Международный


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/40
Sana14.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1357073
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
O\'z DSt ISO 9001 2015

 
10.3 Доимий яхшилаш
Ташкилот сифат менежменти тизимининг яроқлилиги, айнан бир хиллиги ва 
натижавийлигини доимий яхшилаши керак. 
Ташкилот доимий яхшилаш бўйича чора сифатида кўриб чиқишни талаб этадиган 
эҳтиёжлар ёки имкониятлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида таҳлил ва баҳолаш 
натижаларини, раҳбарият томонидан таҳлилнинг чиқиш маълумотларини кўриб чиқиши лозим. 
 
 
 
 


O’z DSt ISO 9001:2015 
19 
А илова 
(маълумот учун) 
Янги тузилма, атамалар ва тушунчаларни тушунтириш 
Сифат менежменти тизимининг бошқа стандартлари билан тузилмали мос келишини 
яхшилаш мақсадида, ушбу стандартнинг бўлимлар тузилмаси (яъни бўлимлар кетма-кетлиги) 
ва атамалар қисми олдинги версия (ИСО 9001:2008) билан таққослаганда ўзгартирилди.
Ушбу стандартда ташкилот сифат менежменти тизимининг ҳужжатлаштирилган 
ахборотига доир тузилма ва атамаларни қўллаш тўғрисида талаблар мавжуд эмас.
Бўлимларнинг ушбу тузилмаси ташкилотнинг сиёсати, мақсади ва жараёнларини 
ҳужжатлаштириш учун модел бўлишдан кўра талабларнинг келишилган баёнини таъминлаш 
учун кўпроқ мўлжалланган. Агар ҳужжатлаштирилган ахборот ҳам ташкилотда ишлайдиган 
жараёнга, ҳам бошқа мақсадлар учун қўлланиладиган ахборотга тегишли бўлса, сифат 
менежменти тизимига тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотнинг тузилмаси ва мазмуни 
фойдаланувчилар учун кўпроқ мос бўлиши мумкин.
Сифат менежменти тизимига доир талабларни белгилаш учун ташкилот томонидан 
қўлланиладиган атамаларни ушбу стандартда қўлланиладиган атамалар билан ўзгартириш 
мутлақо шарт эмас. Ташкилотлар ўз фаолияти учун кўпроқ мос деб ҳисоблаган атамалардан 
фойдаланиши мумкин (масалан, «ҳужжатлаштирилган ахборот» атамасини ўрнига «ёзувлар», 
«ҳужжатлар», «баённомалар» атамаларини қўллаш, ёки «ташқи таъминловчи» атамаси ўрнига 
«етказиб берувчи», «ҳамкор», «сотувчи» атамаларини қўллаш мумкин). А.1 жадвалда ИСО 9001 
стандартининг ушбу версияси билан унинг олдинги версияси ўртасидаги атамалардаги асосий 
фарқлар кўрсатилган.
А.1 жадвал — ИСО 9001:2008 ва ИСО 9001:2015 ўртасидаги атамалардаги асосий фарқлар
ИСО 9001:2008 
ИСО 9001:2015 
Маҳсулот 
Маҳсулот ва хизматлар 
Истиснолар
Қўлланилмайди
(Қўлланишга тегишли шарҳлар учун А.5 
иловага қ.) 
Раҳбарият вакили
Қўлланилмайди
(Ўхшаш масъулият ва ваколатлар белгиланди, 
бироқ раҳбариятнинг ягона вакилига нисбатан 
талаблар йўқ) 
Ҳужжатлар, сифат бўйича қўлланма, 
ҳужжатлаштирилган тартиб-таомиллар, 
ёзувлар 
Ҳужжатлаштирилган ахборот 
Ишлаб чиқариш муҳити 
Жараёнларнинг ишлаши учун муҳит
Мониторинг ва ўлчашлар учун жиҳоз
Мониторинг ва ўлчашлар учун ресурслар
Сотиб олинган маҳсулот
Ташқаридан етказиб берилган маҳсулотлар ва 
хизматлар
Етказиб берувчи
Ташқи таъминловчи 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling