Меҳнат бозори статистикаси

Download 237.02 Kb.
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi237.02 Kb.
#1498266
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Меҳнат бозори статистикаси Zuhriddinova S

Меҳнат ресурсларинг сони ва таркибини ўрганиш учун меҳнат ресурсларинг баланси тузилади. Баланс маълумотларини бир неча йиллар учун таққослаш натижасида кўрсаткичларнинг динамикаси ўрганилади. Меҳнат ресурслари баланси – меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимидир;

Меҳнат ресурслари ҳисобот баланси – икки қисмдан, яъни ресурс ҳамда тақсимланадиган қисмлардан иборат.

Биринчи қисм – меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ва уларнинг шаклланиш манбаларини тавсифлаб беради.

Иккинчи қисм – меҳнат ресурсларининг қуйидаги тоифаларга тақсимланишини, яъни иқтисодиётда банд бўлганлар; ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли ўқувчилар ва талабалар; иқтисодиётда банд бўлмаган, меҳнатга қобилиятли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сонини ифодалаб беради.

Меҳнат ресурслари сонини аниқлаш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: аҳолининг жинс ва ёш таркиби тўғрисидаги ҳамда юридик шахсларда банд бўлган пенсионерлар, ногиронлар ва ўсмирлар сони ҳақидаги давлат статистика маълумотлари; Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ногиронлар, имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга қобилиятли ёшдаги пенсионерлар, меҳнатга қобилиятли ёшдан катта бўлган ишловчи пенсионерлар тўғрисидаги маълумотлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, божхона органлари ва меҳнат миграцияси маълумотлари.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling