Мен ҳам намоз ўқийман
17
“Аллоҳуммажъалний минат-таввабий-
на важъалний минал мутатоҳҳирийн”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, мени тавба қилувчи ва
покланувчи бандаларингдан қил”.
ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР
1. Баданнинг бирор жойидан қон ё йиринг
чиқиб, чиққан жойи атрофига ёйилиши;
2. Оғиз тўлиб қусиш;
3. Икки йўлдан ел ё бирор нарса чиқиши;
4. Милк қонаганда тупук ранги қизил бў-
лиши;
5. Ҳушдан кетиш;
6. Намоз ўқиётиб ёнидаги
одам эшитади-
ган
даражада кулиш;
7. Ётиб, ёнбошлаб ва ортни ерга теккизмай
суяниб ухлаш.
ҒУСЛ
Эр-хотин қовушганда, эҳтилом бўлганда,
яъни, уйқуда ё уйғоқликда маний шаҳват би-
лан чиққанда, аёллар ҳайз ва нифосдан тоза
бўлганидан сўнг ғусл (бутун баданни сув би-
лан ишқалаб ювиш) фарз бўлади.
Ҳар жума ва ҳайит намозлари учун ғусл
қилиш суннатдир. Бу Пайғамбаримиз (сол-
лаллоҳу алайҳи ва саллам)
доимо бажарган
амаллардандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
18
Ғуслнинг фарзлари:
1. Оғизни сув билан томоққа етказиб,
ғарғара қилиб чайиш;
2. Бурунни
сув билан ачиштириб чайиш;
3. Бутун баданни ишқалаб ювиш.
Ғусл қуйидаги тартибда қилинади.
1. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дей-
илади ва ғуслга ният қилинади.
2. Қўллар ошиқлари билан ювилади.
3. Икки йўл ювилади ва таҳорат олинади.
Баданда маний бўлса, ювиб кетказилади.
Аввал бошга, кейин ўнг ва
чап елкага сув
қуйиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Агар
баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса
ҳам, ғусл тугал бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: