Мен ҳам намоз ўҚийман
ўқиганимни кўрганингиздек сизлар ҳам намоз
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Men-ham-namoz-oqiyman
- Bu sahifa navigatsiya:
- Усмонхон АЛИМОВ
ўқиганимни кўрганингиздек сизлар ҳам намоз
ўқингиз» (Имом Бухорий ривояти), деган суюк- ли Пайғамбаримиз, оламлар сарвари Муҳам- мад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳадсиз, ҳисобсиз дуруду салавотлар бўлсин. Ислом динининг бизгача бекаму кўст етиб келишида жуда катта ҳисса қўшган, Расулул- лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан эшит- ган ҳар бир сўзни, ҳадисни хотирасига жо айлаб, жуда катта масъулият ва ягона мақсад Ўзбекистон мусулмонлари идораси 4 – Аллоҳ ризоси учун кейинги авлодларга ет- казган саҳобаларга, тобеинларга, табаа то- беинларга, муҳаққиқ уламоларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин. Намоз шундай ибодатки, ундаги лаззат, роҳат, фароғат, ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик- ни сўз билан таърифлаш жуда қийин. Таъбир жоиз бўлса, банда саждага бош қўйиб, ўзининг ожизлигию Буюк Яратувчининг қодири мут- лақлигини эслаш билан туйиладиган маънавий лаззатни бошқа бирор ҳолатда туйиш мушкул. Дарҳақиқат, саодат калити – намознинг фой- далари бисёр. Зотан, Аллоҳ таоло буюрган ҳар бир амал бандалар учун кони фойдадир. Улар- да кўплаб ҳикматлар яширинган. Аллоҳ амр- ларига амал қилган киши кўнглида ихлос ила икки дунё саодатидан умидвор бўлса, рағбату мукофот олиши муқаррар. Намоз – одамни ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан чиниқтирадиган ибодат. Покланиш жараёни – таҳоратдан то намознинг ҳаракату қоидалари: такбир, қиём, руку, сажда, жалса ва таслим — буларнинг барчаси Аллоҳнинг бан- даларига беназир инъоми, буюк туҳфасидир. Шундай экан, бу амалларни сўзда эмас, балки чин ихлос билан амалда бажарсаккина, улкан фойдаларга эришамиз. Намознинг маънавий фойдалари – савобини эса Аллоҳ таоло ниятимизга, ихлосимизга яра- ша кўпайтириб бераверади. Мен ҳам намоз ўқийман 5 Муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Юртимиз- да тоат-ибодатлар Имоми Аъзам – Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (раҳматуллоҳи алайҳ) асос солган ҳанафий мазҳабида адо этилади. Шу боис, ибодатларни ҳанафий мазҳаби қоидала- рига қатъий риоя қилган ҳолда адо этсангиз, турли фитналарнинг олдини олишга ҳисса қў- шиб, улкан ажрларга эга бўлган бўласиз, иншо- аллоҳ. Ушбу китоб, иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло амри- га бўйсунган, Расули муҳтарам Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўрсатмаларига риоя қилишни ич-ичидан ис- таётган мўмин-мусулмонлар учун тоат-ибодат- ларни бекаму кўст адо этишларида жуда зарур қўлланмадир. Ҳозир юртимизда эл-юрт манфаати, халқ фарвонлигини кўзлаб барча соҳаларда улкан ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари авж олган. Беш вақт намозлардан сўнг мамлакатимизда тинчлик-осойишталик барқа- рорлигини, хайрли ишлар бардавомлигини сўраб, Аллоҳ таолога дуо-илтижолар қилиш нур устига нур бўлади. Усмонхон АЛИМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling