Международный научный журнал «вестник науки» №7 (52) Т
Download 36.86 Kb. Pdf ko'rish
|
pedagogik-kasbiy-kompetentlik-va-unga-hos-sifatlar
_________________________________
18 _______________________________ 6) коммуникатив компетентлик – таълим жараёнининг барча иштирокчилари, жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш,уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш. 3. Шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш. 4. Технологик компетентлик – касбий-педагогик билим, кўникма ва малакаларни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш. 5. Эктремал компетентлик – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик. Ўзбекистонда педагогнинг касбий компетентлиги, унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган бўлиб, улар орасида Б.Назарова томонидан олиб борилган тадқиқот ўзига хос аҳамият касб этади. Б.Назарова касбий-педагогик компетентликка эга бўлишда ўз устида ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлайди. Ўз- ўзини ривожлантириш вазифалари ўзини ўзи таҳлил қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш орқали аниқланади. Ўз устида ишлаш – педагогнинг изчил равишда ўзининг касбий билим, кўникма ва малакаларни ва шахсий сифатларини ривожлантириб бориш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил этади, Ўз устида ишлаш қуйидагиларда кўринади: - касбий билим, кўникма ва малакаларни такомиллаштириб бориш; - фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш; - касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш; - ишчанлик қобилиятини ривожлантириш; - салбий одатларни бартараф этиб бориш; ижобий сифатларни ўзлаштириш. Педагогнинг ўз устида ишлаши бир неча босқичда кечади. Международный научный журнал «ВЕСТНИК НАУКИ» № 7 (52) Т.1 ………… … ИЮЛЬ 2022 г. _______________________________________________________________________________________ Download 36.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling