УЎК 28-534.35
КБК 86.38
М 43
Ушбу китобда динимизнинг беш устунидан бири – на-
моз ўқишнинг тартиб-қоидалари Имоми Аъзам Нўъмон
ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) асос солган ҳанафий
мазҳаби бўйича содда, тушунарли баён қилинган. Шу-
нингдек, китобда имон ва ислом шартлари, Аллоҳнинг
сифатлари, масжид одоблари, таҳорат, ғусл таяммум
тартиблари, энг фазилатли дуолар ҳақида ҳам қисқа ва
муҳим маълумотлар келтирилган.
Мен ҳам намоз ўқийман [Матн] / тузувчи М. Ш.
Жуман. - Тошкент : Movarounnahr, 2019. - 116 б.
Таҳрир ҳайъати:
Усмонхон Алимов (ижодий гуруҳ раҳбари),
Шайх Абдулазиз Мансур (масъул муҳаррир),
Муҳаммад Шариф Жуман (тузувчи),
Ҳомиджон Ишматбеков,
Раҳимберди Раҳмонов,
Абдул Жалил Хўжам
Абдумурод Тилавов,
Жамшид
Шодиев
Толибжон Низомов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида-
ги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 13 мартдаги
1311-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
ISBN 978-9943-12-569-8
© Мовароуннаҳр, 2019
Мен ҳам намоз ўқийман
3
СЎЗБОШИ
Мўмин-мусулмонларга бир кунда беш
маҳал намозни фарз қилган ва:
«Намозни
баркамол ўқингиз...» (Бақара сураси, 43-,
110-оятлар) дея амр этган Аллоҳ таолога Ўзи-
нинг улуғлиги ва қудратича, дунё яралганидан
то қиёматгача имон келтирган барча бандалар
томонидан ўқиладиган барча намозлар ракат-
лари ададидан ҳам ортиқ, ҳар бир руку, барча
саждаларда айтиладиган тасбеҳлар миқдори-
дан ҳам каррот-каррот кўп ҳамду санолар бўл-
син.
Муборак ҳадиси шарифларида намозга:
«Жаннатнинг калити», «Диннинг устуни»,
«Мўминнинг меърожи»,
дея жуда чиройли
таъриф берган, умматларини ушбу ибодатни
баркамол адо этишга ҳамда:
«Менинг намоз