Международный


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

 
 
 
А.5 Қўлланишлик
 
Ташкилотнинг сифат менежменти тизимига стандарт талабларини қўлланишлигини 
аниқлаш вақтида ушбу стандарт “истиснолар”га ҳаволалар бермайди. Шундай бўлсада 
ташкилотнинг ўлчами ёки мураккаблигини, у томонидан ишлатиладиган менежмент моделини, 
ташкилотнинг фаолият соҳасини ва унинг ҳисобга олинадиган хавфлари ва имкониятларининг 
характерини ҳисобга олган ҳолда ташкилот талабларнинг қўлланилишини таҳлил қилиши 
мумкин.
Қўлланишликка доир талаблар, сифат менежзменти тизимини қўллаш соҳаси доирасида 
жараёнларнинг хеч бирига талаб қўллана олинмаслига тўғрисида ташкилот қарор қабул қила 
олиши мумкин бўлган шартларни белгилайдиган 4.3 кичик бўлимда кўриб чиқилади. Ташкилот 
талаб қўлланилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, фақат агар ушбу қарор 
маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини таъминлай олмасликка олиб келмаса.
 
 
А.6 Ҳужжатлаштирилган ахборот
Менежмент тизимига оид бошқа стандартлар билан мослашишни таъминлашнинг 
ташкил этувчи қисми сифатида “Ҳужжатлаштирилган ахборот”га тегишли бўлган умумий 
бўлим аҳамиятли ўзгартишлар ёки тўлдиришсиз қабул қилинган (7.5 га қаранг). Мумкин
бўлган жойда мазкур стандартнинг матни ушбу бўлимнинг талаблари билан келишилган. Шу 
туфайли “ҳужжатлаштирилган ахборот” атамаси ҳужжатларга тегишли бўлган барча 
талабларда қўлланилади.
ИСО 9001:2008 да “ҳужжат” ёки “ҳужжатлаштирилган тартиб-таомиллар”, “сифат 
бўйича қўлланма” ёки “сифат режаси” каби махсус атамалар қўлланиладиган жойда 
стандартнинг 
ушбу 
версиясида 
“ҳужжатлаштирилган 
ахборотни 
ишлаб 
чиқиш, 
долзарблаштириш ва қўллашга” доир талаблар аниқланган.
ИСО 9001:2008 да талабларга мувофиқлик гувоҳномасини тақдим қилиш учун зарур 
ҳужжатларни белгилаш учун “ёзувлар” атамаси қўлланилган жойда ҳозир “ҳужжатлаштирилган 
ахборотни рўйхатга олиш ва сақлаш” талаби қўлланилади. Ташкилот қандай 
ҳужжатлаштирилган ахборот қандай вақт даврида рўйхатдан ўтиши ва сақланиши кераклиги ва 
бу учун қандай воситалардан фойдаланилишини аниқлашга жавобгар бўлади.
Ҳужжатлаштирилган ахборотни “ишлаб чиқиш, долзарблаштириш ва қўллаш” бўйича 
талаблар ушбу ҳужжатлаштирилган ахборотни муайян мақсадлар, масалан ахборотнинг аввалги 
версияларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш учун ташкилот ҳам “рўйхатдан ўтказиши ва 
сақлаши” мумкинлигини инкор этмайди.
Ушбу стандарт “ҳужжатлаштирилган ахборот”дан эмас (масалан, 4.1 кичик бандда: 
“Ташкилот ушбу ташқи ва ички омиллар тўғрисида ахборотни мониторинг ва таҳлил қилиши 
керак”), “ахборот”дан далил келтирган жойда ушбу ахборот ҳужжатлаштирилган бўлиши 
кераклигига талаб йўқ. Бундай ҳолларда ташкилот, бу ҳужжатлаштирилган ахборотни ишлаб 
чиқиш, долзарблаштириш ва қўллаш учун зарур ёки ўринлилигини ўзи ҳал қилиши мумкин.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling