Международный
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'z DSt ISO 9001 2015
O’z DSt ISO 9001:2015 16 9 Фаолият натижаларини баҳолаш 9.1 Мониторинг, ўлчаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш 9.1.1 Умумий қоидалар Ташкилот: a) мониторинг қилиниши ва ўлчаниши лозимлигини; b) ишончли натижаларни таъминлаш учун зарур бўлган мониторинг, ўлчаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш усулларини; c) мониторинг ва ўлчаш ўтказилиши лозим бўлганда; d) мониторинг ва ўлчаш натижалари таҳлил қилинган ва баҳоланганда аниқлаши керак. Ташкилот фаолият натижаларини ва сифат менежменти тизимининг натижавийлигини баҳолаши керак. Ташкилот олинган натижаларнинг далили сифатида тегишли ҳужжатлаштирилган ахборотни рўйхатга олиши ва сақлаши керак. 9.1.2 Истеъмолчиларнинг қониққанлиги Ташкилот, истеъмолчилар томонидан уларнинг эҳтиёжлари ва кутилмаларини қондириш даражасини идрок қилишга тегишли маълумотлар мониторингини ўтказиши керак. Ташкилот ушбу ахборотни олиш, мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш усулларини аниқлаши лозим. Изоҳ — Истеъмолчилар томонидан идрок қилиш мониторинги мисоллари, етказиб берилган маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида истеъмолчилардан сўров ўтказиш, истеъмолчилардан олинган фикр-мулоҳазалар, истеъмолчилар билан учрашув, бозор улуши таҳлили, миннатдорлик, кафолат мажбуриятлари бўйича даъволар ва дилерлар ҳисоботларини ўз ичига олиши мумкин. 9.1.3 Таҳлил қилиш ва баҳолаш Ташкилот, мониторинг ва ўлчаш жараёнида олинган ахборот ва тегишли маълумотларни таҳлил қилиши ва баҳолаши керак. Таҳлил натижаларидан қуйидагиларни баҳолаш учун фойдаланиш лозим: a) маҳсулот ва хизматлар мувофиқлиги; b) истеъмолчиларнинг қониққанлик даражаси; c) фаолият натижалари ва сифат менежменти тизимининг натижавийлиги; d) режалаштиришнинг муваффақиятли бўлиши; e) хавфлар ва имкониятларга нисбатан кўрилган ҳаракатларнинг натижавийлиги; f) ташқи етказиб берувчилар фаолияти натижалари; g) сифат менежменти тизимини яхшилашдаги эҳтиёжлар. Изоҳ — Маълумотларни таҳлил қилиш усуллари статистик усулларни ўз ичига олиши мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling