Международный
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 9001 2015
9.2 Ички аудит 9.2.1 Ташкилот: а) сифат менежменти тизимини: 1) ташкилотнинг сифат менежменти тизимига доир унинг ўзига тегишли талабларга; 2) ушбу стандарт талабларига мувофиқлигини; b) сифат менежменти тизими натижали жорий этилганлиги ва ишлаши ҳақида ахборот олиш учун ички аудитларни режалаштирилган вақт оралиғида ўтказиши керак. 9.2.2 Ташкилот: a) аудитлар дастур(лар)ини режалаштириш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва актуал ҳолатда сақлаб туриш, жумладан аудитларнинг даврийлиги ва уларни ўтказиш усуллари, ҳамда талабларни текшириш учун режалаштириладиган масъулият ва ҳисоботни тақдим қилиши керак. Аудитлар дастур(лар)и текширилаётган жараёнлар, ташкилотга таъсир кўрсатувчи O’z DSt ISO 9001:2015 17 ўзгаришлар ва олдинги аудитлар натижаларининг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак; b) аудит мезонини ва ҳар бир аудит учун текширув соҳасини аниқлаш; c) аудиторларни танлаш ва аудит жараёнининг беғаразлиги ва холислигини таъминлайдиган қилиб аудитларни ўтказиш; d) тегишли раҳбар томонидан аудитлар натижалари тўғрисида ахборот беришни таъминлаш; е) асосланмайдиган ҳолда тўхтатмай тегишли тузатиш ва тузатиш ҳаракатларини амалга ошириш; f) аудитлар дастурлари ва аудитлардан олинган натижаларни амалга оширишнинг далили сифатида ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиш ва сақлаш. Изоҳ — Қўллаш учун ИСО 19011 га қ. 9.3 Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш 9.3.1 Умумий қоидалар Юқори раҳбарият сифат менежменти тизимининг яроқлилиги, айнан бир хиллиги, натижавийлиги ва ташкилотнинг стратегик йўналиши билан келишилганлигини таъминлаш мақсадида сифат менежменти тизимини режалаштирилган вақт оралиғида таҳлил қилиши керак 9.3.2 Раҳбарият томонидан таҳлилнинг кириш маълумотлари Раҳбарият томонидан таҳлил режалаштирилиши ва қуйидагиларни кўриб чиқишни ўз ичига олиши керак: а) раҳбарият томонидан олдинги таҳлиллар натижалари бўйича ҳаракатлар статусини; b) сифат менежменти тизимига тегишли ташқи ва ички омиллардаги ўзгаришларни; c) фаолият натижалари ва сифат менежменти тизимининг натижавийлиги тўғрисида ахборот, жумладан: 1) истеъмочиларнинг қониққанлиги ва тегишли манфаатдор томонлардан олинган тақризларга; 2) сифат соҳасидаги мақсадларга эришиш даражасига; 3) жараёнларнинг кўрсаткичлари ва маҳсулот ва хизматларнинг мувофиқлигига; 4) номувофиқликлар ва тузатиш ҳаракатларига; 5) мониторинг ва ўлчаш натижаларига; 6) аудитлар натижаларига; 7) ташқи таъминловчилар фаолияти натижаларига тааллуқли тенденциялар; d) ресурсларнинг етарлилигини; e) хавф ва имкониятларга нисбатан кўрилган ҳаракатларнинг натижавийлигини (6.1 га қ.); f) яхшилаш учун имкониятларни. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling