Мелиоратив гидрогеология


Гидрогеологик ва гидродинамик кўрсаткичлар


Download 2.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/35
Sana16.09.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1678999
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35
Bog'liq
Юсупов Ғ Мелиоратив гидрогеология

Гидрогеологик ва гидродинамик кўрсаткичлар, 
чегаравий шароитлар 
Зах қочириш, суғориш ва сув билан таъминлаш бўйича ўтказиладиган 
барча мелиоратив тадбирлар гидрогеологик ҳисобларсиз амалга оширилмайди. 
Ҳисобларни амалга ошириш учун аниқ масалани ечиш учун оқимларнинг 
тархдаги ва кесимдаги чегараларини кўрсатувчи чегаравий шароитларни ва 
грунтларнинг 
сувли-физик 
хоссаларини 
ва 
сув 
ўиказувчанлигини 
характерловчи 
доимий 
миқдорларни 
ифодаловчи 
гидрогеологик 
кўрсаткичларни, сувли горизонтларни ўзаро боғлиқлигини, ер ости сувлари 
билан ер усти сувлари билан боғлиқлигини билиш зарур. 
Гидрогеологик 
кўрсаткичларнинг 
асосий 
қисми 
«Геология 
ва 
гидрогеология асослари» фани дастурига киритилган. Шу сабабли ушбу 
маъруза мелиоратив ҳисобларни олиб бориш учун айрим зарур бўлган 
қатламларнинг 
айрим 
кўрсаткичларига 
ва 
оқимларнинг 
чегаравий 
шароитларига бағишланади.
Ер ости суви оқимлари табиий ва сунъий, сув ўтказадиган ва 
ўтказмайдиган, ички ва ташқи чегараларга эга, чегараларнинг ва унда содир 
бўладиган 
ўзгаришларнинг 
таъсири, 
оқимларнинг 
гидродинамик 
хусусиятларида ўз аксини топади ва оқимнинг тури, тузилиши ва режимининг 
характерини белгилаб беради. Ер ости сувлари оқимларининг табиий 
чегаралари сифатида, оқимлар дреналанадиган ёки озуқа оладиган дарёлар, 
кўллар, каналлар, сув омборлари, жарликлар, булоқлар, ботқоқликлар, турли 
сув ўтказувчанликка эга бўлган жинслар, тектоник бузилишлар қўрилиши 
мумкин.
Сунъий чегараларга, ер ости сувлари оқимларига турлича таъсир 
кўрсатадиган инженерлик иншоотларининг чегаралари киради. Оқим 
чегараларининг шакли хилма-хил тўғри чизиқли, айлана ва ҳар қандай бошқача 
шаклда бўлиши мумкин. Ер ости сувлари оқимларининг чегараларида, 
уларнинг характерига (табиатига) боғлиқ равишда, оқимнинг асосий 
характерини ифодалайдиган турли хил оқим шароитлари бўлиши мумкин. 
Одатда чегаравий шароитлар сифатида босим, сарф ёки фильтрация 
тезлигининг қийматларидан фойланилади. Агар бу кўрсаткич вақт бирлиги 
ичида ўзгариб турса, унда чегаравий шароит сифатида, уларни ўзгариш 
қонуниятларини ифодалайдиган функциялар кўрилади. 
Оқимнинг тархдаги юқори ва пастки чегараси топографик асос бўйича 
ўтказилади. Ёнбошдаги чегаралар гидроизогипс харитасидан фойдаланиб ва 
ўрганилаётган массивнинг геоморфологик-литологик таҳлили асосида 
аниқланади. 
Оқим қалинлигининг чегараси регионал ва маҳаллий сув ўтказмайдиган 
қатламларнинг тепаси (томи) бўйича ўтказилади. Кесимда сув ўтказмас 
қатламлар бўлмаса, чегаралар шартли равишда, кесимнинг литологик тузилиши 
ва сув ўтказувчанлиги, зовурнинг тури ва кўрсаткичи билан боғлиқ мелиоратив 
63


тизимларнинг таъсир минтақасидан пастдан ўтказилади.
Ўрта Осиё шароитида кенг тарқалган грунтлар учун горизонтал 
зовурларнинг таъсири қуйидаги чуқурликгача тарқалади. Енгил грунтларда 
(чангли қумлар, К
ф
=0,5-2,0 м/кун бўлган қумоқ тупроқлар) 50-100 м; ўрта 
грунтларда (суглинокларнинг енгил, ўрта ва чангли турлари. К
ф
=0,5-1,0 м/кун) 
– 30-50 м; оғир грунтларда (оғир гиллар ва чангли гиллар, К
ф
<0,1 м/кун) – 10-
30м.
Оқимларнинг кейинги асосий кўрсаткичларига уларнинг гидродинамик 
чегаралари киради. Икки хил тоифадаги чегаралар ажратилади.
1. доимий сарф билан
2. доимий босим билан. 
Табиий шароитда чегараларни аниқлашда (суғоришсиз) оқимларнинг 
тархдаги шакли ва уларни табиий озуқа олиш шароитини ҳисобга олиш зарур. 
Арид иқлимли минтақада, тоғлик ҳудуддан оқиб келадиган ер усти сувлари 
ҳосил қилган ташилиш конусларининг аллювиал-пролювиал ётқизиқларига 
жойлашган радиал ёйилувчан оқимлар, кичик ва қўшилган ташилиш 
конусларида, делювиал ётқизиқларга, водийларнинг аллювиал ётқизиқларига ва 
дарёларнинг субаэрал делталарига жойлашган – параллел оқимларга бўлинади.
Озуқаланиш ва транзит минтақаси чегаралари кўп ҳолларда қўшилиб 
кетган бўлади. Шунинг учун, бу бирлашган минтақанинг сув сарфи оқим 
йўналиши бўйича бир мунча ортади. 
11-расм. Радиал ёйилувчан оқим тасвири  
а-оқим тархи; б-I-II чизиғи бўйича кесим; айлана ичидаги сонлар: 1-оқимнинг ён ва пастки 
чегаралари; 2-гидроизогипслар; 3-оқим фронти бўйлаб кесимлар, юқориси – B
1
, T
1
, i
1

пасткиси – B
2
, T
2
, i
2
; 4-транзит ва сарфланиш минтақасининг чегараси; 5-шағаллар ва қумлар; 
6-қумоқ ва гили тупроқлар; 7-сизот сувлари сатҳи; 8-босимли қатламнинг пъезометрик 
сатҳи.
64


Сарфнинг доимийлигини, сарфланиш минтақасидан юқорида, оқимнинг 
босимсиз қисмида, кўтарилмаган қисмида, бирнечта кесимларда текшириш 
тавсия этилади (11-расм).
Сарфни аниқлаш юқоридаги схемадаги (11-расм) каби қуйидаги 
боғлиқликлар бўйича аниқланади. 
1
1
1
B
q
Q
=
(15) 
2
2
2
B
q
Q
=
(17) 
1
1
1
i
T
q
=
(16) 
2
2
2
i
T
q
=
(18) 
Биринчи тоифадаги чегарада, агар сарфлар тенг бўлса, қуйидагиларга эга 
бўламиз: 
2
Q
Q
=

2
2
2
1
1
1
B
i
T
B
i
T


=


(19) 
1
1
2
2
2
1
B
T
B
T
i
=
(20) 
Охирги шароитга риоя қилиш, биринчи тоифадаги чегарани аниқлаш 
учун етарли даражадаги аниқликни мавжудлигини кўрсатади.
Табиий шароитда (суғоришсиз) иккинчи тоифадаги чегаралар оқим 
сарфланиш минтақасининг юқори қисмида жойлашади ёки дарёларнинг сатҳи 
баландлиги бўйича (Амударё, Сирдарё), ер ости сувлари оқими дарёлар билан 
туташган ердан ўтказилади. Ирригацион-мелиоратив қурилишда доимий 
босимли чегаралар сунъий равишда барпо қилинади. Буларга йирик ирригацион 
каналлар, сув ташлайдиган иншоотлар ва сув омборлари киради. Бу иншоотлар 
одатда оқимларнинг юқори қисмига жойлаштирилади ва сувли комплексни 
очилишини даражаси бўйича номукаммаллиги, тагини лойқа босганлиги билан 
боғлиқ бўлган қаршиликка эга. 
Ирригацион-мелиоратив тизимларни ҳисоблашда, каналлар ва сув 
омборларидан сувни йўқотилиши, сизот сувлари сатҳини кўтарилиши, барча 
турдаги коллектор-зовур тизимлари асосида бўладиган қаршиликларни ҳисобга 
олиш биринчи даражали аҳамиятга эга. 

н.д.
ни аниқлашнинг бир усули канал, сув омбори ва коллектор-зовур 
тизимлари таъсирида барпо қилинган, оқимнинг деформацияга учраган 
қисмида, бир йўналиш бўйича жойлаштирилган қудуқларда сув сатҳини бир 
вақтда ўлчаш йўли билан топилади (12-расм).
Масалан, Жанубий Мирзачўл канали сарфи 350 м
3
/с ва грунтларнинг 
фильтрация коэффициенти 0,1-1 м/кун, сизот суви сатҳи устидаги босим 6 
метргача бўлганда 

н.д
=10-15,0 м, Мирзачўл коллектори сарфи 100,0 м
3
/с., 
худди шундай грунтларда ва коллектор сизот сувлари сатҳидан 6 м 
чуқурликгача жойлаштирилганда 

н.д.
=20-70 м,
чуқурлиги 5-6 метр ва босими 
3,0 метргача бўлган хўжаликлараро коллекторларда, 

н.д
=50-120 метрни 
ташкил қилади.
Юқорида кўрсатилган чегаравий шароитлардан ташқари учинчи ва 
тўртинчи тоифадаги чегаравий шароитлар ҳам бўлади.
Учинчи тоифадаги чегаравий шароит босимлар фарқи ҳисобига сарфнинг 
чизиқли боғлиқлигини ифодалайди ва гидравлик боғланган қатламлар 
шароитида майдон бўйлаб озуқаланиш ёки сарфланиш жараёнида содир 
65


бўлади.
Икки хил сув сизувчанлиги нотекис бўлган сувли горизонтларнинг 
туташган ерларида тўртинчи тоифадаги чегаравий шароит бўлади. Бунда 
оқимлар узилмайди ва туташган ерларда, элементар кесимларда, чегараларда
босим ва сарф тенг бўлади.
12-расм. Канал ва коллекторлар ўзанининг қаршилигини график усулда 
аниқлаш. 
Амалиётда оқим кўрсаткичларидан ташқари гидрогеологик ҳисобларда 
сувли горизонтларнинг ва айрим қатламларнинг кўрсаткичлари ҳам аниқланади 
(13-расм).

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling