Международный


 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

 
9.3.3 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари
Раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотлари қуйидагиларга тегишли қарор ва 
ҳаракатларни ўз ичига олиши керак: 
a) яхшилаш учун имкониятлар
b) сифат менежменти тизимининг ҳар қандай зарур ўзгартиришлари; 
c) ресурсларга бўлган эҳтиёж. 
Ташкилот, раҳбарият томонидан таҳлиллар натижаларининг далили сифатида 
ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиши ва сақлаши лозим. 
 
 


O’z DSt ISO 9001:2015 
18 
10 Яхшилаш
10.1 Умумий қоидалар 
Ташкилот яхшилаш учун имкониятларни аниқлаши ва танлаши ҳамда истеъмолчилар 
талабларини бажариш ва уларнинг қониқишини ошириш учун зарур ҳаракатларни амалга 
ошириши лозим.
Бу қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
a) талабларни бажариш, ҳамда келажакдаги эҳтиёжлар ва кутилмаларни ҳисобга олиш 
мақсадида маҳсулот ва хизматларни яхшилаш; 
b) тузатиш, олдини олиш ёки номақбул таъсирларнинг таъсирини пасайтириш; 
c) фаолият натижалари ва сифат менежменти тизимининг натижавийлигини яхшилаш. 
Изоҳ – Яхшилаш мисоллари тузатиш, тузатиш ҳаракати, доимий яхшилаш, ёриб ўтувчи ўзгариш, иннова-
ция ва қайта ташкил этишни ўз ичига олиши мумкин.
 
10.2 Номувофиқликлар ва тузатиш ҳаракатлари
10.2.1 Номувофиқликлар, жумладан даъволар билан боғлиқ бўлган номувофиқликлар 
юзага келганда, ташкилот:
a) ушбу номувофиқликка жавоб бериши ва қўллаб бўладиган даражада: 
1) аниқланган номувофиқликни бошқариш ва тузатиш бўйича ҳаракатларни амалга 
ошириши керак; 
2) ушбу номувофиқлик оқибатларига нисбатан ҳаракатларни амалга ошириши керак; 
b) қуйидагилар ёрдамида номувофиқликнинг қайта юзага келиши ёки бошқа жойда 
юзага келишини олдини олиш мақсадида, ушбу номувофиқлик сабабларини бартараф этиш 
бўйича зарур ҳаракатларни баҳолаши керак:
1) номувофиқликларни таҳлил қилиш;
2) номувофиқликларни юзага келтирган сабабларни аниқлаш; 
3) ўхшаш номувофиқлик мавжудлигини ёки унинг бирор ерда юзага келиш 
имкониятини аниқлаш;
c) барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; 
d) ҳар бир қилинган тузатиш ҳаракатининг натижавийлигини таҳлил қилиш; 
e) режалаштириш жараёнида аниқланган хавф ва имкониятларни зарурат бўлганда 
долзарблаштириш; 
f) сифат менежменти тизимига зарурат бўлганда ўзгаришларни киритиш керак. 
Тузатиш ҳаракатлари аниқланган нормувофиқликлар натижасига мувофиқ бўлиши 
керак.
10.2.2 Ташкилот қуйидагиларнинг далили сифатида ҳужжатлаштирилган ахборотни 
рўйхатга олиши ва сақлаши керак:
a) аниқланган номувофиқликлар ва кўрилган ҳаракатларнинг характери; 
b) барча тузатиш ҳаракатларининг натижалари. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling