Мелиоратив гидрогеология
Download 2.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология
5-расм. Турли даражада табиий дреналанган суғориладиган майдонлардаги сизот сувлари сатҳининг фаслий ўзгариши режими: Туманлар: 1-жадал табиий дреналанган ерлар; 2-табиий дреналанган ерлар; 3-кучсиз табиий дреналанган ерлар; 4-ўта кучсиз табиий дреналанган ерлар; 5-амалда (умуман) дреналанмаган ерлар. Кучсиз табиий дреналанган, саҳро ва ярим саҳроларда жойлашган суғориш туманлари сизот сувлари режими (5-расм). Бу гуруҳ туманларига – кучсиз дреналанган ва амалий жиҳатдан дреналанмаган (оқимсиз) суғориш ерлари киради. Саҳро ва ярим саҳроларнинг иқлим хусусиятлари (боғлиқ) сабабли – бу ҳудудларда сизот сувлари балансининг асосий хусусияти – сизот сувларининг аэрация минтақасига сарфи, ер ости суви оқими сарфидан катталигидадир. Икккинчи хусусияти – сизот сувларини атмосфера ёғинлари ҳисобига озуқаланиши, сизот сувларини аэрация минтақасига сарф бўлишига нисбатан жуда кичиклигидадир. Шунинг учун бундай шароитларда турли даражада минераллашган сизот сувлари шаклланади. Сизот сувларини аэрация минтақасига сарфи деб – аэрация минтақасининг сув заҳирасини тўлдиришга, ўсимлик орқали транспирацияга сарф бўлган ва ер юзасидан буғланишга сарф бўладиган сувларнинг миқдорларига айтилади. Сарфнинг ўлчов бирлиги мм/кун, см/кун ёки мм, м 3 /га ойда, вегетация даврида, бир йилда. Сизот сувларини атмосфера ёғинлари ҳисобига озуқланишини абсолют миқдорларда баҳолаш қабул қилинган. Нисбий баҳолаш учун ёғинларнинг 38 инфилтрация коэффициентидан фойдаланилади. Инфилтрацион коэффициент, ёққан ёғин миқдорининг, сизот суви сатҳигача шимилиб етиб борган қисмига (миқдорига) бўлган нисбатига тенг. Унинг ўлчов бирлиги бирлик қисмларда ёки фоизларда ҳисобланади. Бу коэффициентни далада кузатиш орқали (лизиметр) яъни суғоришга берилган сув миқдорига нисбати орқали, ҳамда ёғин ва суғоришга берилган сувлар йиғиндисига нисбатига қараб аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Табиий шароитда (суғоришгача) сизот сувлари, паст дреналанган ерларда, турли чуқурликда ётади. Катта чуқурликда ётганда суғориш бошлангандан сўнг турли тезликда сатҳ кўтарила бошлайди (суғориш усули, сув қуйиш техникаси, суғориш меъёрлари, сизот сувларининг чуқурлиги, аэрация минтақасининг фильтрацион ва сиғим хоссасига боғлиқ равишда). Бу тезлик биринчи йилларда йилига бир неча сантиметр ёки ўнлаб сантиметрдан (суғориш каналларидан узоқда, ёки антифилтрацион тадбир ўтказилган каналлар бўлса) то 2-3 метргача кўтарилади (бетонланмаган канал атрофида). Кўрилаётган табиий шароитларда, табиий жадал (кучли) дреналанган ерларга нисбатан фарқли сизот сувлари ер юзига 1-3 метрдан яқин кўтарилади. Бу чуқурликларда сизот сувларининг аэрация минтақасига сарф бўлиши кескин ортади ва сизот сувларининг инфилтрацион озуқа олиши ортиб боради. Сўнгра сизот сувлари сатҳининг тўхтовсиз кўтарилиб бориши «барқарор» режим билан алмашинади. Сизот сувларини тупроқ ҳосил қилувчи жараёнлардаги иштироки кескин фаоллашади (кучайиб боради). Сизот сувларининг инфильтрацион озуқаланиши ва аэрация минтақасига сарфланишининг умумий қонуниятлари. Сизот сувларининг инфилтрацион озуқаланиши, атмосфера ёғинлари ва ирригацион сувлар ҳисобига содир бўлади. Бу кўрсаткич тупроқ юзасига тушган сув миқдори билан ва уни йилнинг фаслларида тақсимланиши билан, буғланиш билан ва аэрация минтақасининг филтрацион хусусиятлари, қалинлиги билан кўпроқ боғлиқ. Грунтларнинг қумли характери инфилтрацияга сабабчи бўлади. Масалан, Қорақумда қумли жинсларда, аэрация минтақаси 3 метрдан юқори бўлганда сизот сувларига атмосфера ёғинлари ҳисобига бир йилда 6,8 мм/йил тезликда сув йиғилади. Гилли тупроқли грунтларда атмосфера ёғинлари ҳисобига сизот сувларининг инфилтрацион озуқа олиши кескин камайиб кетади. Бухорода ўрнатилган– лизиметрда гилли тупроқларда 1,5 метр чуқурликда сизот сувларида инфилтрацион озуқа кузатилмайди. Сизот сувларининг ёғинлар ҳисобига инфилтрацион озуқаланиши, сизот сувларининг тупроқ юзасидан (ер юзидан) буғланишига нисбатан жуда кичикдир. Агар уни сизот сувларининг суммар буғланишга сарфи ва табиий ўсимликлар билан транспирация қилиниши сарфи билан таққосланса ундан ҳам кичик бўлади. Д.М.Кацнинг маълумотлари бўйича бу қийматлар Бухорода сизот сувлари 1,0 м да – 629 мм, 2,0 м.да – 265 мм йилига ташкил қилади. 39 Саҳро ҳудуларига жойлашган суғориладиган ерларда, гилли тупроқларда, аэрация минтақасининг намлиги юқорироқ бўлганлиги учун, атмосфера ёғинларининг сизот сувигача инфилтрацияси бирмупча ортади. Аммо ирригацион озуқаланишга солиштирилганда жуда кичик (оз) миқдорни ташкил қилади. Суғориш сувларининг инфилътрация коэффициенти бундай ерларда (Бухоро) ўртача 39% (27-49%)ни ташкил қилади. Ёғинлар ва суғориш сувларининг инфилтрацияси шароити вегетация ва ташқари даврда бир-биридан фарқ қилади. Бу шароитлар вегетация давридан ташқари даврда қулайроқ кечади, чунки буғланишни камайиши билан намлик (тупроқдаги) ортади, тўйиниш камчиллиги камаяди – бу эса намликнинг сизиб киришига имкон яратади (способствует) ва инфилтрация коэффициенти кўтарилади. Вегетация даврида аэрация минтақасида ўзгача иссиқлик ва намлик режими бўлганлиги учун инфилтрация коэффициенти камаяди, лекин сизот сувларининг ирригацион озуқаланиши ерлар суғорилганда катта миқдорда сақланиб қолади ва ҳар бир сув қуйишдан сўнг сизот сувлари кўтарилади. Сизот сувларининг аэрация минтақасига сарфланиши қуйидаги омилларга боғлиқ: - иқлимга, яъни умумий буғланувчанликни белгилайди; - сизот сувларининг ётиш чуқурлигига, яъни чуқурлик ортиши билан сарфланиш ортади; - аэрация минтақаси жинсларининг капиллярлик хоссасига боғлиқ, сарфланиш енгил тупроқдан оғир тупроққа томон ортиб боради; - ўсимлик қатламининг характерига яъни уларни намни талаб қилиши эҳтиёжига кўра (потребность); - суғориш меъёрининг қийматига, суғориш меъёрининг ортиши сизот сувларининг сарфланишини камайишга олиб келади; - сизот сувларининг минералланиш даражасига. Суғориладиган майдонларда сизот сувларининг буғланиши ва суммар буғланиш юқоридаги омилларга боғлиқ равишда катта миқдорга ўзгариб туради. Йиғинди (суммар) буғланиш – ўсимликлар транспирацияси, сизот сувларининг физик буғланиши, аэрация минтақасидаги намликнинг буғланиши, ёғинларнинг буғланиши ва суғориш сувларининг буғланиши йиғиндиларидан ташкил топади. Суғорилмайдиган (қўриқ) ерларда сизот сувларининг буғланиши чуқурлик ортиши билан камайиб боради. Суғорилмайдиган ерларда ва вегетация даврида, сув қуйиш йўли билан илдиз ривожланган қатламларда тупроқда оптимал намликни доимо ушлаб турилса, сизот сувларини йиғинди буғланишдаги ҳиссаси, сизот сувининг ётиш чуқурлиги билан боғлиқ эмас ёки жуда кучсиз боғлиқ. Сизот сувларининг аэрация минтақасига сарфланиши саҳро ҳудудларида, аэрация минтақасининг қалинлиги жуда катта бўлганда ҳам кузатилади. Табиий шароитда кўп ўсимликларнинг илдизи 15-20 метрга етиши мумкин ва сизот сувларидан озуқаланади. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинларидан беда 40 сувни транспирацияга кўп сарф қилади. 2-3 йиллик беда 5-6 м да ётган сизот сувларидан озуқаланади. Агар сизот сувлари 0,5 метрда жойлашса буғланиш миқдори буғланувчанликка яқин келиб қолади. Пахта ва бошқа экинларда сизот сувларининг сарфланиши чуқурлик 2,5-3,0 метр чуқурликдан ортиши билан катта миқдорга камаяди. Бунда сарфланишнинг чуқурликка боғлиқлиги графикда гипербола шаклида бўлади. Ярим саҳроларда сарфланиш бирмунча кичик, лекин саҳро минтақасига ўхшаш сарфланиш йил бўйи давом этади. Д.М.Кац гилли тупроқ-грунтлари шароити вегетация даври учун, сизот сувларини сарфланишини – аэрация минтақасининг қалинлигига, ўсимлик қобиғининг характерига ва бошқаларга боғлиқлигини аниқлади. Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling