Мелиоратив гидрогеология


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

3-жадвал 
Сизот сувларининг техноген (ирригацион) режимлари синфлари 
(Д. М. Кац.) 
Зовур суви оқимининг нисбати % 
№ 
Режимлар (синфлар) 
Сизот сувларини 
инфилтрацион 
озуқаланиш миқдорига 
Сув беришга

Сунъий дреналанмаган ерлар
0 0 

Сунъий кучсиз дреналанган 
ерлар 
0-35 0-15 

Сунъий ўртача дреналанган 
ерлар 
35-70 15-30 

Сунъий кучли дреналанган 
ерлар 
>70 >30 
Синфлар, фақат паст даражада табиий дреналанган ерларда ажратилади
яъни сунъий дреналашга муҳтож бўлган майдонларда ажратилади. 
Биринчи 
синфдан 
тўртинчи 
синфгача 
сизот 
сувларининг 
минераллашганлиги камайиб боради ва бошқа шароитларнинг тенглигида сув-
туз баланси структураси яхшиланиб боради (3-жадвал) 
Режим кўринишлари маҳаллий ирригацион хўжалик омилларини ҳисобга 
олиб ажратилади (каналларнинг таъсир минтақалари, суғориладиган майдонлар, 
суғорилмайдиган майдонлар ва бошқалар). Режим хиллари – ирригацион 
хўжалик омилларини аниқлаштириб белгиланади, масалан, суғориладиган 
экинларнинг характери ва бошқалар. 
Суғориш ишлари билан боғлиқ техноген режимлар орасида, ирригацион 
режимлардан ташқари, сув омборлари таъсири минтақасидаги сизот сувлари 
учун хос бўлган, сув олувчи эксплуатацион қудуқлар атрофидаги ва бир неча 
техноген ва табиий омиллар таъсирида шаклланадиган комплекс режимларни 
31


ажратиш мумкин. 
Юқорида қайд қилинган, гидрогеологик жараёнларнинг миқдорий 
кўрсаткичларини акс эттирувчи Д.М.Кацнинг миқдорий таснифномасидан (3-
жадвал) ташқари, сизот сувлари режимида бўладиган сифат ўзгаришларини акс 
эттирадиган М.М. Криловнинг сифат таснифномасини келтирамиз. М.М. Крилов 
суғориладиган майдонлар учун Ўзбекистоннинг ҳар бир гидрогеологик-
мелиоратив вилояти учун режим шаклланишининг 5 турини ажратади. 
1) инфилтрацион – буғланиш режими. Бу турдаги режим амалда ер ости 
сувлари оқими харакатланмайдиган ерлар учун хос. Сизот сувлари балансида 
инфильтрация ва буғланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга, айрим вақт да катта 
чуқурликдаги босимли сувлардан ўтадиган (кирадиган) сувлар таъсир кўрсатади; 
2) инфильтрацион – оқим режими. Бу турдаги режим инфилтрация ва 
жадал (кучли харакатланадиган) ер ости суви оқими билан боғлиқ; 
3) инфильтрацион режим. Бунда сизот сувлари сатҳи йилдан-йилга 
кўтарилиб бориши билан характерланадиган инфилтрациянинг ҳиссаси асосий 
аҳамиятга эга бўлади; 
4) Оқим режими, асосан ер ости суви оқими билан боғлиқ; 
5) Аралаш режимлар. 
Инфилтрацион-буғланиш туридаги режимнинг сизот сувлари балансида 
инфильтрация ва буғланиш жараёнлари асосий рол ўйнайди. Сизот сувлари 
сатҳининг юқори ҳолати баҳор ойларида ва вегетация даврининг бошларида 
кузатилади. Сатҳнинг пасайиши буғланиш таъсирида ёз ойида бошланади. Сизот 
сувларининг паст сатҳи йилнинг охири ёки бошига туғри келади. 
Сизот сувларининг бу турдаги режимига тоғ оралиғи пастликларининг ўрта 
пасайган ерлари (Мирзачўл, Фарғона пастлиги ва б.), делта вилоятлари ва йирик 
дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган паст-текисликларда (Хоразм, Қоракўл, 
Қашқадарё воҳалари) тарқалган режимлар киради. 
Дарёларнинг қуйи қисмида (сизот сувларининг ёйилиш минтақаси) ердан 
фойдаланиш коэффициенти юқори бўлган ерларда сизот сувларининг юқори 
сатҳи деярли бутун вегетация даври давомида кузатилади. Бухоро воҳасида сизот 
сувлари сатҳининг ўзгаришига ҳудуднинг сунъий дреналанганлиги, ва ҳатто 
кучсиз (таъминланмаган) бўлса ҳам ер ости суви оқими таъсир ўтказади. 
Тоғ оралиғи пастликларида жойлашган суғориладиган майдонларда сизот 
сувлари сатҳининг ўзгариши эгри чизиғи ҳолатига, пастда жойлашган босимли 
сувлардан бўладиган гидростатик босим тузатувчи (корректиующий) таъсир 
ўтказади. Шунга боғлиқ равишда кўтарилиш бирмунча олдин октябр-ноябр 
ойларида бошланади. Бу вақтда, тупроқларни кузда ёки баҳорда шўрини 
ювишдан ташқари, атмосфера ёғинлари суғориш сувларини озуқалантиришда 
қатнашмайди.
Инфильтрацион оқим туридаги режим тоғ оралиғи пасттекисликлари ва 
тоғолди текисликлари учун хосдир: а) ташилиш конусларининг шағалли қисми; 
б) дарёлар билан дреналанадиган сизот сувлари унча чуқур бўлмаган 
дарёларнинг баланд террасалари учун. 
Ташилиш конусларида, ер ости суви оқимлари доимий ва вақтинча харакат 
қиладиган оқимларнинг йирик бўлакли ётқизиқларига жойлашган оқимлар, ер 
32


усти сувларининг инфилтрацияси ва қисман тоғолди минтақаларида ёғадиган 
атмосфера ёғинлари ҳисобига озуқа олади. Аммо ер усти суви оқими режими 
иқлим билан боғлиқ (озуқалантирувчи) бўлганлиги учун, сизот сувлари 
сатҳининг ўзгариш жадаллиги тоғ ва тоғолди минтақаларидаги иқлим омиллари 
билан белгиланади (асосан атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳарорати). Мазкур 
турдаги режимнинг олдинги турдаги режимдан фарқи шундан иборат. Шу 
вақтнинг ўзида, режимнинг инфильтрацион-буғланиш турида иқлим, сизот 
сувлари сатҳининг фаслий ўзгаришида салбий (-) омил сифатида (ёзги ва кузги) 
намоён бўлади, бу ерда (II-тур) эса иқлим сизот сувлари сатҳининг ижобий (+) 
ўзгаришлари билан боғлиқ. Бу турдаги режимнинг иккинчи, муҳим фарқи 
шундан иборатки, бу ерда ер ости суви оқими (сток) сизот сувлари балансининг 
сарф қисмида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Сизот сувлари режимининг яратувчи 
омил сифатида ерларнинг литологик тузилиши ва рельефи, қисқаси табиий 
дреналанганлик шароити алоҳида кескин намоён бўлади.
Сизот сувлари сатҳи ер юзига яқин жойларда суғориш ишлари фаслий 
режим графигини анчагина мураккаблаштиради, аммо асосий омилларни 
аҳамиятини пасайтирмайди. 
Ташилиш конусининг чўққи қисмидан пасайиб борилгани сари, сизот 
сувлари сатҳининг максимуми, оқим йўлининг узунлигига боғлиқ озуқа 
олишнинг максимуми билан солиштирилганда, қонуний кечикиб бориши 
кузатилади. Бунда сатҳ ўзгаришини дарёни озуқалантирувчи ер усти суви оқими 
режими билан боғлиқлиги жуда аниқ ифодаланган.
Мелиоратив нуқтаи назаридан бу ҳудудларнинг ерлари жуда яхши 
мелиоратив ҳолатда жойлашган. Ер ости сувлари оқимларини таъминланганлиги 
сизот сувлари сатҳини катта кўтарилишларига йўл қўймайди, ва шу билан 
тупроқларнинг шўрланишини ҳам. 
Инфилтрацион режимлар. Сизот сувлари чуқур жойлашган янгидан 
суғориладиган ерларда ўзига хос режим шаклланади. Ер ости суви оқими 
таъминланганлиги оқибатида, тоғ оралиғи пастликларида ва паст-текисликларда 
сизот сувлари йилдан-йилга тўхтовсиз кўтарилиб боради. Уларнинг заҳиралари 
йирик ирригацион каналлардан бўладиган инфильтрацияга йўқотилиш ҳисобига 
тўлиб боради. Суғориш сувлари ва атмосфера ёғинлари ва сизот сувларининг 
буғланиши бундай шароитларда амалда содир бўлмайди. 

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling