Ўзбекистонда меҳнат кодексига (1995 йил 21 декабрь) кўра, меҳнатга қобилиятли ёш бўлиб, эркаклар учун 16-60 ёш, аёллар учун эса 16-55 ёш ҳисобланади. Бошқа қолган барча аҳоли ёш мезони бўйича меҳнатга лаёқатсиз деб ҳисобланади. Ўз навбатида у иккига бўлинади: Ишчи ёшигача бўлган аҳоли (0-15 ёш) Ишчи ёшидан (эркаклар 60 ёшдан, аёллар 55 ёшдан) ўтган аҳоли Республикамизда 2018 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибида: а) меҳнатга қобилиятли ёшгача бўлганлар 30,2%; б) меҳнатга қобилиятли ёшдагилар 60,1%; в) меҳнатга қобилиятли ёшдан катталар 9,7% ташкил этган. Меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳолининг бир қисми соғлиғининг ҳолати сабабли меҳнатга лаёқатсиздир. Шунга кўра, Меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли (МЛА) сони аниқланади: МЛА = Э(16-59) + Х(16-54) - Ног - Пи, Бу ерда, Э (16-59) – 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар сони; Х(16-54) – 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар сони; Ног – меҳнатга қобилиятли ёшдаги ишламаётган I ва II гуруҳ ногиронлари сони; Пи – ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга қобилиятли ёшдаги ишламаётган пенсионерлар сони. Натижада меҳнат ресурслари (МР) сони тенг бўлади ва қуйидаги формула орқали ҳисобланади: Натижада меҳнат ресурслари (МР) сони тенг бўлади ва қуйидаги формула орқали ҳисобланади: МР = МЛА + ИЎП, МЛА – меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони; ИЎП – ишлаётган ўсмирлар ва ишлаётган пенсионерлар сони. Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда доимий аҳолининг ўртача йиллик сонида меҳнат ресурсларининг салмоғи 56,6%ни ташкил этиб, меҳнат ресурсларига нисбатан иқтисодий фаол аҳоли 77,9 %га, иқтисодиётда банд бўлганлар эса 71,0%га тенг бўлган. Меҳнат ресурсларинг сони ва таркибини ўрганиш учун меҳнат ресурсларинг баланси тузилади. Баланс маълумотларини бир неча йиллар учун таққослаш натижасида кўрсаткичларнинг динамикаси ўрганилади. Меҳнат ресурслари баланси – меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимидир;
Do'stlaringiz bilan baham: |