркази директори Шаҳноза Ихтияровалар томонидан тренинг олиб борилди
Мазкур тренингдан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан ишлаётган ННТ вакиллар ва блогерлар медиасаводхонлигини, факт-чеккинг платформалардан фойдаланиш, подкастлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш кўникмаларини ошириш, интернет фойдаланувчилари ўртасида маълумотларни излаш, ундан фойдаланиш ҳамда қайта ишлаш кўникмасини шакллантириш, бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг деструктив ахбороти орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишининг олдини олишдан иборат.
Дилнавоз Тўхтаева
“BYO” мухбири
Download 19.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling